«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан келганларида токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унинг суратлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кириб, уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб, «Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг сувратлари эканлиги шубҳасиз. Мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас.
Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз. Суратни чизиш эса, мутлақо мумкин эмас.
662 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ سَفَرٍ وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيْهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ وَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ؛ أَشَدُّ النَّاسِ عَذَاباً عِنْدَ اللهِ يَومَ القِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5954، م 2107/92].
«السَّهْوَةُ»: كَالصُّفَّةِ تَكُونُ بَينَ يَدَيِ البَيتِ... وَ«القِرَامُ» بِكَسْرِ القَافِ: سِتْرٌ رَقِيقٌ، وَ«هَتَكَهُ»: أَفْسَدَ الصُّورَةَ الَّتِي فِيهِ.