732-ҳадис
732. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Мадинадан) Шажара* йўли орқали чиқиб, Муъаррас* йўлидан кирар эдилар. Маккага юқори довон (Хужун)дан кирар ва ундан қуйи довон (Шабийка) орқали чиқиб кетар эдилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: «Юқори довон» (Ас-Санийя ал-ъуля) ва «Қуйи довон» (Ас-Санийя ас-суфла) Макка атрофидаги маълум довонлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага юқори жойдан кириб, пастроқ жойдан чиқишни маъқул кўрганлар.

* Шажара – Мадина-Макка йўлидаги жой номи.

* «Муъаррас»нинг маъноси сафар асносида тунаш учун, дам олиш учун тушиладиган жойдир. У Зулҳулайфадаги бир мавзе бўлиб, у ерда йўловчилар тунашган. Бу икки жой Мадинадан 6 мил (11,088 км) узоқликда жойлашган.

732 - وعنِ ابنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كانَ يَخْرُجُ مِنْ طَرِيقِ الشَّجَرَةِ، وَيَدْخُلُ مِنْ طَريقِ الْمُعَرَّسِ، وَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ دَخَلَ مِنَ الثَّنِيَّةِ العُلْيَا، وَيَخْرُجُ مِنَ الثَّنِيَّةِ السُّفْلَى. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1533، م 1257].


Улашиш
|
|
Нусха олиш