1420-ҳадис

1420. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Қабримни ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, салавотларингиз менга етиб туради».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар деб бизларга бир қанча масалани эслатмоқдалар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари атрофида байрам қилиб ҳар турли маросим ва тантана қилиш тўғри эмас, қабрлар охиратни эслатади, у ерда маънавий жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида тургандек ҳис қилиш зарур. 

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари байрамга бораётгандай эмас, маънавий жиҳатдан ҳурмат ва эҳтиром ила зиёрат қилиниб, асло шовқин қилмаслик керак.

2. Мадина ва атрофида яшаганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиши, узоқдагилар эса имкон қадар бориши зарур.

3. Ҳар вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб у зотга ҳурмат ва эҳтиромимизни намоён қилмоғимиз лозим.

1420 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ؛ فَإنَّ صَلَاتَكُمْ تَبْلُغُني حَيْثُ كُنْتُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2042].


Улашиш
|
|
Нусха олиш