82-ҳадис

82. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатга шундай қавмлар кирадики, уларнинг қалби қушнинг қалбига ўхшаган бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Яъни уларнинг қалблари қушнинг қалби каби юмшоқ ва мулойим бўлади. Бошқа ҳадисда: «Ҳузурингизга Яман аҳли келди. Улар энг кўнгли юмшоқ, энг қалби мулойим одамлардир», дейилган.

Баъзилар хавфсираб, қўрқиб туриш деб айтишган. Чунки жониворларнинг ичида хавфсираб, қўрқиб турадигани бу қушдир.

Аллоҳ таоло: «Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Албатта Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқур», деб айтган. (Фотир сураси, 35-оят).

Юқоридаги ҳадисда хавф ғолиб келган қавмни ирода қилинган. Салафларни зикр қилинганида, улардаги хавфнинг шиддатини айтилган.

Баъзилар бу ҳадисдан мақсад таваккал қилувчилар, деб айтишган.

Баъзилар эртаю кеч ризқни ғам қилишдан омонда бўлганлар назарда тутилган деб айтиб, қуйидаги ҳадисга ишора қилишган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганларингизда эди, худди қорни оч ҳолда кетиб, тўйган ҳолда қайтиб келадиган қуш каби ризқлантирилган бўлар эдингиз!», дедилар».

(Термизий, Насоий, имом Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган. Абу Исо Термизий: «Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳдир», деган).

82 - الرَّابعُ : عَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَدْخُلُ الْجَنَّةَ أَقْوَامٌ أَفْئِدَتُهُمْ مِثْلُ أَفْئِدَةِ الطَّيْرِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2840].

قِيْلَ: مَعْنَاهُ مُتَوَكِّلُونَ، وَقِيلَ: قُلُوبُهُمْ رَقِيقَةٌ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш