128-ҳадис

128. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳар бир Одам боласи уч юз олтмиш бўғим билан яратилган. Ким Аллоҳга такбир айтса, Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳга таҳлил айтса, Аллоҳга тасбеҳ айтса ва Аллоҳга истиғфор айтса, одамларнинг йўлидан бирорта тош ё тиконни олиб ташласа ёки одамларнинг йўлидан бирор суякни олиб ташласа, маъруфга буюрса ё бир мункардан қайтарса, ўша уч юз олтмиш бўғимнинг ададича (садақа қилган бўлади) ва ўша куни ўзини дўзахдан нари қилган ҳолда кунни кеч қилади».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Зуҳо – аввобинларнинг, яъни Аллоҳга тавба қилиб, У Зотга кўп қайтувчиларнинг намозидир. Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни икки ракъатдан тўрт марта ўқирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳеч қачон – ҳазарда ҳам, сафарда ҳам тарк қилмас эдилар.

Унинг вақти қуёш чиққанидан чамаси 20 дақиқа ўтганидан сўнг бошланиб, пешин намози вақти киришидан чамаси 15 дақиқа олдин тугайди. Зуҳо намози жисмингдаги 360 аъзонинг ҳаққига садақадир.

Имом Шофеъий зуҳо намози ҳақида шундай деганлар: «Гуноҳларни тарк этишни истаган эдик, уни зуҳо намозида топдик».

128 - وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ أَيْضاً مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّهُ خُلِقَ كُلُّ إنْسَانٍ مِنْ بَنِي آدَمَ عَلَى سِتِّينَ وَثَلَاثِ مِئَةِ مَفْصِلٍ، فَمَنْ كَبَّرَ اللهَ، وَحَمِدَ اللهَ، وَهَلَّلَ اللهَ، وَسَبَّحَ اللهَ، وَاسْتَغْفَرَ اللهَ، وَعَزَلَ حَجَراً عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ، أَوْ شَوْكَةً أَوْ عَظْماً عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ، أَوْ أَمَرَ بِمَعْرُوفٍ، أَوْ نَهَى عَنْ مُنْكَرٍ، عَدَدَ السِّتِّينَ وَالثَّلَاثِ مِئَةٍ فَإِنَّهُ يُمْسِي يَوْمَئِذٍ وَقَدْ زَحْزَحَ نَفْسَهُ عَنِ النَّارِ». [1007].


Улашиш
|
|
Нусха олиш