617-ҳадис

 617. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Мадинанинг чўриларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қўлларидан тутиб, хоҳлаган жойига олиб кетаверар эди».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: «Қўлларидан тутиб» деган жумла мажозий бўлиб, бевосита ушлаш маъносида эмас. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлининг раҳбари бўлишларига қарамай, ўта камтар, бетакаллуф бўлганларидан оддий бир чўри аёл ҳам у зотга бемалол мурожаат қила олиши таърифланмоқда.

617 - وَعَنْهُ قَالَ: إِنْ كَانَتِ الأَمَةُ مِنْ إِمَاءِ الْمَدِينَةِ لَتَأْخُذُ بِيَدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَتَنْطَلِقُ بِهِ حَيثُ شَاءَتْ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш