Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ бир бандани бирон раиятга масъул қилса-ю, ўлаётган куни раиятига алдамчилик қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», деганларини эшитганман», деб айтганларини эшитдим.
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «(Аллоҳ бир бандани бир раиятга мутасадди қилса‑ю), у уларга холис бўлмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди», дейилган».
Имом Муслимнинг бошқа ривоятида:
«Қай бир амир мусулмонлар ишига бош бўлиб, кейин улар учун жидду жаҳд қилмаса, холис бўлмаса, улар билан бирга жаннатга кирмайди», дейилган.
Шарҳ: «Холис бўлмаса» деганда ўзига ишониб топширилган раиятга масъулиятсизлик билан ёндашиб, уларни зое қилиш, ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш, адолат ўрнатмаслик кабилар назарда тутилган.
Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
«Маъқил ибн Ясор Музаний ўлими олдидаги бетоблигида Убайдуллоҳ ибн Зиёд уни кўргани борди. Маъқил шундай деди: «Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир ҳадисимни айтиб бермоқчиман. Ҳали яшайман деб ўйлаганимда сенга уни айтиб бермаган бўлардим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ бир бандани бирон раиятга масъул қилса-ю, ўлаётган куни раиятига алдамчилик қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», деганларини эшитганман». (Имом Муслим ривояти).
666 - وَعَنْ أَبِي عَلِيٍّ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللهُ رَعِيَّةً، يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ إلَّا حَرَّمَ اللهُ عَلَيهِ الجَنَّةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7151، م 142].
وَفِي رِوَايَةٍ: «فَلَمْ يَحُطْهَا بِنَصِيحَةٍ لَمْ يَجِدْ رَائِحَةَ الجَنَّةِ» [خ 7150].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْـلِمٍ: «مَا مِنْ أَمِيرٍ يَلِي أُمُورَ الْمُسْلِمِينَ، ثُمَّ لَا يَجْهَدُ لَهُمْ، وَيَنْصَحُ لَهُمْ إِلَّا لَمْ يَدْخُلْ مَعَهُمُ الجَنَّةَ» [142/229].