«Бирор одам сафар қилишни истаса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга: «Кел, сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганлари каби хайрлашаман: «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва ховаатиима ъамалик».*
* Маъноси: «Динингни, аҳлу молингни ва амалларинг хотимасини Аллоҳга омонат топшираман».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Худди Расулуллоҳ с.а.в. бажарганларидек сафар қилишни истаганлар билан хайрлашиш маҳбублиги.
– Мусулмоннинг мусулмонга хоҳ ғойибдан хоҳ олдида ҳаққига дуо қилиш маҳбублиги.
– Киши ҳаётида эга бўлган энг буюк нарсаси бўлмиш динни зое қилишдан қўрқиш.
– Мусулмон ўзига солиҳ амал билан хотима бўлишини истаганидек мусулмон биродарининг ҳам хотимаси гўзал бўлишини орзу қилиши.
727 - وَعَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا كَانَ يَقُولُ لِلرَّجُلِ إِذَا أَرَادَ سَفَراً: ادْنُ مِنِّي أُوَدِّعْكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُوَدِّعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [3443].