1412-ҳадис

Аллоҳ таоло: «Бас, Мени эсласангиз, мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз». (Бақара сураси, 152-оят).

«Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман». (Иброҳим сураси, 7-оят). 

«Ҳамду сано Аллоҳ учундир деб айтинг» (Исро сураси, 111-оят).

«Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир» (Юнус сураси, 10-оят), деб айтган.


1412. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Исро кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хамр ва сут солинган икки қадаҳ келтирилди. У зот уларга қараб туриб, сутни олдилар. Жаброил: «Сени фитратга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Агар хамрни олганингда, умматинг йўлдан озар эди», деди».

* Фитрат – соф табиат, асл инсоний хилқат.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳодиса меърожга чиқишдан олдин Илия–Қуддуси Шарифда бўлган экан. Бунда Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  васалламга  учта эмас, иккита қадаҳда ичимлик келтирилган экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрни қўйиб, сутни танлаган эканлар. Бунинг учун Жаброил алайҳиссаломдан: 

«Сени соф табиатга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Агар хамрни олганингда умматинг иғвога учрар эди» деган гапларни эшитган эканлар.

Эҳтимол, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан ким сут ичса, фойда топиб, ким хамр ичса, иғвога учраб юриши шундандир.


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ} ... [البقرة - 152].

وَقَالَ تَعَالَى: {لَئِنْ شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ} [إبراهيم - 7].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَقُلِ الحَمْدُ للهِ} [الإسراء - 111].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ} [يونس - 10].


1412 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أُتِي لَيْلَةَ أُسْرِيَ بِهِ بِقَدَحَيْنِ مِنْ خَمْرٍ وَلَبَنٍ، فَنَظَرَ إلَيْهِمَا، فَأَخَذَ اللَّبَنَ، فَقَالَ جِبْرِيلُ صَلَّى الله عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي هَدَاكَ للفِطْرةِ، لَوْ أَخَذْتَ الخَمْرَ غَوَتْ أُمَّتُكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [168 في الأَشْرِبَةِ باب جواز شرب اللبن].


Улашиш
|
|
Нусха олиш