Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
16-КИТОБ
Дуолар китоби
كِتَابُ الدَّعَوَاتِ
(16)

Аллоҳ таоло: «Парвардигорингиз: «менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», (Ғофир сураси, 60-оят). 

«Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (маҳфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни(яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас» (Аъроф сураси, 55-оят).

«Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан», (Бақара сураси, 186-оят).

«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида дуосини ижобат қиладиган зот», (Намл сураси, 62-оят) деб айтган.


1485. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо – ибодатдир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ибодат, қулчилик қилиш учун лойиқ бўлган Яккаю Ягона Аллоҳга энг юксак ҳурмат ва тавозе билан юзланиш, қолган дунё ишларини эса ортда қолдиришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дуо ибодатдир» ёки «Дуо ибодатнинг ўзидир» (Термизий) деб айтиб, Аллоҳга қулликнинг энг яхши кўриниши дуо эканлигини айтмоқда. Модомики ибодат қулнинг Аллоҳнинг ёнида ҳеч кимлигини ифода қилар экан, ёлғиз Аллоҳгагина муҳтож эканлигини ифода қилар экан, буларнинг энг яхши йўли дуодир.

Ҳадиси шарифнинг баъзи ривоятларига кўра Пайғамбар алайҳиссалом «Дуо ибодатдир» деб айтганларидан сўнг, бу сўзларига далил келтириб: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деб буюрди» дедилар. Дуо қилишга буюрган бу оятдан кейин «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят) деб келганига кўра Аллоҳ Таоло, ибодатнинг асосий бўлимини дуодан иборат эканлигини билишимиз мумкин.

«Дуо ибодатдир» ҳадисига ўхшаш бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Мисол учун «Ҳаж арафадир» ҳадиси булардандир. Ҳаммага маълум бўлганидек, ҳаж ибодати фақатгина арафа куни Арафотда вақф қилишдан иборат эмас. Ҳажнинг бошқа фарзи тавофдир. Фақат арафа куни белгили муддат Арафотда турмаган кимса ҳожи бўлиб саналмайди. Шу мисолдаги каби арафа ҳажнинг энг муҳим асоси бўлгани каби дуо ҳам ибодатнинг асосидир. Дуо қилмаган, дуонинг аҳамиятига ишонмаган кимсанинг ибодати тўлиқ бўлмайди. «Дуо ибодатнинг ўзидир» ҳадисини ҳам худди шундай тушунишимиз керак. 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ} [غافر - 60].

وَقَالَ تَعَالَى: {ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ} ... [الأعراف - 55].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ} الآيَةَ [البقرة - 186].

وَقَالَ تَعَالَى: {أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ} الآية [النمل - 62].


1485 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدُّعَاءُ هُوَ العِبَادَةُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1479، ت 3247].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1486. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамловчи дуоларни хуш кўрардилар, шундан бошқасини қилмаганлар».

Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Пайғамбаримизнинг оз сўз билан кўп маънони ифода қилиш хусусияти бор эди. «Жавомиъул калим» деб аталган бу хислатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ ато қилган. (Бухорий ва Муслим).

Шунинг учун у зотнинг дуолари ҳам шу хусусиятда эди. Инсон аҳволини ва дардини Аллоҳга арз қилар экан қисқа ва ўз сўзлар танлаши керак. Дуо қилар экан Роббининг ҳузурида эканлигини фараз қилиб, айтган сўзларига аҳамият бериши керак. Дуо орзуларни Жаноби Ҳақдан сўраш экан, Ундан дунё ва охирати учун фойдали нарсаларни сўраш керак. Риёзус-Солиҳийннинг ушбу «Дуолар» ва «Зикрлар» бўлимларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда чиройли дуолари келган. Бу дуоларни диққат билан ўқиш, намоздан кейин ва бошқа вақтларда ўқиладиган дуоларни мазкур китобдан олишимиз керак. Бу дуолардан бошқа дуоларимизда ҳам қаттиқ аҳамият билан, ҳар бир сўзимизни ўйланиб Роббимизга дуо қилишимиз керак. 

«Роббингизга тазарруъ ила ва маҳфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.» (Аъроф сураси, 55-оят) оятини эшитиб, бақириб-чақириб дуо қилган кимсанинг ҳоли чиндан ҳам ачинарлидир. Дуо қилишимизни буюрган, дуо қилсанг ижобат қилишни ваъда қилган Жаноби Ҳақ дуо қилиш йўлларини бизларга ўргатган. Пайғамбаримиз ҳам жуда кўп ўрнак шаклида баён қилганлар. Қулнинг вазифаси Роббининг ҳузурида эканлигини унутмаган ҳолда, ёлвориб, ичидан дуо қилиши керак.

1486 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَسْتَحِبُّ الْجَوَامِعَ مِنَ الدُّعَاءِ، وَيَدَعُ مَا سِوَى ذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ [1482].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1487. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қиладиган дуолари «Аллоҳумма, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар» эди».

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилгин ва бизни дўзах азобидан сақлагин!

Муттафақун алайҳ.

Муслимнинг ривоятида: « Анас битта дуо қилмоқчи бўлса ҳам шу дуони қиларди, кўп дуо қилмоқчи бўлса ҳам дуоларининг ичида шу дуо бўларди», зиёда қилинган.


Шарҳ: Бу дуо мусулмонларнинг дуоси бўлиб, улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Динсизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳою ҳавасини сўрамайдилар ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб номини айтмасдан, умуман «яхшилик» деб айтилмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи яхшиликнинг нималигини яхши билади.

Имом Ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», деганлар.

Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: 

«(Байтуллоҳнинг) бурчагидан ҳар ўтганимда «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар» дуосини ўқинглар», деганлар.

Ибн Абу ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда: 

«Анас  ибн  Молик  ҳузурида  эдик.  Собит  у кишига: 

«Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти», деди. Анас ибн Молик «Роббана, атина...» (дуоси)ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Туришмоқчи бўлишганда: 

«Эй Абу ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, деди. 

Шунда Анас ибн Молик: 

«Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку», дедилар.

1487 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ؛ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6389، م 2690].

زَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَتِهِ قَالَ: وَكَانَ أَنَسٌ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدَعْوَةٍ دَعَا بِهَا، وَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدُعَاءٍ دَعَا بِهَا فِيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1488. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман.) 

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 76-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1488 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الهُدَى، وَالتُّقَى، وَالعَفَافَ، وَالغِنَى». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2721 وسبق برقم 76].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1489. Ториқ ибн Ашям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Исломни қабул қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намозни ўргатар, сўнг унга «Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваҳдинии, ваъаафинии, варзуқнии» деган сўзлар билан дуо қилишни буюрар эдилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, мени афв қил, мени ризқлантир».

Имом Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг Ториқдан қилган бошқа бир ривоятларида келтирилишича:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Роббимдан сўраганимда нима деб айтай?» деди. У зот: «Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваъаафинии, варзуқнии, дегин» деб, «Булар (яъни бу сўзлар) сенга дунё ва охиратингни жамлайди», дедилар.

* Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени офиятда қил ва ризқлантир).


Шарҳ: Юқоридаги икки ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидандир. Иккинчи ҳадисда Ториқ ибн Ашям тарафидан айтилган ҳадис ёки шунга жуда яқини юқорида Саъд ибн Абу Вққос тарафидан ҳам ривоят қилинган. У ривоятдан ўрганганимизга кўра бир бадавий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир зикр ўргатишларини хоҳлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўргатадилар. Фақат бадавий: «Булар Роббим учун айтадиган дуо ва зикрлардир. Ўзим учун нима айтишим керак?»  деб сўраганида унга иккинчи ҳадисдаги зикрни ўргатганлар.

Иккала ҳадисда ўхшаш сўзларни тўпласак, дунё ҳамда охират учун фойдали бўлган тилаклар, ҳидоят, офият, иффат, тақво, қалб кенглиги, кечирилиш, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва хайрли ризқ эканлиги маълум бўлади.

Инсон Аллоҳдан ҳидоятни исташ билан, ўзини ҳар турли яхшилик ва ғалабага етказган нарсани, офият тилаш орқали ҳам дунё ҳамда охират билан боғлиқ бутун яхшиликларни, иффат сўраш орқали, ҳар турли гуноҳдан сақланишни, тақво сўраш орқали Аллоҳнинг бутун буйруқларини бажаришни, кўнгил кенглигини сўраш орқали ҳеч кимсага муҳтож бўлмасликни, кечирилишни ва Аллоҳнинг марҳаматига ноил бўлишни сўраш орқали охират саодатини, ҳайрли ризқ сўраш орқали эса, ҳаромдан сақланишни сўраган бўлади.

1489 - وَعَنْ طَارِقِ بْنِ أَشْيَمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ الرَّجُلُ إِذَا أَسْلَمَ عَلَّمَهُ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الصَّلَاةَ، ثُمَّ أَمَرَهُ أَنْ يَدْعُوَ بِهَؤُلَاءِ الكَلِمَاتِ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2697].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ عَنْ طَارِقٍ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَأَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ كَيْفَ أَقُولُ حِينَ أَسْأَلُ رَبِّي؟ قَالَ: «قُلْ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي؛ فَإِنَّ هَؤُلَاءِ تَجْمَعُ لَكَ دُنْيَاكَ وَآخِرَتَكَ» [2697/36].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1490. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма мусаррифал қулуб, сарриф қулубана ъала тоъатика», деб айтардилар.

* Маъноси: «Қалбларни йўналтиргувчи Аллоҳим, қалбларимизни тоатингга йўналтиргин», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадисни ривоят қилган Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қалбнинг моҳиятидан баҳс қилаётганларида қулоқ тутди. Аллоҳнинг расули: «Бутун инсонларнинг қалблари худди бир парча каби Аллоҳнинг икки бармоқлари орасидадир. Уни хоҳлаган тарафига буради» деб айтганларидан кейин юқоридаги ҳадисда келгани каби Аллоҳга юзланди.

Шубҳасиз бизлар Аллоҳни, бизга билдиргани қадар биламиз холос. Ошиқча нарса айтишга на илмимиз ва на идрокимиз етади. Пайғамбаримиз Аллоҳ таолони ҳамма нарсага кучи етишини, яратилган нарсаларнинг барчасини унинг иродасида эканлигини, ҳамма нарсага хоҳлаганидек ҳукм қилганлигини, ҳатто қалбларни ҳам У бошқаришини мажозий бир шаклда тушинтирганлар. Бармоқлар билан алоқали мажозлардан бизлар ҳам фойдаланиб баъзида «Мен фалончини бармоқларимнинг учида ўйнатаман» деб айтамиз. Пайғамбар (а.с.) Аллоҳ Таолони абадий қудрати билан қалбларни хоҳлаган тарафига бурганлигини айтгандан кейин шундай деб дуо қилдилар. Аллоҳим, модомики ҳамма нарсалар каби қалбларни ҳам сен бошқарар экансан, ундай бўлса қалбларимизни бошқа тарафга эмас, сенга итоатга ва ибодатга бур деб дуо қилди.

Юқоридаги ҳадисда келишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тез-тез шундай деб дуо қилар эдилар: «Я муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» (Маъноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил». 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳизматкори Анас ибн Молик уни бундай дуо қилганини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирган бўлсак ҳам, сиз яна биз ҳақимизда хавотирга тушяпсизми?» дедим. Шунда у зот: «Ҳа. Қалблар Аллоҳнинг бармоқларидан иккисининг орасида бўлади, Аллоҳ уни хоҳлаганидек ўзгартиради», дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таолога нисбатан «бармоғи» сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг қабзаси», «кулиши», «важҳи», «қўли», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатлари бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.

Бу ерда яна бир мавзу билан алоқали Абу Мусо ал-Ашъарийнинг ривоятини эсланг. Бу ҳадисда Аллоҳнинг Расули: «Қалблар, чўлда шамол бир ўнгга бир сўлга учирадиган қуш патига ўхшайди» (Ибн Можа ривояти) деб айтганлар. Қўрқинчли чўл шамолларида бир пат қанчалик эсса, инсон қалби ҳам худди шундай ўзгарувчандир. Зотан қалбнинг луғавий маъноси, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб, ўзгаришига айтилади. Бугун яхшилик қилган қалб эртага ёмонликни орзу қилиши мумкин. Худди шу шаклда ёмонликка мойил бир қалбнинг бир муддат, сўнгра яхши ва чиройли нарсага йўналиши мумкин. Шу сабабли бу дуони тилларимиздан туширмаслигимиз керак.

