688-ҳадис

688. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мени (бирор жойга) бошлиқ қилмайсизми?» дедим. У зот қўллари билан елкамга қоқиб, сўнг шундай дедилар: «Эй Абу Зарр, сен заифсан, у (бошлиқлик) эса омонатдир. Бу нарса Қиёмат куни уни ҳақли равишда олиб, зиммасидагини адо этганлардан бошқаларга хорлик ва надомат бўлади».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ислом ҳоким ва волийлик мансабини сўраб, талабгор бўлганларга бермайди. Ҳокимликка ҳақли кишилар унга талабгор бўлмай, уни қабул қилмаганлардир.

Мансаб буюк омонат ва хавфли масъулиятдир. Ким унга ўтирса, ҳаққига риоя қилиб, Аллоҳга берган аҳдиган хиёнат қилмаслиги лозим.

688 - وَعَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَلَا تَسْتَعْمِلُنِي؟ فَضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى مَنْكِبِي، ثُمَّ قَالَ: «يَا أَبَا ذَرٍّ؛ إنَّكَ ضَعِيفٌ، وَإنَّهَا أَمَانَةٌ، وَإنَّهَا يَومَ القِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ، إِلَّا مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا، وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1825].


Улашиш
|
|
Нусха олиш