690. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бирор набийни юборар ёки бирор халифани халифа этиб тайинлар экан, унинг икки хил хос кишилари бўлади: яхшиликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар ҳамда ёмонликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар. Ҳақиқий маъсум (Аллоҳ асраган) эса Аллоҳ таоло исмат берган кишидир».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда уммат бошқаруви масъулиятини гарданида кўтарган кишида Аллоҳнинг қонуниятларидан бири, уни икки тур ёрдамчилар билан синаши баён қилинмоқда:
Бири: Аллоҳ кузатиб турганини биладиган, Ундан қўрқадиган, одамларга яхшиликни хоҳлайдиган, натижада ушбу халифа ёки султон ёхуд подшоҳни адолат, яхшилик ва эзгулик қилиш, меҳрибонлик, ва олий исломий хулқлар асосида тарбиялаш, шаръий илмни ёйиш халқ ва унинг ҳукмронлиги остидагиларга юмшоқлик қилишдан иборат маъруфга ишора қиладиган ва уни шунга ундайдиган, яъни, шунга тарғиб қиладиган ва таъкидлаб турадиган яхшилар. Унга ва одамларга кенгқамровли хайрни хоҳлайдиган ушбу яхши ёрдамчиларга ижобат қилса омонлик ва одамлар ўртасида адолат ҳукм суради. Дин шариати ва шиорлари қойим бўлади. Одамлар ўртасида муҳаббат ва ҳамжиҳатлик ҳукм суради.
Иккинчиси: Уни зулму зўравонлик ва истибдоддан иборат ёмонликка буюрадиган ва ишора қиладиган ёмон ёрдамчилар. Унга буни зийнатли қилиб кўрсатади ва таъкидлаб туради. Шунда зулм, ўзаро адолатсизлик, ўзаро ҳасад, ўзаро адоват, бир-бирига орқа ўгириб кетиш, ажралиш, ихтилоф ҳамда умматдаги якка шахслар билан унинг жамияти ўртасида (мол-мулкни) куч билан тортиб олиш ва худбинлик ҳукм суради.
Ҳукмдор, вазир, ҳоким, қози, муфтий ҳамда раъият ва издошлари бўлган кишилардан иборат иш эгалари солиҳ ёрдамчилар, уларни яхшиликка буюрадиган, унга тарғиб қиладиган, одамларга яхшиликни суядиган солиҳ, омонатдор, самимий ҳамсуҳбатларни танлашлари ҳамда уларни ёмонликка буюрадиган ва унга тарғиб қиладиган ёмон ёрдамчилардан ҳазир бўлишлари вожиб бўлади. Улар ўзларига, суҳбатдошларига, ҳукмдорларига ва одамларга фақат ёмонликни хоҳлайдилар. Улар одамларни ҳақдан тўсадиган, ботил ва зулмга чорлайдиган инсонлардан бўлган шайтонларки, бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар.
Мусулмонларнинг ишларидан бирор нарсага бошлиқ қилинган кишига инсонларнинг ана шу синфидан ҳазир бўлиши, уларнинг бирор раъй ва машваратини қабул қилмаслиги вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни зикр қилишлари сабаби, одамлар улардан ҳазир бўлишлари учундир.
690 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَعَثَ اللهُ مِنْ نَبِيٍّ وَلَا اسْتَخْلَفَ مِنْ خَلِيفَةٍ إلَّا كَانَتْ لَهُ بِطَانَتَانِ: بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالْمَعْرُوفِ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ، وَبِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالشَّرِّ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ، وَالْمَعْصُومُ مَنْ عَصَمَ اللهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6611].