619-ҳадис

619. Абу Рифоъа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хутба қилаётганларида етиб бордим. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ғариб киши келиб, дини ҳақида савол беряпти, динини билмас экан», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга юзландилар ва хутбаларини ташлаб, олдимга келдилар. У зотга курси олиб келинган эди унга ўтириб, ўзларига Аллоҳ ўргатган нарсадан менга ўргата кетдилар. Кейин хутбага қайтиб, уни охиригача тугалладилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта камтарликлари ва кишиларга дин ишларини таълим беришга ҳарисликлари намоён бўлмоқда.

619 - وَعَنْ أَبِي رِفَاعَةَ تَمِيمِ بْنِ أُسَيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْتَهَيْتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَخْطُبُ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ رَجُلٌ غَرِيبٌ جَاءَ يَسْأَلُ عَنْ دِيْنِهِ، لَا يَدْرِي مَا دِينُهُ؟ فَأَقْبَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَتَركَ خُطْبَتَهُ حَتَّى انتَهَى إِلَيَّ، فَأُتِيَ بِكُرْسِيٍّ، فَقَعَدَ عَلَيهِ، وَجَعَلَ يُعَلِّمُنِي مِمَّا عَلَّمَهُ اللهُ، ثُمَّ أَتَى خُطْبَتَهُ، فَأَتمَّ آخِرَهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [876].


Улашиш
|
|
Нусха олиш