923-ҳадис
923. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирибдилар?» дейишди. «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у зот тузалган ҳолда тонг оттирибдилар», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Беморни бориб кўриш имкони бўлмаса, унинг аҳволи ҳақида сўраш маҳбублиги.  

– Сўралган киши ҳам бемор ҳолатини аниқ хабар бериши.

– Саҳобаларни Расулуллоҳ с.а.в.нинг соғликларига қаттиқ эътибор қаратишгани.

– Кишининг яхши кўрган куняси билан чақириш маҳбублиги.

923 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ خَرَجَ مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي وَجَعِهِ الَّذِي تُوُفيِّ فِيهِ، فَقَالَ النَّاسُ: يَا أَبَا الحَسَنِ؛ كَيْـفَ أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: أَصْبَحَ بِحَمْدِ اللهِ بَارِئاً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [4447].

Улашиш
|
|
Нусха олиш