98. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос: 1) Камбағаллик – бу ҳамма нарсани унуттириб юборади. 2) Бойлик – туғёнга кетишликка сабабчидир. 3) Беморлик – барча нарсани фасод қилади. 4) Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади. 5) Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи. 6) Дажжол – кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони. 7) Қиёмат – фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар.
(Изоҳ: Инсон мана шу етти нарса келмасидан олдин вақтни ғанимат билиб, охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.)
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Алоий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ушбу хабарни айтилишидан мақсад бу офатлар юзага келиб, ҳамла қилишидан аввал яхши амалларни бошлашга тарғибдир. Зеро Расулуллоҳ с.а.в. мана шу нарсаларни ғанимат билиб, қўлга киритишда намуна бўлгандирлар. У зот Аллоҳнинг розилигини истаб, ҳатто ибодатда тик тураверганларидан икки оёқлари шишиб кетган.
98 - السَّابع: عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ سَبْعًا: هَلْ تَنْتَظِرُونَ إِلَّا فَقْراً مُنْسِياً، أَوْ غِنًي مُطْغِياً، أَوْ مَرَضاً مُفْسِداً، أَوْ هَرَماً مُفْنِداً، أَوْ مَوْتاً مُجْهِزاً أَوِ الدَّجَّالَ فَشَرُّ غَائِبٍ يُنْتَظَرُ، أَوِ السَّاعَةَ فَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2306].