1490 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ؛ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1491. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оғир балодан, бахтсизлик етишидан, ёмон қазои қадардан ва ғанимларнинг шодлигидан Аллоҳдан паноҳ сўранглар», дедилар».

(Яъни «Аъузу биллаҳи мин жаҳдил бало ва даракиш шақои ва сув‘ил қазо ва шамотатил аъдои», деб дуо қилинглар).

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Буюк муҳаддис Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ кексайиб қолган пайтларида бу ҳадисда уч нарсадан паноҳ сўралган, мен унга яна бир дуони қўшиб қўйдиммикан деб иккиланиб, омонат юзасидан шу тўрт нарсадан қайси бири эканини аниқ эслай олмаганини айтмоқда. Лекин имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳул Бухорий» китобида айнан шу ҳадисни Суфён ибн Уяйнанинг ўзидан шу тўрт лафз билан ривоят қилган.

Аслида ҳадисда уч нарсадан паноҳ сўралган, буюк муҳаддис Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ унга яна бир нарсани қўшимча қилган. Лекин бунинг қайси жумла эканини аниқ эслай олмаганини омонат юзасидан айтмоқда. Бошқа ривоятларда қўшимча қилинган ана шу жумла «ғанимларнинг шодлигидан» экани айтилган.

Машаққатли бало, чидаб бўлмас касалликдир. Бу дарддан қутилишнинг йўлини топа олмаган кимса «Аллоҳим, жонимни олгинда қутулай» деб дуо қила бошлайди. Инсоннинг қўл остида уларни боқиши керак бўлган инсонлар кўп бўлиб, уларни боқишга маблағи бўлмаслиги, яхши кўрган инсонини даволаш учун катта маблағ керак бўлиб, у инсонда маблағ йўқлигидан чорасиз қолиши, дардлардан биридир. 

Бахтсизликнинг энг паст даражаси жони ва моли орқали келиши мумкин. Бундай оғир балолар душманни шод этадиган фалокатлардандир. Тақдирдаги ҳамма нарсанинг яхши эканини айтган баъзи зоҳидлар бошига бало келганида Аллоҳдан ёрдам сўрашни тўғри деб кўришмагани билан, Пайғамбаримизнинг бундай дардлардан Аллоҳдан паноҳ сўрашни тавсия қилганларини назарда тутган ҳолда, бошимизга бир дард келса Жаноби Ҳақдан ёрдам сўрашимиз керак. Зеро Оламларнинг Роббиси бандасига бундай дардни раво кўрса ҳам,  унинг дуо қилиб ёлвориши туфайли қулини бу дарддан озод қилиши мумкин.

1491 - وَعَنْ أَبِي هُرَيَرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الأَعْدَاءِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6616، م 2707].

وَفِي رِوَايةٍ: قَالَ سُفْيَانُ: أَشُكُّ أَنِّي زِدْتُ وَاحِدَةً مِنْهَا [خ 6347].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1492. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб дуо қилардилар: «Аллоҳумма, аслиҳ лии дийний, аллазии ҳува ъисмату амрий. Ва аслиҳ лий дунйаайаа, аллатии фииҳаа маъааший. Ва аслиҳ лий аахиротий, аллатии фииҳаа маъаадий. Важъалил ҳайаатаа зиядатан лии фии кулли хойр. Важъалил мавта роҳатан лии мин кулли шарр».

* Маъноси: «Аллоҳим! Борлиғимнинг негизи бўлган динимни ислоҳ қилгин. Тирикчилигим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб қилгин, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин».

Имом Муслим ривояти.


Шарҳ: Инсоннинг энг катта орзуси, динини Аллоҳ таоло буюрган шаклда яшаш бўлиши керак. Чунки инсон дунёга Аллоҳни таниш ва Унга ибодат қилиш учун келган. Аллоҳнинг қуллари учун туширган дини ёлғиз ислом динидир. Шу сабабли ҳамма, Расули Акрам айтганларидек, диннинг ҳамма нарсадан олдин келганлигини, ҳамма ишнинг боши эканлигини унутмаслик ва бу масалада хато қилмаслик учун ҳаракат қилиш керак.

Ҳар бир яхшиликда ҳаётининг зиёда қилиниши. Саноқли нафаснинг бир кун тугаши, соғлиқнинг кетиши, куч ва қувватнинг кетиши, давроннинг тескарига айланиб қўлидаги барча нарсаларнинг кетишини ҳар доим эслаб, кўп яхшилик қилиш керак.

Ҳар бир ёмонликда ўлимни роҳат бўлиши, инсоннинг жонига, молига, бола чақасига ҳар қандай фалокатнинг келишидан олдин дунёдан кўз юмишликдир. Баъзи кимсалар: «Жуда ёш пайтида ўлиб, эрта кетди» деб хафа бўламиз. Замонсиз деб айтилган умр, моддий ва маънавий ёмонликларнинг келишидан олдин дунёдан кўчиш бўлиши мумкин. Зеро касалликда ёки йўқсилликда яшаш инсон учун бир азобдир. Бундай азобга йўлиқмасдан ўлиш инсон учун бир қутилишдир. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуолари кўриб турганингиздек маъноси теран бир дуодир.

1492 - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَاجْعَلِ الْمَوتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2720].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1493. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳуммаҳдиний ва саддидний» («Аллоҳим, мени ҳидоят қилгин ва тўғри йўлга йўллагин»), деб айт, дедилар. 

Бошқа бир ривоятда: «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда вассадода» бўлиб келган.

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан ҳидоят ва тўғри йўлга йўлланишни сўрайман».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Аллоҳим, мени ҳидоят қилгин ва тўғри йўлга йўллагин», дегин. Ҳидоят деганда сени ҳақ йўлга бошлашини, тўғри йўлга йўллагин деганда эса ўқнинг нишонга тегиши (каби асл мақсадга етказиши)ни назарда тутгин». (Имом Муслим ривояти).

1493 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قُلْ: اللَّهُمَّ اهْدِنِي، وَسَدِّدْنِي».

وَفِي رِوَايةٍ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالسَّدَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2725].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1494. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъузу бика мин ъазобил қабри ва аъузу бика мин фитнатил маҳя вал мамоти».

Бошқа ривоятда: «Ва залаъид дайни ва ғалабатир рижал», деб айтардилар.

* Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тирик ва ўликлар фитнасидан паноҳ тилайман.

Бошқа ривоятда: Қарз юкидан ва кишиларнинг ғолиб келишидан (паноҳ тилайман). 

Имом Муслим ривояти.


Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан кейин қўрқоқликдан, бахилликдан, ўлимдан, дунё ва қабр фитналаридан Аллоҳдан паноҳ сўраганларини, намозда ат-таҳийётдан кейин жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт, ўлим ва дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрашни буюрганларини, шунингдек ялқовликдан, инсонни қийнайдиган қариликдан ва шунингдек жаҳаннам ва қабр азобидан паноҳ сўраб Аллоҳга дуо қилганларини юқоридаги ҳадисларда ўргандик. Бу ерда айтилганларнинг бир қисми билан ожизликдан паноҳ сўраганликларини кўриб турибмиз.

Ожизлик, намоз, рўза, закот каби Аллоҳнинг олдидаги вазифаларни бажаришдаги ожизлик ҳақида сўзланмоқда. 

Ялқовлик, куч қуввати бор бўлишига қарамай нафсига бўйин эгиб яхшилик қилмаслик ва Аллоҳга керакли шаклда ибодат қилмасликдир.

Қўрқоқлик, ожизлиги ва жисмини яхши кўрганлиги сабабли нафсига ва шайтонга қарши кела олмасликдир. Бунинг натижасида қуллик вазифаларини бажо қила олмаслик.

Қарилик, инсоннинг ақлий кучининг заифлаши натижасида ёш болага ўҳшаб қолиш. Қуръонда ва ҳадисда бу кўринишга «арзалил ъумри» деб айтилган. Инсоннинг ақли расо вақтидаги қарилик ҳеч нарса эмас. Бу ерда келган қарилик, инсоннинг бошқа инсонниг қўлига қараб қолиши, уларнинг ёрдамига муҳтож бўлишидир.

Бахиллик, моддий аҳволи яхши эканлигига қарамай қўлидаги имконни Аллоҳнинг йўлида сарфламаслик. Қуръонда бахилликнинг ёмонлиги айтилиб, инсон сарфлаши керак бўлганида сарфламаган нарсалар қиёмат куни бўйнига ўралиши айтилади. (Оли Имрон сураси, 180-оят)

Қабр азобининг фитнасидан ҳам паноҳ тилангани ҳақида сўз юритилади. 

Ҳаёт фитнаси инсонниг бу ҳаётда ўзи ёки яқинлари туфайли қийналишидир. Шубҳасиз булар бир имтиҳондир. Ҳаёт фитнаси эса, буларга сабрли бўлмай, исён қилишдир. Аллоҳ таолонинг омонати бўлган ҳаётни тўғри фойдаланмаслик ва кераксиз нарсаларга сарфлаш ҳаёт фитнасидир.

Ўлим фитнаси, инсоннинг бу дунёга кўз юмишидан олдин шайтоннинг уни иймонидан қайтиш учун таёрлаб қўйган фитнасидир. Мункар ва накир фаришталарининг қабрдаги имтиҳонлари ҳам ўлим фитнасига киради. Бу имтиҳондан Аллоҳнинг изни билан ўтганлар теккисликка чиқади. Ўтмаганларни қабр азоби билан бошланган оғир йўл кутади.

Қарз юки, инсонниг катта миқдорда қарзга ботиб ундан қутилиш учун етарли маблағининг йўқлиги. Бундай вақтда қарз берган кишига жавоб бериш жуда катта мусибатдир. Пайғамбаримиз бизларга катта қарздан паноҳ тилаб, дуо қилишимизни ўргатмоқдалар.

Золимларнинг бошқаруви, ёмон идора этувчиларнинг ҳалқга зулм қилишидир. Пайғамбаримиз бу ҳолатга «ғалабатур рижал» деб айтганлар. 

1494 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّـي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالجُبْنِ وَالهَرَمِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ».

وَفِي رِوَايَةٍ: «وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2706].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1495. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг», деди. «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм»*, дегин», дедилар».

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: «Уйимда», деган сўз ҳам бор. «Кўп зулм» ўрнида «улкан зулм» бўлиб келган. Икковининг орасини жамлаб: «Кўп, улкан», деб айтиш лозим.

Шарҳ: Инсон гуноҳ иш қилишга мойил бўлувчи кимсадир. Ҳар доим хато қилиши мумкин, хато қилиб гуноҳ содир этган вақтда нафсига зулм қилган бўлади. Бундай ҳолатдаги кимса нима қилиши керак? Улуғ Роббимиз бизларга буни ўргатиб, тақво соҳибларининг ҳаракатини мисол қилмоқда:

«Ҳа улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар….» (Оли Имрон сураси, 3-оят).

Муҳими хато қилмаслик эмас, хато қилган вақтда ёлғиз Роббини эслаб Ундан мағфират сўрашдир.

Инсон қандай қилиб ўзига зулм қилади? Инсоннинг энг катта душмани ўзининг нафсидир. Нафс инсонга давомли ўлароқ Аллоҳнинг тақиқлаган амалларини бажо келтиришга ва қилишни буюрган амалларни эса бажармасликка ундайди. Агар нафсига ҳукм қила олмаса, демак нафс у инсоннинг устидан ҳукм қилади. Мисол учун Аллоҳнинг буйруғи бўлган намоз вақти келганда, ҳали вақт бор деб, у буйруқни қилмасликка сабаб бўлади. Шунинг учун нафсига бўйинсунган кимса ўзига зулм қилган бўлади. 

Инсонлар қилиши мумкин бўлган яхшилик чегараланган. Туганмас лутф ёлғиз Аллоҳ таолонинг измидадир. У инсонларга раҳмат қилдими, инсон бутун гуноҳларидан қутулиб бахтиёрликнинг чўққисига кўтарилади. 

