87. Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
(Унинг исми Ҳинд бинти Аби Умайя Хузайфа ал-Махзумийядир)
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқсалар:
«Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деб айтардилар.
Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд, Термизий ва икковларидан бошқалар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишган. Термизий, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деган. Бу Абу Довуднинг лафзидир.
* Маъноси: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳим, залолатга кетишдан ва залолатга кетказишдан, тойилишдан ва тойилтиришдан, зулм қилишдан ва зулм қилинишдан, жоҳиллик қилишдан ва менга жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилайман».
Шарҳ: Инсон агар манзилидан чиқса, у одамлар билан муомала қилиш ва ишини бажаришга мажбур бўлади. Инсон тўғри йўлдан оғиб кетишдан қўрқади. Гоҳида дин ишларида бўлгани учун залолатга кетишдан паноҳ тилайди. Ёки дунё ишларида бўлгани учун зулм қилишдан паноҳ сўрайди. Гоҳида одамларга аралашишга тўғри келгани учун одамларга нисбатан жоҳиллик қилишдан паноҳ тилайди. Ушбу ҳолатларнинг барчасида қисқа ва лўнда сўзлар билан паноҳ тилаш ўргатилмоқда.
87 - التَّاسِعُ: عَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ أُمِّ سَلَمَةَ – وَاسْمُهَا: هِنْدُ بنْتُ أَبي أُمَيَّةَ حُذَيْفَةَ الْمَخْزُومِيَّةُ - رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ قَالَ: «بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ، أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ، أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ، أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ» حَدِيثٌ صَحِيحٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرمِذِيُّ وَغيْرُهُمَا بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ، وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ [د 5094، ت 3427].