Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
14-КИТОБ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш китоби
كِتَابُ الصَّلَاةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
(14)

Аллоҳ таоло: «Албатта Аллоҳ ҳам. Унинг фаришталари ҳам, Пайғамбарга дуою, салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у Зотга салавот айтинглар», (Аҳзоб сураси, 56-оят) деб айтган.

1416. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким менга бир марта салавот айтса, бунинг учун Аллоҳ унга ўнта салавот айтади», деб айтганларини эшитдилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтса, Аллоҳ унга, албатта, ўн саловот айтиши. Аллоҳнинг бандага саловот айтиши раҳмат юборишидир.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً} [الأحزاب - 56].

1416 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً، صلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [384].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1417. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни одамлар ичида менга энг ҳақлиси менга энг кўп салавот айтганидир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

1417 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةً». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [484].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1418. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхши кунингиз жума кунидир. Бу кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилиб турилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади? Ахир сиз чириб кетган бўласиз-ку?» дейишди, яъни «йўқ бўлиб кетган бўласиз-ку?» демоқчи бўлишди. У зот: «Аллоҳ ерга анбиёларнинг жасадини ейишни ҳаром қилган», дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1178-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1418 - وَعَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الجُمُعَةِ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ؛ فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟! - يَقُولُ: بَلِيتَ - قَالَ: «إنَّ اللهَ حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإسْنَادٍ صَحِيحٍ [1531 وسبق برقم 1178].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1419. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен олдида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

1419 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3545].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1420. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Қабримни ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, салавотларингиз менга етиб туради».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар деб бизларга бир қанча масалани эслатмоқдалар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари атрофида байрам қилиб ҳар турли маросим ва тантана қилиш тўғри эмас, қабрлар охиратни эслатади, у ерда маънавий жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида тургандек ҳис қилиш зарур. 

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари байрамга бораётгандай эмас, маънавий жиҳатдан ҳурмат ва эҳтиром ила зиёрат қилиниб, асло шовқин қилмаслик керак.

2. Мадина ва атрофида яшаганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиши, узоқдагилар эса имкон қадар бориши зарур.

3. Ҳар вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб у зотга ҳурмат ва эҳтиромимизни намоён қилмоғимиз лозим.

1420 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ؛ فَإنَّ صَلَاتَكُمْ تَبْلُغُني حَيْثُ كُنْتُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2042].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1421. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга салом берса, саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳимни қайтаради», дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Аллоҳ таоло Ўзининг китобида марҳамат қилади:

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинглар!» («Аҳзоб» сураси, 56-оят).

Муфассир уламолардан бири имом Қуртубий ушбу оятнинг тафсирида қуйидагиларни айтадилар: «Аллоҳнинг (У зотга) салавоти бу унинг раҳмати ва ризосидадир. Фаришталарнинг салавоти эса дуо ва истиғфор маъносида бўлади. Умматнинг салавоти эса дуо ва у Зотнинг буйруқларига ҳурмат кўрсатишдадир».

Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар тилаб дуо қилиш жуда савобли иш ҳисобланади. Бунга ҳадисларда ҳам кўплаб тарғиботлар келган. Сизнинг диққатингизни ушбу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифга қаратмоқчимиз: «Набий алайҳиссалом: «Менга кўп салавот айтинглар. Албатта Аллоҳ менинг қабрим ёнида бир малоикани вакил қилиб қўйгандир. Қачонки умматимдан бир киши менга салавот айтса, ўша малоика менга: «Эй Муҳаммад! Сенга фалончининг ўғли фалончи шу соатда салавот айтди», дейди» (Дайламий ривояти).

Биламизки, ҳозир барча маййитлар Барзах (қабрдан Қиёматгача бўлган) оламда яшайдилар. Улар тирикларни эшитишмайди. Аммо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан кўз юмган бўлсалар ҳам, бундан улар истиснолар. Аллоҳ таоло бир мўмин киши у Зотга шу дунёда турибоқ  салавот айтишни хоҳласа, У зотга тўғридан-тўғри етиб боришини фақат шу биргина салавот айтиш йўли билан васила қилиб қўйди.

Бунинг учун биз ҳадисда айтилгандек кўплаб салавот айтиб юрсак, У зот алайҳиссалом бизнинг ва отамизнинг исми билан барча салавотларни етказиш учун вакил қилинган фаришта орқали бизни таниб, салоту саломларимизга алик олар эканлар.

1421 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي؛ حَتَّى أَرُدَّ عَلَيهِ السَّلَامَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2041].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1422. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, ўша одам бахилдир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Тугашидан қўрқиб молини сарфламаган инсон бахилдир. Ҳамманинг фикри шудир. Бундай бахилдан ҳам ёмонроғи эса, ёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари айтилганда у зотга саловот айтмаган кимсадир. Ҳадиснинг баъзи ровийларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исмларини эшитиб саловот айтмаган инсонни «бусбутун бахил» деганлар. Чунки бир кимса Жаноби Ҳақнинг; «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салом айтинг ва салом юборинг», (Аҳзоб сураси, 56-оят) буйруғига бўйинсунмаган, вазифаси бўлган бир амални қилмаган ва шунинг учун Роббисининг буйруғини қиламасдан бахиллик қилган бўлади. Бундай инсон Роббисигагина эмас, балки ўзига ҳам бахиллик қилган бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш орқали эга бўладиган маънавий мукофотга парво қилмаган, ўзини бериладиган буюк мукофотдан маҳрум қилган ва шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек «бусбутун баҳл» бўлиб қолган.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъминларининг абадий саодатга етишларига сабабларидан бири, у зотнинг исмлари айтилган пайтда саловот айтишдир.

Бахилликнинг энг ёмони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, исмлари зикр қилинганида у зотга салавот айтмаган кимсадир.

1422 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَخِيلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [3546].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1423. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг намозда Аллоҳ таолони улуғламай, Набий соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтмай дуо қилаётганини эшитиб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу одам шошиб қўйди», дедилар. Сўнг уни чақириб, унга [ёки бошқа кишига] шундай дедилар: «Бирингиз намоз ўқигач, Роббини улуғлаб, Унга сано айтишдан ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдан бошласин, шундан кейин истаганини сўраб, дуо қилсин».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Бир куни Расулуллоҳ саҳобалари билан Масжиди Набавийда ўтирганларида ичкарига бир одам кирди. Ҳадиснинг бошқа ривоятида келганидек, исми билинмаган бу инсон ёлғиз ўзи намоз ўқигандан кейин «Аллоҳуммағфирлий варҳамний (Аллоҳим мени кечир ва менга раҳм қил)» деб дуо қилди. Ҳолбуки ҳар иш каби дуонинг ҳам одоби бор эди. Аввало Аллоҳга ҳурматини билдириш, Унга лойиқ шаклда ҳамду сано айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш керак. Бу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у инсоннинг шошилганини айтдилар ва саҳобаларига қандай дуо қилиш керак эканлигини ўргатиш учун бу фурсатдан фойдаландилар. Ёниги чақирган у саҳобага ёки ёнида ўтирган асҳобларига юқоридаги сўзларни айтдилар.

Намоздан кейин ёки бошқа вақтларда Аллоҳга дуо қиладиган кимса, «Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн, вассолату вассаламу ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн», деб ёки шунга ўхшаш ҳамд ва саловот билан бошласин. 

Сўнг бошқа одам намоз ўқиди. У Аллоҳга ҳамд ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй намозхон, дуо қил, ижобат қилинади», дедилар». (Имом Термизий ривояти)

Мусулмонлар ҳаётни ва яшаш шаклини ўргангани каби дуо қилишни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганадилар. Шу билан ҳар нарсани одоб ва усулига лойиқ бажаришга ҳаракат қиадилар.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек адо этишга ҳаракат қилишимиз керак.

2. Дуони биринчи Аллоҳга ҳамду-сано айтиб, кейин эса расулига саловот айтиб бошлашимиз керак.

3. Кейин эса Аллоҳга дуо қилиб, охирида яна Аллоҳга ҳамд айтиб, мисол учун «Омийн, вал ҳамду лилаҳи Роббил аъламин» деб дуони якунлаши керак.

1423 - وَعَنْ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا يَدْعُو فِي صَلَاتِهِ لَمْ يُمَجِّدِ اللهَ تَعَالَى، وَلَمْ يُصَلِّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَجِلَ هَذَا»، ثُمَّ دَعَاهُ فَقَالَ لَهُ أَوْ لِغَيْرِهِ: «إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلْيَبْدَأْ بِتَحْمِيدِ رَبِّهِ سُبْحَانَهُ، وَالثَّنَاءِ عَلَيهِ، ثُمَّ يُصَلِّي عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ يَدْعُو بَعْدُ بِمَا شَاءَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1481، 3477].


