990. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз тепаликка чиққанда такбир, пастликка тушганда тасбеҳ* айтар эдик».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Тасбеҳ айтиш – «Субҳааналлоҳ» («Аллоҳни поклаб ёд этаман») «Субҳанааллоҳил-ъазиим» («Буюк Аллоҳни поклаб ёд этаман») каби иборалар билан Аллоҳ таолони улуғлаб, У Зотнинг барча айб ва нуқсонлардан пок эканини эътироф этиб тилга олиш.
990 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا صَعِدْنَا كَبَّرْنَا، وَإِذَا نَزَلْنَا سَبَّحْنَا. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2993].