94-ҳадис

94. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уҳуд куни бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Айтинг-чи, ўлдирилсам, қаерда бўламан?» деди. У зот: «Жаннатда», дедилар. Шунда у қўлидаги хурмоларни ташлаб юбориб, жанг қилди ва ўлдирилди».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ибн Исҳоқ айтади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни одамлар олдига чиқиб, уларни шижоат­лантирдилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, бугун ким сабр қилиб, савоб умидида орқага қочмасдан, олға борса ва жанг қилиб ҳалок бўлса, шубҳасиз, Аллоҳ уни жаннатга киргиза­ди», – дедилар. Шунда қўлидаги бир нечта хурмони бирма-бир еяёт­ган Бани Салама уруғидан Умайр ибн Ҳамом: «Ҳай! ҳай! Мен билан жаннатга киришим ўртасини мана буларнинг мени ўлдиришларигина тўсиб турибдими?!» – деб, қўлидаги хурмоларни улоқтириб, қиличини олди-да жангга кириб ҳалок бўлди».

94 - الثَّالِثُ: عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ أُحُدٍ: أَرَأَيْتَ إنْ قُتِلْتُ فَأَيْنَ أَنَا؟ قَالَ: «فِي الْجَنَّةِ» فَأَلْقَى تَمَرَاتٍ كُنَّ فِي يَدِهِ، ثُمَّ قَاتَلَ حَتَّى قُتِلَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4046، م 1899].


Улашиш
|
|
Нусха олиш