618. Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида – яъни аҳлларининг хизматида – бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:
«Оишага «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нималар қилар эдилар?» деган эдим, «Кийимларини тикар, шиппакларини ямардилар, кишилар уйида қиладиган ишларни қилаверар эдилар», деди».
Аҳмад, Ибн Саъд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
Имом Термизий «Шамоил»да Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги лафзда ривоят қилади: «У зот ҳам ҳамма каби бир инсон эдилар. Кийимларини тозалардилар, қўйларини соғардилар, ўз ишларини ўзлари қилар эдилар».
Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчалар буюк ва муҳим ишлар билан банд бўлишларига қарамай, уй ишларида аҳли-оилаларига қарашиб юборар эдилар.
618 - وَعَنِ الأَسْوَدِ بْنِ يَزيدَ قَالَ: سَأَلْتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ فِي بَيْتِهِ؟ قَالَتْ: كَانَ يَكُونُ فِي مهْنَةِ أَهْلِهِ - يَعْنِي خِدْمَةَ أَهْلِهِ - فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ، خَرَجَ إِلَى الصَّلَاةِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [676].