729-ҳадис
729. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга керакли нарса билан мени баҳраманд қилинг», деганида, у зот: «Аллоҳ сени тақво билан бойитсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна қўшимча қилинг», деганида, у зот: «Гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна қўшимча қилинг», деганида, у зот: «Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликлар осон бўлсин», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

 Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Сафар қилишни хоҳлаган киши дўсти ёки олим кишидан дуои-хайр олиб кетишнинг маҳбублиги.

– Саҳобалар доим ва барча ҳолатда Расулуллоҳ с.а.в.дан дуо олиб қолишга ҳарис бўлишган.

– Банда мусулмон биродарига насиҳат қиладиган нарсасининг энг улкани бу – Аллоҳга тақво қилишдир. Чунки тақво руҳнинг озуқаси бўлиб, тақвосиз олий мақсадига етиб бора олмайди.

– Солиҳ кишилардан дуо олиб, яхшиликни зиёда қилишнинг маҳбублиги.

729 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أُرِيدُ سَفَراً فَزَوِّدْنِي، فَقَالَ: «زَوَّدَكَ اللهُ التَّقْوَى». قَالَ: زِدْنِي، قَالَ: «وَغَفَرَ ذَنْبَكَ»، قَالَ: زِدْنِي، قَالَ: «وَيَسَّرَ لَكَ الْخيْرَ حَيْثُمَا كُنْتَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3444].


Улашиш
|
|
Нусха олиш