Абу Бакр каби «сиддийқ» даражасида бўлса ҳам, Жаноби Ҳақнинг олдида хоҳламаган ҳолатда қилган ҳатолари ва камчиликлари бўлади. Шунинг учун ҳар инсон Аллоҳдан афв ва мағфират тилаши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга намозларда, баъзи ривоятларга кўра уйида ўқишлиги учун ўргатган бу дуони, ҳар ерда ва ҳар вақтда ўқиш керак. Инсон бу дуо орқали гуноҳларини тан олади ва Роббисидан кечирим сўраб, Унга бўлган муҳтожлигини баён қилади. 

Бу дуони намозда ўқишни хоҳлаганлар, ташаҳҳуд ва салавотдан кейин, салом беришдан олдин ўқиш керак.

Абу Бакрнинг «номозимда ўқий» сўзи баъзи ривоятларда «уйимда ўқий» деб келган. (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдаги «зулман касийрон» сўзи баъзи ривоятларда «зулман кабийрон» шаклида келган. (Имом Муслим ривояти). Демак, иккала шаклда ҳам ўқиса бўлади. 

1495 - وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: عَلِّمْنِي دُعَاءً أَدْعُو بِهِ فِي صَلَاتِي، قَالَ: قُلْ : اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْماً كَثِيراً، وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي؛ إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 834، م 2705].

وَفِي رِوَايَةٍ: «وَفي بَيْتِي» وَرُوِيَ: «ظُلْماً كَثِيراً» وَرُوِيَ «كَبِيراً» بِالثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ وَبِالبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ، فَيَنْبَغِي أَنْ يُجْمَعَ بَيْنَهُمَا، فَيُقَالُ: كَثيراً كَبيراً.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1496. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилар эдилар: «Аллоҳумма, иғфирлий хотии’атий ва жаҳлий, ва исрофий фии амрий, ва маа анта аъламу биҳии минний. Аллоҳумма, иғфирлий жиддий ва ҳазлий, ва хотоий ва ъамдий, ва куллу заалика ъиндий. Аллоҳумма, иғфирлий маа қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аъланту, ва маа анта аъламу биҳи минний. Антал-Муқоддиму ва антал-Муаххир, ва анта ъалла кулли шай’ин қодийр!»

* Маъноси: «Аллоҳим, менинг хатоим ва билмаганимни, ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра яхши биладиган гуноҳларимни мағфират қилгин. Аллоҳим! Менинг жиддий ва ҳазил қилиб қилганларимни, хато қилиб ва қасддан қилганларимни мағфират қилгин – буларнинг ҳаммаси менда бор. Аллоҳим! Менинг аввалги ва кейинги, яширин ва ошкор гуноҳларимни ва Сен мендан кўра яхши биладиган гуноҳларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар нарсага қодирсан».

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ўтган гуноҳлари ва кейинги гуноҳлари» (Фатҳ сураси, 2-оят)да келганидек кечирилгандир. Шунинг учун у зотнинг билиб-билмасдан, очиқ ёки яширин гуноҳлари йўқ. Пайғамбар учун гуноҳ дегани, қилиниши яна ҳам яхшироқ ва маъқулроқ бўлган нарсани қилмасликдан иборатдир.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг бундай дуо қилишлари, Роббига бўлган тавозе ва шукрларининг сабабидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат ўзлари учун эмас, уммати учун ҳам дуо қилар эдилар. Бу дуо ҳам ўшалардан бири бўлиши мумкин. Билиниши керак бўлган яна бир ҳақиқат шуки, Аллоҳнинг расули умматларига бир қанча нарсаларни ўргатгани каби, гуноҳлардан қутилиш учун қандай дуо қилинишини ҳам ўргатгандирлар. Пайғамбар алайҳиссалом бизларга: «Эй Роббим, бу гуноҳлар менда мавжуд, буни қабул қиламан. Фақат шуни ҳам биламанки, ёлғиз афв қилучи Зот Сенсан, мени кечир деб дуо қилишимизни ўргатганлар. 

1496 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَنَّه كَانَ يَدْعُو بهَذَا الدُّعَاءِ: «اللَّهمَّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي، وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي جِدِّي وَهَزْلي، وَخَطَئِي وَعَمْدِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6398، م 2719].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1497. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳумма, инни аъуузу бика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал», деб айтардилар.

* Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан қилган ишларимнинг шарридан ва қилмаган ишларимнинг шарридан паноҳ тилайман»

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Тобеинлардан бўлган бир киши Оиша розияллоҳу анҳодан Расули Акрамнинг энг кўп қайси дуони ўқиганларини сўради. У киши эса, юқоридаги дуони айтди.

«Шу вақтгача қилган гуноҳларимнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман» сўзи инсоннинг билиб туриб ёки билмасдан қилган гуноҳларини ўз ичига олади. Ҳатто инсоннинг қилиши керак бўлиб, лекин қилмаган яхшиликлари ҳам бу дуонинг ичига киради. Бу дуони қилган инсон шундай деб айтган бўлади:

«Эй Роббим, дунё ва охиратда ҳисообини беришим керак бўлган бутун гуноҳларимни кечир!».

«Бундан кейинги қиладиган ишларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман» сўзи яна ҳам кенгроқ маънодадир. Бу сўзга биринчи бор қаралганда, инсоннинг келажакдаги қилиши мумкин бўлган гуноҳларни тушунтирганини ўйлашимиз мумкин. Мисол учун гуноҳ содир этишдан жуда қаттиқ сақланган бир кимса бу ҳолати туфайли ғурурланиб, гуноҳ содир этиши мумкин. Ояти каримада келишича: «...фақат зулм қилганнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг» (Анфол сураси, 25-оят) деб айтилган.

Инсон бу дуони ўқиш орқали бошига келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан Аллоҳдан паноҳ сўраган бўлади.

1497 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي دُعَائِهِ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ، وَمِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْمَلْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2716].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1498. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири мана шу эди: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули ъаафиятик, ва фужаа’ати ниқматик ва жамиъа сахотик».

* Маъноси: «Аллоҳим! Неъматингнинг заволидан, офиятнинг ёмонликка ўзгариб кетишидан, қўққисдан келувчи азоб-уқубатингдан ва ғазабингга сабаб бўлувчи жамики нарсалардан паноҳ сўрайман».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуода, борлиги ва йўқлиги инсонни паришон қилган икки нарсадан Аллоҳ номи билан паноҳ тиламоқдалар. 

Инсонга берилган энг катта неъмат, Ислом ва иймон неъматидир. Бу неъматнинг йўқлиги инсон учун катта фалокатдир. Дунё ва охиратда паришон бўлиши демакдир. Бошқа неъматлар булардан кейин келади. Бу таъбир ҳар турли неъматларни ўз ичига олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи билан айтадиган бўлсак «неъматнинг заволи», унинг йўқ бўлиб кетишидир. 

Офият дунё ҳамда охират билан алоқали бутун яхшиликларни ўз ичига олган теран бир сўздир. Шунинг учун инсонлар бир-бирига офият тилайдилар. Фақат биз бу сўзни кўпроқ дунёвий неъматлар учун қўллаймиз. Дунёда офиятнинг йўқолиши, инсон соғлом экан касал бўлиши, бой бўлиб юргач фақир бўлиб қолиши каби нарсаларга йўлиқишидир.

Қўққисдан келадиган фалокат секин, секин келган фалокатдан оғирроқдир. Фалокатнинг секин, секин келиши инсонни у нарсага тайёрлайди, таянчини оширади. Кутилмаган фалокат эса инсонни қўққисдан йиқитиб қўяди.

Аллоҳнинг ҳар турли ғазаби, юқорида айтилганларнинг мазмуни кабидир. Чунки неъмат бўлмаса офият ҳам бўлмайди. Бир фалокатнинг қўққисдан келиши Аллоҳнинг ғазаби бўлиб, инсон учун бир фалокатдир. «Жамики ғазабингдан паноҳ тилайман» деган кимса Раҳмоннинг марҳаматига сиғиниб ва Унниг ҳимоясига бўлган муҳтожлигини ошкоралаган бўлади.

Аллоҳнинг ғазабидан қочиб қутилиш учун бирор ер йўқ. Ундан қочсак ҳам яна борадиган жойимиз Унинг раҳматидир. Шу фоний дунёда ягона орзуимиз Жаноби Ҳақнинг розилигига эришиш бўлиши керак. 

1498 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2739].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1499. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал-ъажзи, вал-касали, вал-бухли, вал-ҳароми, ва ъазаабил-қобр. Аллоҳумма, аати нафсии тақвааҳаа, ва заккиҳаа, анта хойру ман заккааҳаа, анта валийюҳаа ва мавлааҳаа. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъилмин лаа янфаъ, ва мин қолбин лаа яхшаъ, ва мин-нафсин лаа ташбаъ, ва мин даъватин лаа юстажаабу лаҳаа».

* Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қартайиб кетишдан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Нафсимга тақво бериб, уни поклагин, уни Ўзингдан афзал покловчи йўқ, Сен нафсимнинг валийси ва хожасисан. Аллоҳим! Фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Пайғамбаримиз бу дуога икки маротаба “Аллоҳим!” деб бошлаш ила Аллоҳга ёлвормоқдалар. Биринчи тур дуоларида ожизлик, ялқовлик, қартайиб кетишдан, қабр азобидан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрамоқдалар.

Иккинчи тур дуоларида эса, нафсиларига тақво беришини ва уни ҳар турли гуноҳлардан тозалашини тиламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзлари билан: “Ва нафс билан ва уни мукаммал қилиниши билан қасам. Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирдик” (Шамс сураси, 7-8-оятлар)ига ишора қилиб, Жаноби Ҳақдан нафсига тақво беришини, яъни уни ҳар доим Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга ва таъқиқлаган нарсаларидан узоқ туриши учун бошқаришини сўрамоқда. Чунки нафснинг эгаси У бўлиб, нафсни тўғри йўлга ва яхшиликка бурадиган ҳам Аллоҳдир.

Учинчи тур дуоларида эса, ҳар бири инсон учун фалокат бўлган тўрт нарсани айтиб, ундан паноҳ сўрамоқдалар. 

Фойдасиз илм, инсоннинг аҳлоқини, сўз ва ҳаракатларини чиройли қилишга, динни Аллоҳ буюргандек яшашга ундамаган илмдир. Илм Жаноби Ҳақнинг сифатларидан бўлгани учун ёмонланмайди. Илмни ёмон ва фойдасиз қилган унсурлар бордир. Бу унсурлардан бири, уни ҳам инсонга ҳамда бошқаларга зарар беришидир. Мисол учун бахшилик ва фолчилик ҳам бир илмдир. Фақат бу ишни қилган кимса бошқаларга ёмонлик қилиш билан қолмайди, ўзига қилган энг катта ёмонлиги эса қийматли бўлган умрини бекорга сарфлаган бўлади. 

Қўрқмайдиган қалбдан, Аллоҳнинг исми ва оятлари ўқилган вақтда тасирланмайдиган қалб ва шу сабабли тўғри йўлга кирмаган инсон демакдир. Пайғамбар алайҳиссалом “Аллоҳдан энг узоқ кимсаларнинг қалблари қотиб қолган” эканлигини ҳабар қилади. (Термизий ривояти).

Аллоҳ Таоло ўз ояти каримасида “..Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар” (Зумар сураси, 22-оят), деб айтган.

Тўймаган нафс, Аллоҳ берганларига рози бўлмаган, оч кўзлиги сабабли дунёвий нарсаларни бириктиришдан чарчамаган ёки еб ичганларига рози бўлмаган нафсдир. Бундай нафс шубҳасиз инсоннинг энг буюк душманидир.

Қабул бўлмаган дуо. Жаноби Ҳақнинг розичилигига эришишга лойиқ бўлмаганлиги туфайли оғзидан чиққан дуоларнинг қабул бўлмаслигидир. Буюк Роббимиз бизларни бундай ҳолатдан сақласин. 

1499 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رضَي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ وَالهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2722].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1500. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма лака асламту ва бика оманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳокамту фағфирлий маа қоддамту ва маа аххарту ва маа асрарту вамаа ъаланту антал муқаддиму ва антал муаххиру лаа илаҳа илла анта», деб айтардилар.  

