670-ҳадис
670. Абу Марям ал-Аздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Муовия розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аллоҳ кимни мусулмонларнинг бирор ишига раҳбар қилиб қўйса ва уларнинг ҳожат, эҳтиёж ва фақирликларини эшитишдан тўсилиб олса, Аллоҳ ҳам Қиёмат куни унинг эҳтиёжи, ҳожати ва муҳтожлигини эшитишдан ҳижобланади».

Шундан кейин Муовия одамларнинг эҳтиёжи учун бир кишини тайин қилиб қўйди».

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Шарҳ: Мусулмон раҳбар деганда мусулмонларнинг ҳоким-бошлиқлари, агар улар мавжуд бўлмаса, уламолар ва Ислом даъватчилари назарда тутилади.

Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Жазо ҳам ўша амалнинг жинсидан бўлади. Зеро бошлиқ раъийятнинг ҳожатини рўёбга чиқаришдан ўзини панага олиб, халқ билан ўзи орасида тўсиқ пайдо қилса, Аллоҳ ҳам Қиёмат куни оғир вазиятда у кишидан тўсилиб олади оқибатда у киши кўмаксиз қолади.

– Саҳобаларнинг Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига лаббай деб зудлик билан амал қилишлари ҳамда Аллоҳга йўлиқадиган кундан улкан хавфда бўлишлари. Мана бунга Муовия ибн Абу Суфённинг ҳатти ҳаракатлари мисол бўлади. У кишига бу ҳақда ҳадис етиб келиши билан ўзлари номларидан бир одамни кишиларни ҳожатини чиқариши учун вакил қилиб қўйдилар.

670 - وَعَنْ أَبِي مَرْيمَ الأَزدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ لِمُعَاوِيةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ وَلَّاهُ اللهُ شَيْئاً مِنْ أُمُورِ الْمُسْلِمِينَ، فَاحْتَجَبَ دُوْنَ حَاجَتِهِمْ وَخَلَّتِهِمْ وَفَقْرِهِمْ احْتَجَبَ اللهُ دُونَ حَاجَتِهِ وَخَلَّتِهِ وَفَقْرِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ» فَجَعَلَ مُعَاوِيةُ رَجُلًا عَلَى حَوَائِجِ النَّاسِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ [د 2948، ت 1332].


Улашиш
|
|
Нусха олиш