1486-ҳадис

1486. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамловчи дуоларни хуш кўрардилар, шундан бошқасини қилмаганлар».

Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Пайғамбаримизнинг оз сўз билан кўп маънони ифода қилиш хусусияти бор эди. «Жавомиъул калим» деб аталган бу хислатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ ато қилган. (Бухорий ва Муслим).

Шунинг учун у зотнинг дуолари ҳам шу хусусиятда эди. Инсон аҳволини ва дардини Аллоҳга арз қилар экан қисқа ва ўз сўзлар танлаши керак. Дуо қилар экан Роббининг ҳузурида эканлигини фараз қилиб, айтган сўзларига аҳамият бериши керак. Дуо орзуларни Жаноби Ҳақдан сўраш экан, Ундан дунё ва охирати учун фойдали нарсаларни сўраш керак. Риёзус-Солиҳийннинг ушбу «Дуолар» ва «Зикрлар» бўлимларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда чиройли дуолари келган. Бу дуоларни диққат билан ўқиш, намоздан кейин ва бошқа вақтларда ўқиладиган дуоларни мазкур китобдан олишимиз керак. Бу дуолардан бошқа дуоларимизда ҳам қаттиқ аҳамият билан, ҳар бир сўзимизни ўйланиб Роббимизга дуо қилишимиз керак. 

«Роббингизга тазарруъ ила ва маҳфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.» (Аъроф сураси, 55-оят) оятини эшитиб, бақириб-чақириб дуо қилган кимсанинг ҳоли чиндан ҳам ачинарлидир. Дуо қилишимизни буюрган, дуо қилсанг ижобат қилишни ваъда қилган Жаноби Ҳақ дуо қилиш йўлларини бизларга ўргатган. Пайғамбаримиз ҳам жуда кўп ўрнак шаклида баён қилганлар. Қулнинг вазифаси Роббининг ҳузурида эканлигини унутмаган ҳолда, ёлвориб, ичидан дуо қилиши керак.

1486 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَسْتَحِبُّ الْجَوَامِعَ مِنَ الدُّعَاءِ، وَيَدَعُ مَا سِوَى ذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ [1482].


Улашиш
|
|
Нусха олиш