(Баъзи ривоятда «Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган) 

(Маъноси: Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Ўзингга таваккул қилдим. Сенга қайтдим. Сен учун хусуматлашдим. Сени ҳакам қилдим. Менинг олдинги ва кейингиларимни, яширин ва ошкор қилганларимни мағфират қил! Сен энг олдинги ва энг кейингидирсен. Сендан бошқа илоҳ йўқ. (Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам қувват ҳам йўқ).

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 80-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1500 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ» زَادَ بَعْضُ الرُّوَاةِ: «وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1120/ م 2717 وسبق برقم 80].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1501. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам мана шу калималар билан дуо қилар эдилар: «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин фитнатин-наар, ва ъазаабин-наар, ва мин шаррил ғинаа вал фақр».

* Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар. Бу Абу Довуд лафзи.

Шарҳ: Инсон ҳаётга кўзларини очган вақтдан бошлаб то ҳақиқий юрти бўлмиш охират сари борадиган йўлида турли фитналар ва ҳар-хил имтиҳонлар чиқади. Дунё ҳаётидаги турли ҳолатларда, бойлик, фақирлик, ўлим, қабр каби нарсалар фитна бўлгани каби жаҳаннам ҳам бир фитнадир.

Ҳадисда биринчи жаҳаннам фитнаси, кейин эса жаҳаннам азоби келган. Жаҳаннам фитнаси инсонни жаҳаннам азобига тортадиган гуноҳлардир. Пайғамбар алайҳиссалом жаҳаннам фитнасидан ва булар туфайли келган жаҳаннам азобидан паноҳ сўрамоқдалар.

Бойлик неъмат бўлиш билан биргаликда, унинг закотини бермаслик, ёмон нарсаларга сарфлаш, унга берилган бир омонат эканлигини унутиб у билан фахрланиш, энг ёмони бойликни Аллоҳ тақиқлаган ёмон йўллардан топиб, ёмон йўлларга сарфлаш молнинг фитнаси ва шарридир.

Камбағалликнинг ёмонлиги, аҳволига рози бўлмасдан исён қилиш, бойларга қараб ўзини камситиш, уларни кўра олмасликдир. 

Юқорида келган ҳолатлардан ва уларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилаш керак.

1501 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَدْعُو بِهَؤُلَاءِ الكَلِمَاتِ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ، وَعَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ شَرِّ الغِنَى وَالفَقْرِ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ [د 1543، ت 3495].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1502. Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят  қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлоқи вал аъмоли вал‘аҳва», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан инкор қилинган ахлоқлардан, амаллардан ва ҳавои нафслардан паноҳ сўрайман».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом уч нарсадан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрамоқдалар. Биринчиси ёмон ахлоқ бўлиб, улар, ҳасад, кибр ва бошқаларга зулм кўрсатиш каби динимизда ёмон ҳисобланиб тақиқланган ҳамда  соғлом ақл соҳиби бўлган инсон ёмон деб қабул қилган амаллардир.

Иккинчиси ёмон амаллар бўлиб, ичкилик ичиш, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни олиб сотиш ва зино каби ёмон амаллардир.

Учинчиси нотўғри хоҳиш-истак бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган исломда бўлмаган, аҳли суннат фикрларига тўғри келмаган, кейинчалиг ўйлаб чиқарилган нотўғри нарсалардир.

Юқоридаги уч нарса мусулмон одам мутлақо узоқ туриши керак бўлган нарсалар бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу каби нарсалардан Аллоҳ номи билан паноҳ сўраши бизларга шуни эслатади. Инсон ўзи ҳаракат қилиб, ёмон нарсалардан олис бўлишга ҳаракат қилади, шунингдек улардан сақланиш учун Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Зеро Аллоҳнинг ёрдамисиз булардан сақланиш мумкин эмас.

1502 - وَعَنْ زِيَادِ بْنِ عِلَاقَةَ، عَنْ عَمِّهِ - وَهُوَ قُطْبَةُ بْنُ مَالِكٍ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الأَخْلَاقِ وَالأَعْمَالِ وَالأَهْوَاءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3591].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1503. Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир дуо ўргатсангиз», дедим. У зот шундай дедилар: 

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басорий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййии», деб айтгин, дедилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан қулоғимнинг ёмонлигидан, кўзимнинг ёмонлигидан, тилимнинг ёмонлигидан, қалбимнинг ёмонлигидан ва маниййимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Саҳобанинг Расули Акрамдан бундай чиройли савол сўраши, маъноси теран бўлган бу ажойиб дуони ўрганишимизга сабаб бўлди. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.

Қулоқнинг ёмонлиги деганда, ёлғон сўз, ғийбат, инсонни гуноҳга чорлайдиган суҳбатларнинг эшитилишидир. Энг ёмони ҳақ ва тўғри ҳамда Аллоҳ ва Расулининг сўзига қулоқ тутмасликдир.

Кўзнинг ёмонлиги деганда, ҳаром нарсаларга қараш, Аллоҳнинг қулларини паст даражада кўриш ва уларга паст назар билан боқиш, бошқа тарафдан Жаноби Ҳақнинг коинотдаги такрорсиз ва мукаммал санъатларидаги қудратини кўрмаслик.

Тилнинг ёмонлиги деганда, динда тақиқланган ёмон нарсаларни гапириш, ўзи билан алоқали бўлмаган, вазифаси бўлмаган нарсаларни гапириш, инсонларнинг қалбини ранжитиш, шу билан бирга бир ҳақиқатни айтиши керак бўлган ерда ҳақни гапирмаслик.

Қалбнинг ёмонлиги деганда, қалби Аллоҳ ва диннинг буйруқлари билан машғул бўлиш ўрнига Аллоҳдан олислатадиган нарсалар билан машғул бўлиши. 

Жинсий аъзонинг ёмонлиги деганда, уни ҳаром ва гуноҳ йўлда фойдаланиш.

Инсоннинг бутун аъзолари Жаноби Ҳақ тўсган ҳаром йўлларда фойдаланган вақтда, инсоннинг бошига олиб келадиган ёмониклардан Аллоҳ номи билан паноҳ тилаши керак. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу аъзоларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрамоқдалар. Ояти каримада шундай келтирилган; «Ўзинг билмаган нарсаларга эргашма! Албатта қулоқ, кўз ва тил-ана ўшалар масъулдирлар». (Исро сураси, 36-оят).

1503 - وَعَنْ شَكَلِ بْنِ حُمَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ؛ عَلِّمْنِي دُعَاءً. قَالَ: «قُلِ: اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1551، ت 3492].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1504. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййи‘ил асқом», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.


Шарҳ: Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонни тоат ибодатдан ва бошқа инсонлардан узоқлаштирган баъзи касалликларни айтиб, буларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиламоқдалар. Бу касалликлардан бири пес касаллиги бўлиб, у терида пайдо бўладиган олаликдир. Олдинги даврда бу касалликнинг давоси бўлмагани учун Аллоҳ таоло бу касалликни даволаш мўжизасини Исо алайҳиссаломга берган. Мохов касаллиги шиддатлашса қулоқ ва бурунларнинг тушиб қолишига йўл очувчи таҳликали касалликдир. Олдин бу касалликнинг давоси бўлмагани учун бундай касаликка йўлиққан кимсалар жамиятдан узоқлаштирилар эди. 

Жиннилик, инсонни мукаллафликдан, Аллоҳга ибодат қилишдан, шунингдек инсонлар ёнида кераксиз ва паст қилгани учун Аллоҳдан паноҳ тиланиши керак бўлган касалликлардандир.

Пайғамбаримизнинг бошқа ёмон касалликлар деб айтганлари, инсонни узун пайт тўшакка михлаган, давоси йўқ ва ҳатто кишининг бу касалликдан кўра ўлимни афзалроқ кўрган беморликдир. Инсоннинг юқорида айтилган ва айтилмаган касалликларга сабр қилиши, мукофотини ортиради. Инсон баъзи касалликлар асносида ўзи хоҳламаган тақдирда ҳам норози бўлиб гуноҳ ортириши мумкин. Шунинг учун ҳар турли касалликардан паноҳ сўраб, Аллоҳга дуо қилиши зарур.

1504 - وَعَن أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ، وَالجُنُونِ، وَالجُذَامِ، وَسَيِّءِ الأَسْقَامِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1554].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1505. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим, иннии аъуузу бика минал жууъи, фаиннаҳу би’сад-дожийъу, ва аъуузу бика минал хийаанати, фаиннаҳу би’сатил-битона», дер эдилар.

* Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан очликдан паноҳ тилайман, чунки у энг ёмон ёстиқдошдир ва хиёнатдан паноҳ тилайман, чунки у энг ёмон сирдошдир».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.


Шарҳ: Расули Акрам бу дуода биринчи очликдан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрамоқдалар. Кейин эса, бу ҳолат инсонни касал қилиб тўшакка ёткизиб қўядиган ва ҳатто ўлимга ҳам олиб борадиган ёмон бир ҳолат эканлигини айтмоқдалар. Ортиқ даражада очлик инсоннинг ақлини ҳам заифлатгани учун инсон ақлига ёмон фикр ва ҳаёллар ҳам келиши мумкин. Бунинг натижасида инсон диний вазифаларини ташлаб қўйиши мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом икки кунни улаб рўза тутган ҳолда «совмул висол» деб аталган рўзани умматларига тақиқлаганларининг сабаби ҳам шундадир.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хиёнатдан, яъни инсонларнинг ва Аллоҳнинг омонатларига хиёнат қилишдан паноҳ сўрамоқдалар. Инсонларнинг бир-бирларининг омонатларига хиёнат қилишнинг ёмон эканлигини билдирмоқдалар. Жаноби ҳақнинг омонати эса: «Албатта, Биз бу омонатларни осмонларга, ерга ва тоғга такиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир» (Аҳзоб сураси, 72-оят) оятида айтилган илоҳий буйруқ ва тақиқларнинг барчасидир. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилмаслигига кўра, умматига ҳам хоинликнинг ёмонлигини ва бундан сақланиш кераклигини ўргатмоқдалар.

1505 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُوعِ؛ فَإِنَّهُ بِئْسَ الضَّجِيعُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الخِيَانَةِ؛ فَإِنَّهَا بِئْسَتِ البِطَانَةُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1547].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1506. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир мукотаб кишининг олдига келиб: Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг, деди. Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда тоғ каби қарз бўлса ҳам, (Аллоҳ) уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика ъамман сивока дегин», дедилар».

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

Имом Термизий ривоятлари.

Шарҳ: «Мукотаб» – «шартномаси тузилган» дегани. Истилоҳда: «Хожаси билан маълум маблағ эвазига озод қилиниши учун шартнома тузган қул ёки чўри».

Қарзини тўлаши керак бўлиб фақат керакли маблағни йиға олмаган бир қул Алий розияллоҳу анҳудан моддий ва маънавий ёрдам сўрайди. У зотнинг қулга моддий ёрдам бериб-бермаганлари ҳадисда белгиланган эмас. Фақат у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига ўргатган бу дуони унга ўргатиш сурати ила маънавий жиҳатдан ёрдам юзага келмоқда. 

Инсонга ҳар турли имконларни берган Аллоҳдир. Қарзни узиш учун ҳаракат қииш билан бирга ҳар ишда бўлгани каби Аллоҳдан ёрдам сўраш керак. Инсон тижорат қилганда ёки бу ердаги каби бировга ҳаққини берар экан ҳар доим ҳалол ризқ излаши керак. Ҳаромдан узоқ бўлиши ва бунинг учун Аллоҳдан ёрдам сўраши керак. 

Мусулмон киши Исломнинг иззат ва шарафини тамсил қилган кимса бўлгани учун Аллоҳдан бошқасига муҳтож бўлмасликни ўзига шиор қилиб олиши, оладиган қўл эмас берадиган қўл бўлиши керак.

1506 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ مُكَاتَباً جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلٍ دَيْناً أَدَّاهُ عَنْكَ؟ قُلْ: «اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3563].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1507. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг оталари Ҳусойнга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.

(Маъноси: Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан менга паноҳ бергин.)

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Юқоридаги ҳадисни ривоят қилган Имрон ибн Ҳусойн машҳур саҳобалардан эди. Отаси ҳали мусулмон бўлмай туриб бир кун Расули Акрамга йўлиқди. Аллоҳнинг Расули билан шундай деб гаплашишди.

Ҳусойн! Бугун қанча илоҳга сиғинасан?

Олтитаси ерда, бири кўкда, жами етти илоҳга сиғинаман.

Бошингга бир ёмонлик келган вақтда улардан қайси бирига сиғинасан?

Осмондагисига.

Ҳусойн! Исломни қабул қилсанг мен сенга жуда фойдали бўлган икки жумлани ўргатсам қандай яхши бўлар эди.

Кейинчалик Исломни қабул қилгандан кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнига келди ва: «Ё Расулуллоҳ! Менга ваъда қилган у икки жумлангизни ўргатинг», деди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ушбу дуони ўргатдилар. (Имом Термизий ривояти)

Тўғри йўлни топиш ва у йўлда юриш; Аллоҳ рози бўладиган хайрли ва яхши амалларни рўёбга чиқариш, ҳар турли хато ва камчиликлардан сақланишдир. Нафснинг ёмонлигидан сақланиш эса, нафснинг ҳар доим чорлайдиган хато ва ёмон нарсалардан сақланишдир. Жаноби Ҳақ кўрсатган тўғри йўлда юрган, нафс ва шайтон кўрсатган ёмон амаллардан сақланган кимса дунёда ҳамда охиратда бахтли бўлади.

1507 - وَعَنْ عِمْرَانَ بْنِ الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَّمَ أَبَاهُ حُصَيْناً كَلِمَتَيْنِ يَدْعُو بِهِمَا: «اللَّهُمَّ أَلْهِمْنِي رُشْدِي، وَأَعِذْنِي مِنْ شَرِّ نَفْسِي». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3483].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1508. Абулфазл Аббос ибн Абдул Муттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули Менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсани ўргатинг, дедим. У зот менга: «Аллоҳдан офият сўра», дедилар. Бир неча кун турдим, сўнгра у зотга Эй Аллоҳнинг Расули Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг, дедим. У зот менга: «Эй Аббос, Эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, саҳиҳ ҳадис дедилар.

Шарҳ: Аббос розияллоҳу анҳунинг Расули Акрамнинг ёнига келиб икки ёки уч маротаба офиятдан бошқа бир дуони ўргатишини сўраши, унинг офиятга аҳамият бермаганини эмас, ундан ҳам муҳим нарсаларнинг бор бўлиши мумкин эканлигини ўйлаганлигини билдиради. Ҳолбуки Абу Бакрдан қилинган бир ривоятга кўра, Расули Акрам минбарга чиқиб, йиғлай бошладилар ва асҳобига қараб: «Аллоҳдан афв ва офият тиланглар, зеро инсонга иймондан кейин офиятдан ҳам яхшироқ бир нарса берилган эмас», деб айтдилар.  (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Бир жангда ҳам асҳобларига: «Душманга тўқнашишни орзу қилманг, Аллоҳдан офият тиланг» деб айтганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам азон ва иқомат орасида қилинган дуони Аллоҳ рад этмаслигини айтганларида, саҳобалар ўша вақтда қандай дуо қилишни сўраганлар. Шунда у зот: «Дунё ва охиратда Аллоҳдан офият тиланглар» деб жавоб берганлар. (Имом Термизий ривояти).

Шу ва бошқа ҳадисларга диққат қиладиган бўлсак офият фақат дунё билан алоқали эмас, балки охиратни ҳам ўз ичига олган бир  сўздир. Офият бадан ва руҳ соғлигини ҳамда бутун қийинчиликлардан қутулишни билдиргани каби, дунё ва охиратда инсоннинг бошига келиши мумкин бўлган ҳар турли фалокатлардан сақланиш тилаги ҳамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан офиятдан бошқа нарса ўргатишини сўраган инсонга: «Шоядки Аллоҳ сенга дунё ва охиратда офият берса, қутилдинг демакдир» деб очиқ шаклда айтмоқдалар. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти)

«Ҳамма нарсанинг боши соғликдир» сўзи ҳам бу ҳадиснинг изоҳи кабидир.

1508 - وَعَنْ أَبي الفَضْلِ العَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ؛ عَلِّمْنِي شَيْئاً أَسْأَلُهُ اللهَ تَعَالَى، قَالَ: «سَلُوا اللهَ العَافِيَةَ» فَمَكَثْتُ أَيَّاماً، ثُمَّ جِئْتُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ: عَلِّمْنِي شَيْئاً أَسْأَلُهُ اللهَ تَعَالَى، قَالَ لِي: «يَا عبَّاسُ، يَا عَمَّ رَسولِ اللهِ؛ سَلُوا اللهَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ». رَواهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [3514].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1509. Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бу киши Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй мўминларнинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?», деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: У зотнинг аксари дуолари «Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар.

Маъноси: «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:

Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Умму Саламага: Эй мўминларнинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?», деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил», эди. Мен: Эй Аллоҳнинг Расули, бу эй қалбларни айлантириб турувчи Зот қалбимни динингда собит қил, дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а? дедим. «Эй Умму Салама Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар. Муоз: «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин», оятини тиловат қилди».


Машҳур тобеъин олимларидан Шаҳр ибн Ҳавшаб саҳобий аёллардан Асмо бинти Язид ал-Ансорийнинг озод қилган қули эди. Оиша, Умму Салама ва Асмо, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр Ибнул-Ос ва Абу Саид ал-Худрий каби буюк саҳобалардан ҳадис ривоят қилган. Ибн Аббосда қироат илмини ўрганди ва унинг ҳузурида Қуръонни етти маротаба ўқиди. Шомлик муҳаддислардан, обид ва зоҳид кимсалардан эди. (112-ҳижрий санада) саксон ёшида вафот этди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.

Қалбларга ҳукм қилган ёлғиз Аллоҳдир. Зеро У инсоннинг қалбига инсондан ҳам яқиндир. «…Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди..»(Анфол сураси, 24-оят)ида ҳам унинг қалбларга жуда яқин эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун ушбу ояти карима тилимиздан тушмаслиги керак;

«Роббана лаа тузиғ қулубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳабланаа мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб» (Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилгувчисан». (Оли Имрон сураси, 8-оят).

1509 - وَعَنْ شَهْرِ بْنِ حَوشَبٍ قَالَ: قُلْتُ لأُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ؛ مَا أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: «يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ؛ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [3522].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1510. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳумма инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди», деб дуо қилиш Довуднинг дуоларидан бири эди». 

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан муҳаббатингни сўрайман, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман. Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин», 

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.


Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом Довуд алайҳиссалом ҳақида гапирсалар  энг кўп ибодат қилган шахс сифатида сўзлардилар. Шунингдек, бизларни ҳам у зотга ўхшаб ибодат қилишимизни тавсия қилардилар. 

Бу ҳадисда муҳаббатнинг энг афзали бўлган Аллоҳга муҳаббат ҳақида айтилади. Жаноби Ҳақга муҳаббат ва Унинг муҳаббатига ноил бўлиш ҳар бир инсон учун энг катта саодатдир. 

Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эга бўлишнинг йўли ва усулини Пайғамбаримиз воситаликларида ўргатган ва инсонларни шундай дейишларини буюрган:

«Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизларга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади...» деб айтган» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Жаноби ҳақ қулини қандай яхши кўради? Расули Акрам бизларга буни хабарини берганлар. Шунга кўра: «Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин», дейди. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом осмон аҳлларини чақириб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар», дейдилар. Бас, осмон аҳли ҳам яхши кўришади. Кейин бу нарсани ер аҳли ҳам қабул қилишади», дедилар.

Ҳадисдаги «Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини», сўзи орқали ишора қилинган кимсалар олимлар, солиҳ бандалар ва Жаноби Ҳақга кўнгил берган кимсалардир. Бундай инсонлар билан баробар бўлиш Аллоҳга яқинликни орттиради. 

«Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман» ифодаси эса, қилган ибодатлари соясида Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш назарда тутилмоқда.

 Банда Аллоҳни нафсидан, аҳлидан ва совуқ сувдан ҳам яхши кўришга мажбур. Ҳатто банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам отасидан, фарзандларидан ва бутун инсонлардан кўпроқ севмагунча тўлиқ мусулмон бўла олмайди. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Совуқ сув иссиқ пайтларда ёки иссиқ минтақаларда бир инсоннинг кўзида энг афзал неъмат бўлиб кўрингани учун, шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни яхши кўрганлари учун уни бу ерда зикр қилинган.


1510 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَانَ مِنْ دُعَاءِ دَاوُودَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ، اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي، وَأَهْلِي، وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3490].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1511. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Я зал жалаали вал икром», сўзини канда қилмасдан айтиб юринглар, дедилар».

Маъноси: Эй улуғлик ва ҳурмат эгаси.

Имом Термизий ва Насаийлар Рабийъа ибн Омир асСаҳобийдан ривоят қилишди. Ҳоким исноди саҳиҳ ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Зал жалоли вал икром, Аллоҳнинг 99 исмидан бири бўлиб, Қуръони каримнинг икки ўрнида келган. (Раҳмон сураси, 27, 78-оятлар).

Ёлғиз Жалол исми, буюк, улуғ ва ҳар турли нуқсонлардан пок ва муназзаҳ деганидир. Худди ал-Мунтақим, ал-Қаҳҳор, ал-Жаббор ва ал-Азиз исмлари каби илоҳий ғазабга далолат қилган исмлардандир. Ҳач қандай қаршиликсиз берган, эҳсон сўзининг илдизидан келган икром эса, Жаноби Ҳақнинг чексиз яхшилик ва карам соҳиби эканини ифода қилади. Ал-Карим, ас-Саттор, ар-Роуф, ал-Ғаффор каби Аллоҳнинг раҳматини билдирган исмларидандир. Зул жалоли вал икром исми энг муҳим улуҳият сифатларини ўз ичига олади. Зеро Жалол исми салбий сифатларнинг барчасини, Икром эса субутий сифатларнинг барчасини ўз ичига олади. Расули Акрамнинг «Зул жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар» деб айтганларининг ҳикмати ҳам шу ердадир.

1511 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلِظُّوا بِيَاذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، وَرَوَاهُ النَّسَائيُّ مِنْ رِوَايَةِ رَبِيعَةَ بْنِ عَامِرٍ الصَّحَابيِّ، قَالَ الحَاكِمُ: حَدِيثٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ [ت 3525، سك 7669، ك 1/498].

«أَلِظُّوا» بِكَسْرِ اللَّامِ وَتَشْدِيدِ الظَّاءِ الْمُعْجَمَةِ، مَعْنَاهُ: الْزَمُوا هَذِهِ الدَّعْوَةِ، وَأَكْثِرُوا مِنْهَا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1512. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра: Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик, дедик. Шунда у зот: «Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балаағу валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ», денглар», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўрайман. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўрайман. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Ҳозирги ўқиётган «Дуолар» бўлими билан ундан олдинги «Зикрлар» бўлимида келган ҳадисларнинг барчаси теран маъноларни баён қилади. Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига қўйилгани билиниб турибди. Бу масаланинг бир тарафидир.

Бошқа тарафдан эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуоларининг барчасини ўрганишнинг, хусусан давримиздаги инсонларнинг ёд олиши осон эмас. Шунингдек, ўқиган сайин инсоннинг кўнглига ҳузур олиб келувчи бу дуоларни ўқиш замонамиз инсонлари учун ҳам бир эҳтиёждир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига ўргатган бу енгилликдан фойдаланиб, бу зикрни ҳар доим айтишимиз керак. Шунингдек, буларни ўқиган сари Аллоҳнинг севгисига етказадиган бошқа дуоларни ҳам унутмаслигимиз керак.

1512 - وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئاً؛ قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ دَعَوتَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئاً! فَقَالَ: «أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ؟ تَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ، وَعَلَيْكَ البَلاَغُ؛ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3521].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1513. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳумма инний ас‘алука муужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, вассаламата мин кулли исмин вал ғониймата мин кулли биррин вал фавза билжаннати ван нажота минан наар» ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди.

Маъноси: Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва дўзахдан нажот топишни сўрайман. 

