615-ҳадис
615. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Бирор киши Аллоҳ учун ўзини ҳокисор тутса, Аллоҳ уни мартабасини баланд қилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 568-рақам остидаги ҳадисда келган.

615 - وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْداً بِعَفْوٍ إِلَّا عِزّاً، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ للهِ إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2588 وسبق برقم 568].


Улашиш
|
|
Нусха олиш