689. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар яқинда амирликка ҳирс қўясизлар, у эса қиёмат куни надомат бўлади.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Мансабга қизиқувчан ва ҳарис бўлишдан нафратлантирилмоқда. Айниқса бу каби мақомга аҳл бўлмаганларда қайтарилмоқда. Ким мансабга ўтирсаю, ундаги ҳақларга риоя қилмаса, қаттиқ жазо бўлиши уқтирилмоқда.
Ушбу ҳадис нубувватнинг башоратларидан биридир. Ҳақиқатда у зотдан кейин амирликка қизиқувчилар ва унинг йўлида курашувчилар етилиб чиқди.
Мансаб ва мартабани яхши кўриш кишининг динини бузувчи нарсалардир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг мол-дунёга ва шараф-иззатга бўлган ҳирси қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган икки оч бўрининг зараридан ҳам дини учун ёмонроқдир», деганлар.
(Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар).
689 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّكُمْ سَتَحْرِصُونَ عَلَى الإِمَارَةِ، وَسَتَكُونُ نَدَامَةً يَوْمَ القِيَامَةِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1748].