Имом Ҳоким Абу Абдуллоҳ ривояти. Бу ҳадис Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир.


Шарҳ: Бу ҳадис Ҳокимнинг китобида келган. Шунингдек, бу ҳадис Термизий билан Ибн Можанинг Сунанида «Хожат намози» бўлимидаги узун ривоятнинг ичида келган. Ҳадис уч китобда ҳам уч хил саҳобадан ривоят қилинган. Муаллифнинг бу ривоятни танлаганининг сабаби, балки у саҳобанинг ривоят масаласида энг даққатли саҳобалардан бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд томонидан ривоят қилинганлиги бўлиши мумкин.

Ҳожат намозида келган Термизий ва Ибн Можанинг ривоятларидан ўрганганимизга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан бир нарса хоҳласалар ёки инсонлар билан бир масалани битиришни истасалар, у инсоннинг таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиши ва юқоридаги дуодан ҳам узунроқ бўлган бир дуони ўқишни айтган.

Аллоҳнинг раҳматига мустаҳиқ бўладиган нарсалар санаб битира олмайдиган даражада кўпдир. Қуръонда ва ҳадисларда қилиниши керак бўлган ҳамма яхши амаллар, ҳар яҳши сўз, ҳар тўғри ҳаракат Жаноби Ҳақнинг раҳматига етказадиган амаллардир. «..Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир..» (Аъроф сураси, 156-ҳадис) ояти ҳам бунинг энг катта далилидир. Ҳар бир кун бизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган бир фурсатдир. Ундан фойдалана олмаслик ақлли инсоннинг ҳаракати эмас.

Бизларни Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирган ҳар турли гуноҳдан узоқ туришга ҳаракат қилиш, Унинг розилигига етишимизга сабаб бўлган ҳар турли яхши амалларни бажариш бизларнинг энг катта вазифамиздир. Бу йўлда энг катта душманимиз бўлган нафсимизни енгиш учун Жаноби Ҳақдан ёрдам сўрашга мажбурмиз. Буюк Роббимизнинг бизларга берган лутфи карами, дунё  имтиҳонидан ўтиб жаннатга етиш ва жаҳаннам азобидан қутилишдир.

1513 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالفَوْزَ بِالجَنَّةِ، وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ الحَاكِمُ أَبُو عَبْدِ اللهِ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [1/525].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
1-BOB

1- Боб. Ғойибдан дуо қилишнинг фазилати

Аллоҳ таоло: «Улардан кейин (дунёга келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин» (Ҳашр сураси, 10-оят).

«Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари)учун мағфират сўранг», (Муҳаммад сураси, 19-оят).

Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида хабар бериб, «Парвардигоро, Ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин» (Иброҳим сураси, 41-оят), деб айтган.

Шарҳ: Юқоридаги уч оятда яхши инсонларнинг мўмин кимсаларга қилган дуолари айтилмоқда. Биринчи оятда асҳобнинг, иккинчи оятда Расули Акрамнинг, учинчи оятда эса, Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳам ўзлари ҳамда мўмин инсонлар учун қилган дуолари айтилмоқда. Шу билан мўминларнинг бир-бирларига қилган дуоларнинг аҳамиятлари билдирилмоқда. Оятлардаги дуо фақат бир даврда яшаганларга эмас, ўлиб охиратга кўчганларга, ҳатто ҳали дунёга келмаган мўминларга ҳам дуо қилиш илмини ўз ичига олмоқда. Пайғамбарлардан бошлаб буюк инсонлар, ўзлари ва бутун мўминлар учун дуо қилинади. Чунки улар, Жаноби Ҳақнинг буйруғига бўйинсунган ҳолда бутун мўминларни биродар деб биладилар. Кўнгилларидаги теран иймон туфайли бутун мўминларни яхши кўришади. Ўзлари учун истаган яхши ва гўзал нарсаларни улар учун ҳам хоҳлайдилар.

Ҳозирги келадиган икки ҳадис ҳам, юқоридаги икки оятнинг изоҳи кабидир. Бу ҳадислардан бир мўминнинг бошқа бир мўмин учун қилган дуосининг аҳамиятини ўрганамиз.

1 - بَابُ فَضْلِ الدُّعَاءِ بِظَهْرِ الغَيْبِ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ جَاءوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بالإيمَانِ} [الحشر - 10].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ} [محمد - 19].

وَقَالَ تَعَالَى إخْبَاراً عَنْ إبْرَاهِيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: {رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الحِسَابُ} [إبراهيم - 41].


(1)

1514. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Қай бир мусулмон банда биродарини ғойибдан дуо қилса, бир фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин!» дейди» деганларини эшитдилар».

Имом Муслим ривояти. 

1514 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يَدْعُو لأَخِيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ إِلَّا قَالَ الْمَلَكُ: وَلَكَ بِمِثْلٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2732].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1515. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида вакил қилинган бир фаришта туради. У ҳар сафар биродарига яхшилик тилаб дуо қилганда ўша вакил қилинган фаришта: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин!» дейди», дер эдилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Юқорида келган оятларнинг изоҳи қатори бу икки ҳадис ғойибдан қилинган дуога, яъни мўминларнинг бир-бирлари учун қилган дуоларига Аллоҳнинг берган аҳамиятини ифода қилади. 

Ғайб – кўзга кўринмаслигни ифода қилиш билан бирга бир инсоннинг ёнида бўлмаган мўмин учун ёки ёнида бўлатуриб у эшитмайдиган шаклда қилинган дуолар ҳам киради. 

Мўминларнинг бир-бирларини яхши кўриши, бир-бирлари учун яхшиликларни тилаши, бунинг учун ҳам бир-бирлари учун яхши дуолар қилиши Жаноба Ҳақни ҳурсанд қилади. Бошқаларини ўйлайдиганчалик буюк қалбга эга бўлган бундай қулларини мукофотлантириш учун ҳадисдаги йўл қўлланилади. Бир инсон биродарининг яхшилигини хоҳлаб ёки бошидаги бир дарднинг кетишини хоҳлаб дуо қилса, ёнидаги фаришталар, дуосига «Омийн» яъни «Аллоҳ дуойингни қабул қилсин» дейишади. Сўнгра «Омийн, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин», деб туришади. 

Юқоридаги ҳадислардан бирида Умар ибн Хаттобнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Умра учун рухсат сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бериб; «Эй биродар, дуоингда бизни ҳам унутмагин» деб айтганларини ўқиган эдик. Шундай экан, бизлар ҳам мусулмон биродаримиз учун дуо қилишимиз ва уларнинг ҳам бизлар учун дуо қилишларини сўрашимиз керак.

Албатта дуо қабул бўлиши учун фаришталарнинг ҳам дуоларимизга омийн дейиши Аллоҳнинг бизларга берган бир имкониятидир. Шунинг учун бу фурсатни қўлдан чиқармаслигимиз керак.

1515 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «دَعْوَةُ الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ لأَخِيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ؛ عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لأَخِيهِ بِخَيْرٍ قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ، وَلَكَ بِمِثْلٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2733].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
2-BOB

2- Боб. Дуодаги ҳар-турлик масалалар ҳақида

2 - بَابٌ فِي مَسَائِلَ مِنَ الدُّعَاءِ


(2)

1516. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик қилинган киши яхшилик қилган кишига «Жазааакаллоҳу хойрон» (Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин) деса, раҳматни камолига етказибди», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Инсон ўзига қилинган яхшиликка чиройли шаклда миннатдорчилик билдириб, раҳмат айтиши керак. Бундай қилишни бизларга ўргатган Расули Акрам: “Инсонларга миннатдорчилик билдирмаган Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”, деб айтганлар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Қалби кенг олийжаноб кишилар олган ҳадяларига ундан ҳам яхшироқ қилиб қайтариш орқали ташаккурларини изҳор қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилган кимсага ундан ҳам яхшироқ қилиб қайтаришнинг йўлини ўргатиб, у инсонга «Жазокаллоҳу хойрон», яъни «Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин» деб айтишни тавсия қилганлар. Бундай дуо қилган кимса қаршидаги инсонга: «Сен менга шундай яхшилик қилдингки, менинг ундан яхшироқ қилиб қайтаришга кучим етмайди. Сенинг бу яхшилигингни Аллоҳ қайтара олади холос. Шунинг учун сени Аллоҳ мукофотлантиришини тилайман», деб айтади.

1516 - عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صُنِعَ إِلَيْهِ مَعْرُوفٌ، فَقَالَ لِفَاعِلِهِ: جَزَاكَ اللهُ خَيْراً فَقَدْ أَبْلَغَ فِي الثَّنَاءِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2035].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1517. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳаргиз ўзингизни дуоибад қилманглар, авлодларингизни дуоибад қилманглар, молларингизни дуоибад қилманглар! Яна Аллоҳдан нима сўралса ижобат қилинадиган вақтга мувофиқ келиб қолманглар!» дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Жоҳил инсонларнинг «Аллоҳ жонимни олсин», «Аллоҳ бало берсин» шаклида қилган баддуо қиладилар ва яқинларига «Кўзинг кўр бўлсин» деб бақиришдан ҳам чекинмайдилар. Бундай баддуолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек таҳликалидир. Инсон ўзига, фарзандларига ёки яқинларига келган ёмонликдан қаттиқ қайғуради. Агар бу ёмонлик ўзи қилган баддуоларининг натижасида келган бўлса минг маротаба афсусланади. Фақат кейин қилинган афсус ёрдам бермайди. Шунинг учун ҳамма бундай баддуолардан сақланиши керак.

Бувот ғазотида туясига мингандан кейин ҳайвоннинг турган жойидан жилмай турганини кўрган киши: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», деди.

Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туясини лаънатлаган ким»? Деб сўрадилар. У одам: «Мен, эй Расулуллоҳ!» Дея жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туш у туядан! Лаънатланган туя билан бизга қўшилма!» Дедилар. Кейин эса асҳобларига, ўзини, фарзандларини, молларини, (Сунан Абу Довуддаги ривоятга кўра) хизматкорларини «Аллоҳнинг лаънати бўлсин» ёки «Аллоҳ жонингни олсин» деб баддуо қилмасликларини буюрдилар. Бунинг сабаби қатори, дуолар қабул бўлган бир вақт бор эканлигини ва бу баддуолар ўша вақтларга тўғри келиб қабул бўлиши мумкин эканлигини айтдилар. 

1517 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَدْعُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ، وَلَا تَدْعُوا عَلَى أَوْلَادِكُمْ، وَلَا تَدْعُوا عَلَى أَمْوَالِكُم، لَا تُوَافِقُوا مِنَ اللهِ سَاعَةً يُسْأَلُ فِيهَا عَطَاءً فَيَسْتَجِيبَ لَكُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [3009].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1518. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда сажда қилган ҳолида Роббига энг яқин бўлади. Бинобарин, (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.


Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1447-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1518 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَقْرَبُ مَا يَكُونُ العَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [482 وسبق برقم 1447].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1519. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар.

Муттафақун алайҳ. 

Имом Муслимнинг ривоятида: «Банда гуноҳни ёки қариндошлик риштасини узишни сўрамаса, модомики шошилмас экан, ижобат қилинаверади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, шошилиш нима?» дейишди. У зот: «Дуо қилдим, дуо қилдим, лекин дуоим ижобат қилинмаса керак деб ўйлайман», дейди ва тўхтаб, дуони ташлаб қўяди», дедилар».

Шарҳ: Ҳадиснинг юқоридаги икки ривояти бизларга муҳим бўлган дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуо қилганда шошилмаслик, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти деб ташлаб қўймасликни ўргатмоқда. Демак дуолар ҳамон қабул бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек қилган дуоларим қабул бўлмаяпти деб ташлаб қўймаслик керак. Модомики Аллоҳ «Менга дуо қилганларнинг дуоларини қабул қиламан» (Бақара сураси, 186-оят) деб ваъда қилган экан, қилинган дуолар кеч бўлсада муҳаққақ қабул бўлади. Ҳар бир нарсанинг вақти соати бор. Ҳеч бир нарса Аллоҳнинг тақдиридан қоча олмайди. Закарё алайҳиссаломнинг Жаноби Ҳақдан фарзанд сўраганида у зотга қирқ йилдан кейин берилган. (Марям сураси,7-8 оятлар). Дуоларнинг қабул бўлиши хусусида бу ўрнакни унутмаслигимиз керак.

