731-ҳадис
731. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳайит бўлса, (бориш ва қайтиш) йўлларини бошқа‑бошқа қилардилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Имом Нававий зикр қилишларича, йўлни ўзгартиришдаги ҳикматлар ибодатни кўпайтириш ёки Қиёматда иккита йўлни гувоҳлик бериши ёки Аллоҳни зикри таралиши ёки камбағалларга садақа улашиш учун ёки мунофиқларни ғазабини қўзғаш учун ёки раҳматга етишиш мақсадида бўлади. 

 

731 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ يَوْمُ عِيْدٍ خَالَفَ الطَّرِيقَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [986].

قَولُهُ: «خَالَفَ الطَّرِيقَ» يَعْنِي: ذَهَبَ في طَرِيقٍ وَرَجَعَ في طَرِيقٍ آخَرَ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш