1422. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, ўша одам бахилдир», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Тугашидан қўрқиб молини сарфламаган инсон бахилдир. Ҳамманинг фикри шудир. Бундай бахилдан ҳам ёмонроғи эса, ёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари айтилганда у зотга саловот айтмаган кимсадир. Ҳадиснинг баъзи ровийларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исмларини эшитиб саловот айтмаган инсонни «бусбутун бахил» деганлар. Чунки бир кимса Жаноби Ҳақнинг; «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салом айтинг ва салом юборинг», (Аҳзоб сураси, 56-оят) буйруғига бўйинсунмаган, вазифаси бўлган бир амални қилмаган ва шунинг учун Роббисининг буйруғини қиламасдан бахиллик қилган бўлади. Бундай инсон Роббисигагина эмас, балки ўзига ҳам бахиллик қилган бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш орқали эга бўладиган маънавий мукофотга парво қилмаган, ўзини бериладиган буюк мукофотдан маҳрум қилган ва шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек «бусбутун баҳл» бўлиб қолган.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъминларининг абадий саодатга етишларига сабабларидан бири, у зотнинг исмлари айтилган пайтда саловот айтишдир.
Бахилликнинг энг ёмони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, исмлари зикр қилинганида у зотга салавот айтмаган кимсадир.
1422 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَخِيلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [3546].