«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намозга иқома айтилганда югуриб келманг, сокин юриб келинг. Улгурганингизни ўқинг, ўтказиб юборганингизни тўлдиринг», деяётганларини эшитганман».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслим ривоятида: «Зеро, намозга азм қилган экансиз, намозда бўласиз »ни зиёда қилган.
Шарҳ: Намоз Аллоҳ таоло билан мулоқот, муножот экани ҳаммага маълум. Жамоат намозига келаётган одам уйидан масжидга қараб биринчи қадамни босишидан намозда турган ҳисобланади.
Демак, у намоз одобини сақлаши керак. Шошилиб, апил-тапил, номуносиб ҳаракатлар қилиш намоз одобларига тўғри келмайди. Асли ундоқ одам оҳисталик билан шошилмай, ўзини виқор ила тутиб ҳаракат қилмоғи лозим. Намозни етган жойидан жамоат билан ўқийди. Ўтган жойини эса ўзи ўқиб, тугаллаб олади.
716 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ، فَلاَ تَأْتُوهَا وَأَنْتُمْ تَسْعَوْنَ، وَأْتُوهَا وَأَنْتُمْ تَمْشُونَ، وَعَلَيْكُمُ السَّكِينَةُ، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا، وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 908، م 602].
زَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَةٍ لَهُ: «فَإنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا كَانَ يَعْمِدُ إِلَى الصَّلَاةِ فَهُوَ فِي صَلَاةٍ».