Улашиш
|
|
Нусха олиш



1424. Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиққан эдилар, «Сизга қандай салом айтишни билиб олдик. Энди сизга салавот қандай айтамиз?» дедик. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа аали Иброоҳиима, иннака ҳамиидун мажиид. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳиима, иннака ҳамиидун мажиид», деб айтинглар».*

* Салавотнинг маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимни ёрлақаганингдек, Муҳаммадни ва унинг оиласини ёрлақагин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан. Аллоҳим, Иброҳимга барака берганингдек, Муҳаммадга ва унинг оиласига ҳам барака бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан».

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаҳҳуддан кейин саловот сийғасини айтишни у зотнинг ўзлари ўргатганлар. Бу ўргатиш саҳобаи киромларнинг сўровларидан кейин бўлган. 

Шофеъий мазҳабига кўра, ташаҳҳуддан кейин саловат айтиш вожиб, бошқалар суннат, дейишган.

Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган, ана ўшалардан бири айтса бўлади.

Саҳобалар ат-Таҳийёт дуосини ўрганаётганларида, Расулуллоҳга “Ас-салому ъалайка аййуҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб саловот айтишни ҳам ўрганишган.

“... Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинглар ва салом юборинглар” (Азҳоб сураси, 56-оят) ояти нозил бўлганда, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай қилиб саловот айтиш керак эканлигини сўрадилар. Бу саволни эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилдилар. Ёки бу мавзуда оят келишини кутдилар ва теран фикрлашни маъқул кўрдилар. Сукутнинг узайишини кўрганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳафа қилиб бу саволни сўрамасак бўлар экан деб ўйладилар. Кўп ўтмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ривоятарда ҳам келган уч турли саловотни тавсия қилдилар. 

Ҳадисдаги “Иброҳимин аъли”, “Муҳаммадин ъали” ифодалари эса; бир кимсанинг оиласи, унинг аждоди, оиласи, тарафдорлари, дўст ва фикрларини қўллаган жамият маъноларида келади. Оли Набий, Оли Расул сўзлари, Оли Муҳаммад (Муҳаммаднинг оиласи) маъносини билдиради.

Шунингде намозда аттаҳиётдан кейин саловот айтиш Ҳанафийларга кўра суннат эканини ҳам айтиб ўтишимиз зарур.

Нима учун саловот ва салом айтамиз?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишга бизни ташвиқ қилган бир қанча сабаблар бор. Булардан биринчиси, оламларнинг Роббиси бўлган ёлғиз Аллоҳнинг у зотга саловот айтиши. Бошқа бир сабаби, Бутун фаришталарнинг ҳурмат эҳтиром ила дуо ва истиғфор билан саловот айтиши. Бу ҳақиқатни Қуръондан ўрганамиз. Аллоҳнинг ҳамда фаришталарининг саловот айтганини билгандан кейин бизларнинг саловот айтишимиз бурчимиз эканини биламиз. Шунингдек, бизларни зулумотдан чиқишимизга, тўғри йўлга киришимизга сабаб бўлгани учун миннатдорлик учун ҳам бу вазифамизни жуда катта хоҳиш ва истак билан бажарамиз. Яна Аллоҳнинг “Сиз ҳам унга саловот айтинглар” деган буйруғини билгандан кейин ҳам намозларимизда, ҳам у зотнинг исмларини эшитганимизда, ҳамда севгимизни билдиришни хоҳлаганимизда у зотга саловот айтамиз. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш орқали Жаноби Ҳақга шундай дуо қилган бўламиз:

“Ё Робб! Расулуллоҳнинг номини, шаънини ҳам дунё ҳамда оҳиратда баланд қил. У  зот олиб келган Исломни бутун оламга ёй ва бу динни дунё тургунча яшат. У зотга охиратда умматининг шафоат қилиш ҳаққини бер ва у зотга сон-саноқсиз савоблар бағишла!”

Саловот ва салом шундай теран маъноларга эга экан ва фойдаси ҳам бизга ҳамда бутун мусулмонларга етар экан, саловот ва салом айтишда мутлақо бахиллик қилмаслигимиз керак.

