709-ҳадис
709. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари аниқ-тиниқ бўлар эди, эшитган ҳар бир одам тушунар эди».

Абу Довуд ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисдан гапирганда дона дона, тушунарли қилиб, тараддудланмасдан сўзлаш лозимлиги айтилмоқда. Ундан ташқари йиғилганларга фойда бўлиши учун имкон қадар овозни етказиш даркорлиги уқтирилмоқда. 

709 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ كَلَامُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَلَاماً فَصْلًا يَفْهَمُهُ كُلُّ مَنْ يَسْمَعُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [4839].


Улашиш
|
|
Нусха олиш