Расули Акрамнинг «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади» деб айтган дуода диққат қилишимиз керак бўлган нарсалар келтирилган. Булар, гуноҳ бўлган нарсани сўраш, қариндошлик ришталарини узадиган нарсани сўраш ва шошилиш. Дуода шошилиш афсуски бизларнинг табиатимиздаги шошқолоқлик сабабли, тилакларимизнинг тезда қабул бўлишини ва бунинг бизлар учун хайрли эканини ўйлаймиз. Ҳақиқатда шундайми? Бизга яхшидек кўринган нарсалар бизлар учун ёмон ҳатто таҳликали бўлиши мумкин эмасми? Масаланинг бу тарафини мутлақо унутилмаслиги керак. Бу хусусни унутмаслик ва бўлиб ўтган нарсаларнинг бизлар учун яхшироқ эканлигини қабул қилишимиз керак.

Дуода шошилиш билан алоқали яна бир ҳолат мавжуд. Аллоҳга ҳамд ва Расулига саловот айтмасдан дуони бошлаш. Бундай кимса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу инсон шошилди» деб айтганлар. Шунинг учун дуога (Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн вас солату вас саламу ъала саййидинаа Муҳаммадин ва алиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн) деб ёки шунга ўхшаш ҳамд ва салавот билан бошлаш керак. Дуони шундай қилиб бошлаган инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаганлар.

 1519 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُسْتَجَابُ لأَحَدِكُمْ مَا لَم يَعْجَلْ؛ «يَقُولُ: قَدْ دَعَوتُ رَبِّي، فَلَمْ يَسْتَجِبْ لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6340، م 2735/91].

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «لَا يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلعَبْدِ مَا لَم يَدْعُ بإِثْمٍ، أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ، مَا لَمْ يَسْتَعْجِلْ» قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا الاسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: «يَقُولُ: قَدْ دَعَوْتُ، وَقَدْ دَعَوْتُ، فَلَمْ أَرَ يَسْتَجِيبُ لِي، فَيَسْتَحْسِرُ عِنْدَ ذَلِكَ، وَيَدَعُ الدُّعَاءَ» [2735/92].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1520. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо эшитиладиганроқ? дейилди. «Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ҳадисда Абу Умома ҳазратлари дуо ва ибодатлар энг мақбул бўлган вақтларни ўрганишни ҳоҳлагани ушбу ҳадисида аён бўлмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб айтадилар: «Аллоҳ таолонинг бандасига энг яқин бўлган вақти кечанинг сўнги соатларидир. Бажара олсанг ўша вақтларда Аллоҳни зикр қил!» (Термизий ва Насаий ривояти).

Демак, кечанинг охирги соатлари, бошқача айтганда кечанинг учдан бири, Жаноби Ҳақнинг «Менга дуо қиладиган йўқми, дуосини қабул қилай. Мендан бир нарса сўрайдиган йўқми, сўраган нарсасини берай» деб буюрган. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Фаришталар алмашиш учун тўпланган бир вақт бўлганлиги сабабли Жаноби Ҳақнинг розилигига эришиш учун энг тўғри вақтдир. Бу соатларда намоз ўқиш, Аллоҳга зикр қилиб дуо қилишнинг энг маъқул соатидир. Абдуллоҳ ибн Умар саҳар вақтигача намоз ўқир, кечанинг охирги учдан бирида дуоларнинг қабул бўлишини билганлари учун ўша соатларда дуо ва истиғфор қилар эдилар.

Дуолар энг кўп қабул бўлган бошқа бир вақт эса фарз намозидан кейинги вақтдир. Зеро ибодатларнинг энг каттаси фарз амаллардир. Намоздаги қиём, рукуъ ва сажда билан инсоннинг Роббига энг яқин бўлган ва Унга бўлган қуллигини энг чиройли шаклда ошкор қилган ҳолидир. Маҳсус вазифаларнинг адо қилиши туфайли пайдо бўлган яқинлик натижасида қилинган дуолар ҳам қабул бўлади.

1520 - وَعَنْ أَبي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الدُّعَاءِ أَسْمعُ؟ قَالَ: «جَوْفُ اللَّيْلِ الآخِرِ، وَدُبُرَ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3499].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1521. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга ё сўраганини (тезда) беради, ёки ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», дедилар. Шунда одамлардан бири: «Ундай бўлса, (дуони) кўпайтирамиз», деди. У зот: «Аллоҳ кўп (ижобат) қилувчидир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар. Имом Ҳоким Абу Саиддан худди мана шу ҳадисни ривоят қилиб: «У каби савобни ўша кишига заҳира қилиб қўяди»ни зиёда қилдилар.

Шарҳ: Дуо масаласидаги оят ва ҳадислар шуни кўрсатмоқдаки, лутфи ва карами кенг бўлган Аллоҳ қулига эҳсон қилиши учун унга қўл очгинда «Роббим бер» деб дуо қилишини хоҳлайди. Аллоҳнинг тугаб битмаган қудрат ҳазинаси Ўзидан сўралган барча нарсаларни беришга етади. Шунингдек, Аллоҳ баъзан қулларга неъматларини ёғдиради, баъзан эса, қулининг манфаати учун уни бошқа шаклда беради. Мисол учун қулининг истагини ўша заҳоти беришнинг ўрнига унинг бошига келадиган бир ёмонликни кетказади. Бу ҳам бир лутф ва эҳсондир. Баъзан бир ёмонликдан қутулиш эришиладиган неъматдан яхшироқдир. Бу икки турдаги неъматнинг яна бир хили бор. Бу ҳам инсонга бериладиган неъматнинг дунёда эмас, охиратда берилиши. (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Қиёмат кунининг даҳшати ва инсоннинг ўша кунда ёрдамга янада муҳтож бўлиши диққатга олинган тақдирда истакларнинг охиратга қолдирилишининг буюк бир лутф эканлиги маълум бўлади. Шунинг учун бир мусулмон буларнинг барчасини диққат-эътиборга олиши ва дуоларим қабул бўлмади деб ҳафа бўлмаслиги керак.

Ушбу ҳадисда ва юқоридаги ҳадисларда келганидек, Аллоҳ таоло дуоларимизда икки ёмон нарсанинг бўлишини истамайди. Буларнинг биринчиси, гуноҳ ва ҳаром нарса, иккинчиси эса, қариндош ришталарини узадиган нарсанинг сўралишидир.

Шубҳасиз бир қул Роббига дуо қилар экан, юқоридаги нарсаларни назарга олиши ва дуоларининг қабул бўлишига ишониши керак. Шунингдек, дунёвий бир имконни динга тўғри келмаган нарсаларга сарфлашни мутлақо ўйламаслиги керак. Дуонинг қабул бўлиши учун юқоридагиларга қўшимча «Дуолар» бўлимининг бошида келганидек дуонинг одобига риоя қилиш керак. Дуо қилишда энг муҳим нарса ихлос эаканини ҳам унутилмаслиги керак.

1521 - وَعَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَلَى الأَرْضِ مُسْلِمٌ يَدْعُو اللهَ تَعَالَى بِدَعْوَةٍ إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهَا، أَوْ صَرَفَ عَنْهُ مِنَ السُّوءِ مِثْلَهَا، مَا لَمْ يَدْعُ بإِثْمٍ، أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ»، فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ القَوْمِ: إِذاً نُكْثِرُ، قَالَ: «اللهُ أَكْثَرُ».

رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ، وَرَوَاهُ الحَاكِمُ مِنْ رِوَايةِ أَبي سَعيِدٍ، وَزَادَ فِيهِ: «أَوْ يَدَّخِر لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلَهَا» [ت 3573، ك 1/493].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1522. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш етганда «Лаа илааҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

* Маъноси: «Азим ва Ҳалим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муаззам Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби, ернинг Робби ва мукаррам Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Дунё бир имтиҳон еридир. Шунинг учун инсон турли хил қийинчиликлар ва ёмонликлар  билан синалади. Қийинчилик давом этган сари хафа бўлиш ҳам давом этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ўрганганимизга кўра, яхши инсоннинг маҳзунлиги кўпроқ бўлади. Ҳатто энг катта дардлар ва қийинчиликлар Пайғамбарларга келади. Кейин эса, даражами даража озайиб кетади. (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бемор бўлишлари бошқа инсонлардан икки мисли кўпроқ изтироб чекишлари ҳам ҳам шу сабабдандир. (Имом Бухорий)

Изтиробларнинг қаршисида инсонларнинг муомаласи ҳам бошқача бўлади. Кимдир сабрли бўлса, қийинчиликларни ичига ютади. Кимнидир эса, дунё бошига йиқилгандек фарёдлари осмонларда янграйди. Шунда бир ерларга таяниш ва изтиробларини енгиллатишни хоҳлайди. Ҳудди шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга бир йўл кўрсатмоқдалар.

Дуодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳдан бир нарса сўрамаганлари тушунилиши мумкин. Роббидан бир нарса сўрашдан олдин Роббига бўлган ишончини ошкоралаш моҳиятида бу зикрларни айтиши, кейин эса дардини айтиши ва булардан қутилишни сўраши яхшироқ бўлади. Бу бир йўлдир, хоҳлаган бу йўлдан кетиши мумкин. Яна бошқа кимсалар эса, менинг ҳолимни Аллоҳ мендан яҳши билади, деб зикр қилишда давом этади. Бундай кимсаларнинг ҳоли ушбу қудсий ҳадисда келтирилган: «Бир кимса мендан бир нарса сўрамасдан Қуръон ўқиш ва зикр қилиш билан машғул бўлса, сўраганлардан ҳам кўпроғини бераман» (Имом Термизий ва Доримий ривояти). Шундай экан ҳар ким ўзи бир йўл танлаши керак.

Ҳадис китобларида бир золимнинг зулмига учраган вақтда бу дуони ўқиб омонда қолган кишилар айтилган. Улардан бири Ҳасан Басрий ҳазратларидир. Тобеъинлардан бўлган бу машҳур илмли ва зоҳид инсоннинг айтишига кўра, Умавийларнинг машҳур волийси Ҳажжож золим ёнига келиши учун хабарчини жўнатади. Ҳажжожнинг қандай золим эканлигини билган Ҳасан Басрий бу дуони ўқиганидан кейин унинг ёнига боради. Золим Ҳажжож у зотга: «Ҳузуримга келишингни амр қилар эканман, сени ўлдиришни истаган эдим, фақат ҳозир сен менга фалончи ва фалончилардан ҳам яҳшироқсан», деди. 

Ҳадисда келган Улуғ арш, маъносини билдирган «Роббул ъаршил ъазийм» сўзи (Тавба сураси, 129-оят), (Мўъминун сураси, 86-оят,), мукаррам арш маъносида келган роббул ъаршил карийм (Мўъминун сураси, 116-оят) сўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондан олганлар. 

1522 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الكَرْبِ: «لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، ورَبُّ العَرْشِ الكَرِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
3-BOB

3 - Боб. Авлиёлар кароматлари ва уларнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло: «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлаган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгарилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) улуғ бахтдир» (Юнус сураси, 62-64-оятлар. 

«Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди сен еб-ичгин» (Марям сураси 25-оят).

«Ҳар қачон Закариё (Марямнинг олдига-хужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрди. У: «Эй Марям бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» деб сўраганида (Марям) жавоб қилди: «Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» (Оли Имрон сураси 37-оят). 

«(Йигитлар) Модомики улардан (мушриклардан) ва Аллоҳдан ўзга – улар сиғинаётган нарсалардан юз ўгирган экансиз, энди ғорга паноҳ топиб борингиз. Парвардигорингиз сизларга Ўз раҳмат – марҳаматини кенг – сероб қилур ва сизларнинг ишларингизни ўнглар. Қуёш чиқишида уларнинг ғорларидан ўнг тарафдан ўтиб кетганини, ботишда эса улардан сўл томонга йироқлашиб кетганини кўрурсан» (Каҳф сураси, 16-17-оят) деб айтган.

