691. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ бир бошлиққа яхшиликни ирода қилса, унга ростгўй вазир беради. Вазир унга унутганини эслатади, эслаган нарсасида унга ёрдам беради. У Зот бундан бошқа нарсани ирода қилса, унга ёмон вазир беради. Вазир унга унутганини эслатмайди, эслаган нарсасида ҳам унга ёрдам бермайди».
Бу ҳадисни Абу Довуд, Имом Муслимнинг шартларига мувофиқ яхши иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Одил ҳукмдор Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмаган куни Ўзининг соясида соялантирадиган етти тоифадандир. У адолатни қойим қилиши Раббиси ва халқининг қаршисида адо қилиши вожиб бўладиган вазифаларини эслатадиган ростгўй, самимий ёрдамчилар билангина муяссар бўлади. Агар шундай бўлса, бас, улардан вазир, ҳоким, қози ва идора қилувчилар ёллаш учун пок, энг яхши манбалардан излаши ва қидириши лозим бўлади. Уларга эса илм, ақл, фазл ва насиҳат эгаларидан бўлган яхши суҳбатдошларга одатланишлари лозимдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ёмон суҳбатдош ва шериклардан четлашишлари лозим. У темирчининг босқонини пуфловчи кабидир. Агар сизни куйдирмаса, киридан омонда қолмайсиз.
Вазир, қози ва муфтийлар ҳукмдор сафида бўлади. Уларга лаёқатли ёрдамчи, суҳбатдош ва насиҳатгўйларни ихтиёр қилишлари ҳамда ёмон, алдов ва хиёнат ёрдамчилари ва суҳбатдошлардан ҳазир бўлишлари вожиб бўлади. Шуларнинг бари билан адолат ҳукм суради. Ҳақ, хайр, хотиржамлик ҳукмронлик қилади. Умматнинг даражаси буюк бўлади. Асрларки унинг кўкрагига тушган хору зорлик кўтарилади.
691 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَرَادَ اللهُ بِالأَمِيْرِ خَيْراً، جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ صِدْقٍ، إِنْ نَسِيَ ذَكَّرَهُ، وَإِنْ ذَكَرَ أَعَانَهُ، وَإِذَا أَرَادَ بِهِ غَيْرَ ذَلِكَ جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ سُوءٍ، إِنْ نَسِيَ لَمْ يُذَكِّرْهُ، وَإِنْ ذَكَرَ لَمْ يُعِنْهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [2932].