1424 - وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ، فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ؛ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ؛ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6357، م 406].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1425. Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода билан ўтирган эдик, олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Шунда Башир ибн Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ таоло сизга салавот айтишимизни буюрди, сизга қандай салавот айтамиз?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим қолдилар. «Кошки шуни сўрамаса эди», деб ўйлаб қолдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳиима, иннака Ҳамидун Мажиид», деб айтинглар. Салом эса ўзларингиз билиб олганингиздек».

* Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимнинг оиласига ёрлақаганингдек, Муҳаммадга ҳамда Муҳаммаднинг оиласини ёрлақагин. Иброҳимнинг оиласига барака берганингдек, Муҳаммадга ва унинг оиласига ҳам барака бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бошқа ҳадисда қуйидагича келган:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намозда туриб, «ас-Саламу алаллоҳи, ас-Саламу ала фуланин», дер эдик. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга: 

«Албатта, Аллоҳнинг Ўзи саломдир. Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса: 

«Ат-Таҳияту лиллаҳи вас-Солавату ват-Тоййибат. Ас-Саламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. ас-Саламу алайна ва ала ибодиллаҳис солиҳийн», десин, агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир бандасига айтган бўлади. 

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ» десин. Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин», дедилар». (Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривоят қилишган).

Бу ривоятдан кўриниб турибдики, намоз янги ўқила бошлаган пайтда кишилар, Аллоҳга салом, фалончига салом, пистончига салом, дейишган. Баъзи ривоятларда келишича, Жаброилга салом, Микоилга салом, дейишган. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатни тўғрилашга қарор қилиб деганлар. 

«Албатта, Аллоҳнинг Ўзи саломдир»

Унга салом беришнинг кераги йўқ.

«Бас, қачон бирингиз намозда ўлтирса...»

Яъни, ташаҳҳудга ўтирса, деб мазкур сийғани айтганлар. Бу сийға аввалгисидан бироз фарқ қилади, холос. Шунинг учун уни таржима қилиб ўтирмаймиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: 

«Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳамма бандасига айтган бўлади» деганлари, ташаҳҳудда «Ас-Саламу алайка ва ала ибадиллаҳис солиҳийн» – «Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин» деганида, салом осмондаги ва ердаги ҳамма бандаларга етади, фалончига салом, пистончига салом, деб номини айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деганлари бўлади. 

Жумҳур уламолар жумладан, ҳанафий мазҳабида ташаҳҳудда ушбу сийғани ўқиш қабул қилинган. Сийғаларнинг ҳар хил келиши ҳам кенглик ва хилма-хиллик аломатидир. Бу эса яхшилик, ихтиёр эркинлигидан дарак беради.

Аллоҳ билан бўлган муножотнинг охирида ушбу пурмаъно табриклар, саловотлар ва саломлар ила борлиқдаги барча мавжудотларни эслаш ажойиб бир файзу футуҳ касб этади. 

Охирида калимаи шаҳодат келишига изоҳ бериб ўтирмаса ҳам бўлади.

«Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин». 

Ушбу жумлага амал қилиб жумҳур уламолар, намоз охирида намозхон дунё ва охират ишларидан нимани хоҳласа, сўраши жоиз, деганлар.

Абу ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи: 

«Фақат Қуръон ва суннатда келган дуоларни қилиш жоиз», деганлар.

1425 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَانَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِي مَجْلِسِ سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ، فَقَالَ لَهُ بَشِيرُ بْنُ سَعْدٍ: أَمَرَنَا اللهُ تَعَالَى أَنْ نُصَلِّيَ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَكَيْفَ نُصَّلِّي عَلَيْكَ؟ فَسَكَتَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى تَمنَّيْنَا أَنَّهُ لمْ يَسْأَلْهُ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: قُولُوا: «اللَّهُمَّ؛ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَالسَّلَامُ كَمَا قَدْ عَلِمْتُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [405].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1426. Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салавот айтамиз?» деган эдик, у зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳии ва зуррийятиҳии, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳиим, ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳии ва зуррийятиҳии камаа баарокта ъалаа аали Иброҳиим, иннака ҳамиидун мажиид», деб айтинглар».*

* Салавотнинг маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимнинг оиласини ёрлақаганингдек, Муҳаммадни ҳамда унинг завжалари ва зурриётини ёрлақагин. Иброҳимнинг оиласига барака берганингдек, Муҳаммадга ҳамда унинг завжаларига ва зурриётига барака бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқсан, улуғворсан».

Муттафақун алайҳ.

1426 - وَعَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالُوا يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3369، م 407].


Улашиш
|
|
Нусха олиш