«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қирқта хислат бор, энг олийси маниҳа (соғиб ичиш)га эчки беришдир. Ким ўша хислатлардан бирортасининг савобини умид, ваъдасини тасдиқ этиб қиладиган бўлса, Аллоҳ уни ўша сабабли албатта жаннатга киритади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда зикр қилинган қирқта хислатнинг энг олийи бировга эчкини соғиб ичиб туриш учун бериш бўлса, қолганлари ундан кичик ишлар бўлади. Лекин нима бўлса ҳам кишиларга фойда келтирадиган бўлгани учун Аллоҳнинг наздида улуғ иш ҳисобланади. Ўз соҳибининг жаннатга киришига сабаб бўладиган бундай ишни арзимас ҳисоблаб бўладими?! Фақат яхши ният билан, савоб умидида ва Аллоҳ таоло томонидан ўша ишни қилган кишига берилган ҳақ ваъда эканига сидқидилдан ишонган ҳолда амал қилинса, шундай бўлади.
Ислом шундоқ қилиб арзимаган ишларни ҳам катта ҳисоблаб, одамларга яхшилик қилишни, жамият аъзолари орасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.
Ушбу ҳадиснинг ровийларидан бири Ҳассон: «Биз маниҳага эчки беришдан беридаги саломга алик олиш, акса урганга жавоб айтиш, йўлдан азиятни аритиш ва шу каби нарсаларни санаб, ўн бешта хислатга ета олмадик», деб айтган.
144 - الثَّانِي وَالْعِشْرُونَ: عَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَرْبعُونَ خَصْلَةً أَعْلَاهَا مَنِيحَةُ الْعَنْزِ، مَا مِنْ عَامِلٍ يَعْمَلُ بِخَصْلَةٍ مِنْهَا رَجَاءَ ثَوَابِهَا وَتَصْدِيقَ مَوْعُودِهَا إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ بِهَا الْجَنَّةَ». رَوَاهُ البُخَارِىُّ. [2631].
«الْمَنِيحَةُ»: أَنْ يُعْطِيَهُ إِيَّاهَا لِيَأْكُلَ لَبَنَهَا ثُمَّ يَرُدَّهَا إِلَيْهِ.