«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўрт (хислат бор), улар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунича, унда мунофиқликдан бир хислат бўлади: омонат топширилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон гапиради; аҳдлашса, аҳдни бузади; жанжаллашса, фожирлик қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бошқа ҳадисда уч хислат айтилган бўлса, бунда қўшимча яна бир хилсат – жанжаллашса, фожирлик қилиш ҳам зикр қилинмоқда. «Фожирлик қилиш»ни уламолар ҳақдан оғиб, ёлғон гапиришга ўтиш ва тақвосизлик қилиш, деб шарҳлаганлар. Уламолар шу ва бошқа ривоятлар ҳамда оятлардан хулоса қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг барча сифатларини эмас, баъзисини айтишни ирода қилганлар, дейдилар. Чунки, бошқа оят ва ҳадисларда мунофиқларнинг бошқа аломатлари ҳам зикр қилинган. Бу ерда эътиқоддаги мунофиқлик эмас, балки амалдаги мунофиқлик кўзда тутилган. Мазкур китобимизнинг 206-рақами остидаги келган ҳадисда бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтганмиз.
702 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيْهِ كَانَ مُنَافِقاً خَالِصاً، وَمَنْ كَانَتْ فِيْهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: إِذَا اؤُتُمِنَ خَانَ، وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 34، م 58].