621-ҳадис

621. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бирор набий юборган бўлса, у албатта қўй боққан», дедилар. У зотнинг асҳоблари: «Сиз ҳамми?» дейишди. Шунда у зот: «Ҳа. Мен Макка аҳли учун қийротлар эвазига қўй боқиб берар эдим», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 612-рақамли ҳадис остида келтирилган.

621 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَعَثَ اللهُ نَبِيّاً إِلَّا رَعَى الغَنَمَ» قَالَ أَصْحَابُهُ: وَأَنْتَ؟ فَقَالَ: «نَعَمْ، كُنْتُ أَرْعَاهَا عَلَى قَرَارِيطَ لأَهْلِ مَكَّةَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2262 وسبق برقم 612].


Улашиш
|
|
Нусха олиш