598. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз бошига тушган кулфатни деб ҳаргиз ўлим тиламасин! Ундай қилишдан бошқа чора бўлмаса, «Аллоҳумма аҳйиний ма канатил ҳайату хойран лий ва таваффаний иза канатил вафоту хойран лий» «Аллоҳим, модомики ҳаёт мен учун яхшироқ экан, мени яшатгин. Агар ўлим мен учун яхшироқ бўлса, мени вафот эттиргин!» деб айтсин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 45-рақам остидаги ҳадисда келган.
598 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ لِضُرٍّ أَصَابَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا بُدَّ فَاعِلًا، فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ؛ أَحْيِني مَا كَانَتِ الحَيَاةُ خَيْراً لِي، وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتِ الوَفَاةُ خَيراً لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5671، م 2680 وسبق برقم 45].