667-ҳадис

667. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим, у зот мана шу уйимда: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирон ишига бошлиқ бўлиб, уларни машаққатга солса, Сен ҳам уни машаққатга солгин! Ким умматимнинг бирон ишига бошлиқ бўлиб, уларга шафқат қилса, Сен ҳам унга шафқат қилгин», деганлар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла матни қуйидагича:

Абдурраҳмон ибн Шумосадан ривоят қилинади:

«Оишанинг ҳузурига бир нарса ҳақида сўрагани бордим. «Сен кимлардансан?»  деди. «Миср аҳлиданман», дедим. «Раҳбарингиз сизларга ғазотда қандай муомала қилди?» деди. «Унда бирон айб кўрмадик. Бирортамизнинг туяси ўлса, туя берар, қули ўлса, қул берар, нафақага муҳтож бўлса, нафақа берар эди», деди. (Оиша) шундай деди: «Унинг укам Муҳаммад ибн Абу Бакрга қилган иши мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсамни сенга айтишга тўсқинлик қилмайди. У зот мана шу уйимда: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирон ишига бошлиқ бўлиб, уларни машаққатга солса, Сен ҳам уни машаққатга солгин! Ким умматимнинг бирон ишига бошлиқ бўлиб, уларга шафқат қилса, Сен ҳам унга шафқат қилгин», деганлар» (Имом Муслим ривояти).

667 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي بَيْتِي هَذَا: «اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَشَقَّ عَلَيهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيهِ، وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1828].


Улашиш
|
|
Нусха олиш