3 - بَابُ كَرَامَاتِ الأَوْلِيَاءِ وَفَضْلِهِمْ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {أَلَا إنَّ أَوْلِيَاءَ اللهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ * الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ * لَهُمُ البُشْرَى فِي الحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللهِ ذَلِكَ هُوَ الفَوْزُ العَظِيمُ} [يونس - 62: 64].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَهُزِّي إلَيْكِ بِجِذْعِ النَّخْلَةِ تُسَاقِطْ عَلَيْكِ رُطَباً جَنِيّاً * فَكُلِي وَاشْرَبِي} [مريم - 25، 26].

وَقَالَ تَعَالَى: {كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكرِيَّا الْمِحْرَابَ وَجَدَ عِنْدَهَا رِزْقاً قَالَ يَا مَرْيَمُ أَنَّى لَكِ هَذَا قَالَتْ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللهِ إنَّ اللهَ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ} [آل عمران - 37].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَإذِ اعْتَزَلْتُمُوهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ إِلَّا اللهَ فَأْوُوا إِلَى الكَهْفِ يَنْشُرْ لَكُمْ رَبُّكُمْ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيُهَيِّيءْ لَكُمْ مِنْ أمْرِكُمْ مِرْفَقاً * وَتَرَى الشَّمْسَ إِذَا طَلَعَتْ تَزَاوَرُ عَنْ كَهْفِهِمْ ذَاتَ اليَمِينِ وَإِذَا غَرَبَتْ تَقْرِضُهُمْ ذَاتَ الشِّمَالِ} [الكهف - 16، 17].


(3)

1523. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абу Бакрдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. 

«Суффа аҳли* камбағал кишилар эди. Бир сафар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки кишилик егулиги бўлса, (суффа аҳлидан) учинчи(киши)ни олиб кетсин, кимнинг тўрт кишилик егулиги бўлса, бешинчи ё олтинчисини олиб кетсин», дедилар – ёки шу каби гап айтди. – Абу Бакр учтасини олиб келди. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн кишини олиб, йўлга тушдилар. Абу Бакр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кечки овқатни еди. Сўнг то хуфтонни ўқигунча қолиб кетиб, кейин қайтди. Сўнгра кечанинг Аллоҳ хоҳлаганича қисми ўтганда етиб келди. Аёли у кишига: «Меҳмонларингиздан (уларнинг олдига киришдан) сизни нима ушлаб қолди?» деди. У: «Уларга кечки овқат бердингми?» деди. «Келмагунингизча кўнишмади. Уларга (таом) тутишди», деди. Мен бориб, яшириниб олдим. (Абу Бакр:) «Эй пандавақи!» деди. «Қулоқ-бурнинг кесилсин», деб койиб, уришди-да: «Олинглар, еяверинглар» деб, кейин: «Ҳеч қачон емайман», деди.

Аллоҳга қасамки, луқма олганимиз сари (таом) тагидан ортиб, бундан ҳам кўпаяверди. Ниҳоят, тўйишди, (таом эса) аввалгидан ҳам кўпайган эди. Абу Бакр қараб, аёлига: «Эй Бану Фиросликнинг сингли, (бу қанақаси?)» деди. (Хотини:) «Кўз қувончим билан қасамки, ҳозир у олдингидан уч баробар кўпроқ!» деди. Ундан Абу Бакр ҳам еди. «(Мени бунга ундаган) шайтон эди», деди-да,  – яъни қасамига – ундан бир луқма еди. Кейин уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бориб, у зотнинг ҳузурларида тонг оттирди.

Биз билан бир қавм ўртасида аҳд бор бўлиб, унинг муддати тугаган эди. Биз ўн икки кишига ажратилдик, ҳар бир киши билан бирга улардан (ўша қавмдан) бир гуруҳ бор эди. Ҳар бир киши билан бирга қанча одам борлигини Аллоҳ Ўзи билади. Бироқ у зот улар билан бирга одам юборгандилар. Уларнинг ҳаммаси ўша таомдан ейишди».


Бошқа ривоятда: «Абу Бакр розияллоҳу анҳу у овқатдан емайман деб қасам ичдилар. Хотинлари ҳам емайман деб қасам ичди. Меҳмонлар ҳам (хонадон соҳиблари)

Бошқа ривоятда: «Абу Бакр: «У овқатдан емайман», деб қасам ичдилар. Хотинлари ҳам емайман деб қасам ичди. Меҳмон (ёки меҳмонлар) ҳам (ҳонадон соҳиблари) ейишмагунча емаймиз, деб қасам ичишди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Бу қасам шайтондир», деб овқатни олиб келишга буюрдилар. Қачонки овқат олиб келинганда, ундан едилар. Улар ҳам ейишди. Бирор луқма олинса, остидан кўпайиб, зиёдалашаверар эди. Абу Бакр: «Эй Бани Фирос, бу нима?» деганларида, хотинлари: «Кўзимнинг қувончи ҳаққи! Хозир бу таом, еганимизнинг аввалги ҳолатидан ҳам кўпайгандир», деди. Улар бу таомдан ейишди. Ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундан юбордилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан еганларини зикр қилдилар».

Бошқа ривоятда: «Абу Бакр ўғиллари Абдураҳмонга: «Меҳмонларингни уйга олиб боргин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бораман. Мен бормасдан меҳмонларининг овқатларини бергин», дедилар. Абдураҳмон меҳмонларни олиб келиб, ўз хузурларидаги таомни олиб келиб, «Бундан енглар», деди. Меҳмонлар: «Хонадон соҳиби қани?» дейишди. Абдураҳмон яна: «Олинглар, енглар», дедилар. Меҳмонлар: «Хонадон соҳиби келмагунча емаймиз», дейишди. Абдураҳмон: «Зиёфатларингизни биздан қабул қилиб олинглар. Чунки хонадон соҳиби келсалар, сизлар овқатланмаганингизни кўриб, ғазаблари келади», деганларида, меҳмонлар қабул қилишмади. Билдимки, отам келсалар, (бу қилган ишим учун) мендан хафа бўлардилар. Қачонки, отам келганларида, мен яшириниб олдим. Отам: «Меҳмонларга нима тайёрладинглар?» деб сўраганларида, уйдагилар (бўлиб ўтган воқеадан) хабар беришди. Отам: «Эй Абдураҳмон», дедилар. Мен жим турдим. Кейин яна: «Эй Абдураҳмон», дедилар. Мен жим турдим. Отам: «Эй пандавақи! Қасам ичаманки, агар овозимни эшитаётган бўлсанг чиқгин», дедилар. Мен чиқиб: «Меҳмонлардан сўранг», дедим. Меҳмонлар: «Ўғлинг рост гапиряпти. Бизга овқат олиб келди», дейишди. Абу Бакр: «Сизлар мени кутдингларми? Аллоҳга қасамки, мен бу кеча овқатланмайман», дедилар. Қолган кишилар ҳам: «Аллоҳга қасамки, сен овқатланмагунингча биз ҳам тановул қилмаймиз», дейишди. Абу Бакр: «Вой бўлсин! Нима учун зиёфатларингизни биздан қабул қилмайсизлар», деб таомни келтиришни буюрдилар. Қачонки у келтирилганда, овқатга қўлларини қўйиб, «Бисмиллаҳ», деб аввалги қасам шайтондир дедилар. У киши овқат ейишни бошладилар, улар ҳам ейишни бошлашди.

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Набий алайҳиссаломнинг масжидлари олдида усти ёпиқ кичик бир жой бўлиб, ўша жой «суффа» дейилган. Ўша жойдан бошпана топган фақир ва оиласиз кишилар аҳли суффа дейилган.

Ҳадисда, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйидаги таомга барака кирганлиги ҳақида сўз юритилмоқда. Пайғамбар алайҳиссалом Масжиди Набавийнинг суффа деб аталган ерида ётиб турган фақир мусулмонларни едириб ичиришни баъзан бошқа мусулмонларга топширганлар. Ўлчов, уч кишилик таоми борнинг тўртинчи қилиб бирини чақириши, тўрт кишилик таоми борнинг эса бешинчи ҳатто олтинчи кишини чақириб меҳмон қилиши эди.

Абу Бакрнинг меҳмон қилиш учун уйига олиб бориши сабаб бўлган бир ҳодиса учта ривоятда турлича келган. Абу Бакрнинг онт ичиб у таомдан емаслигини айтиши, меҳмонларнинг ҳатти-ҳаракатларига аччиқланганлигини кўрсатади. Чунки меҳмонлар рухсат берилган ҳолда улар олиб келган таомдан тотмасдан Абу Бакрни кутган эдилар. Ҳатто уни кутиш билан қолмасдан, у таомдан Абу Бакр емагунича емасликларни айтиб Абу Бакрни қийин аҳволга туширган эдилар. Фақат охири яхшилик билан тугади. Ҳаммаси биргаликда таом едилар. Фақат ҳар олинган луқманинг кўпайиши ва барака кириши Абу Бакрни ҳайратга солди. Бу эса Аллоҳнинг Абу Бакр ва оиласига икроми эди. Бу баракали таомдан Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам жўнатди. Мадинага келган кўп қабила бу таомдан еб тўйди.

Бу ҳолат Абу Бакрнинг иймон ва тақво эгаси, илоҳий икром ва каромат эгаси эканлигининг далилидир.

1523 - وَعَنْ أَبي مُحَمَّدٍ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرِ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ أَصْحَابَ الصُّفَّةِ كَانُوا نَاساً فُقَرَاءَ، وَأَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَرَّةً: «مَنْ كَانَ عِنْدَهُ طَعَامُ اثنَينِ، فَلْيَذْهَبْ بِثَالِثٍ، وَمَنْ كَانَ عِنْدَهُ طَعَامُ أَرْبَعَةٍ فَلْيَذْهَبْ بِخَامِسٍ بِسَادِسٍ» أَوْ كَمَا قَالَ، وَأَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ جَاءَ بِثَلَاثَةٍ، وَانْطَلَقَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِعَشَرَةٍ، وَأَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ تَعَشَّى عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ لَبِثَ حَتَّى صَلَّى العِشَاءَ، ثُمَّ رَجَعَ، فَجَاءَ بَعْدَ مَا مَضَى مِنَ اللَّيلِ مَا شاءَ اللهُ، قَالَتْ امْرَأَتُهُ: مَا حَبَسَكَ عَنْ أَضْيافِكَ؟ قَالَ: أَوَ مَا عَشَّيتِهمْ؟ قَالَتْ: أَبَوْا حَتَّى تَجِيءَ وَقَدْ عَرَضُوا عَلَيْهِم. قَالَ: فَذَهَبْتُ أَنَا، فَاخْتَبَأْتُ، فَقَالَ: يَا غُنْثَرُ. فَجَدَّعَ وَسَبَّ، وَقَالَ: كُلُوا لَا هَنِيئاً، وَقَالَ: وَاللهِ؛ لَا أَطْعَمُهُ أَبَداً، قَالَ: وَايْمُ اللهِ؛ مَا كُنَّا نَأْخُذُ مِنْ لُقْمَةٍ إِلَّا رَبَا مِنْ أَسْفَلِهَا أَكْثَرُ مِنْهَا حَتَّى شَبِعُوا، وَصَارَتْ أَكْثَرَ مِمَّا كَانَتْ قَبْلَ ذَلِكَ، فَنَظَرَ إلَيْهَا أَبُو بَكْرٍ فَقَالَ لامْرَأَتِهِ: يَا أُخْتَ بَنِي فِرَاسٍ؛ مَا هَذَا؟ قَالَتْ: لَا وَقُرَّةِ عَيْنِي؛ لَهِيَ الآنَ أَكْثَرُ مِنْهَا قَبْلَ ذَلِكَ بِثَلَاثِ مَرَّاتٍ!! فَأَكَلَ مِنْهَا أَبُو بَكْرٍ وَقَالَ: إنَّمَا كَانَ ذَلِكَ مِنَ الشَّيطَانِ - يَعْنِي يَمينَهُ - ثُمَّ أَكَلَ مِنْهَا لُقْمَةً، ثُمَّ حَمَلَهَا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَصْبَحَتْ عِنْدَهُ. وَكَانَ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمٍ عَهْدٌ، فَمَضَى الأَجَلُ، فَتَفَرَّقْنَا اثْنَي عَشَرَ رَجُلًا، مَعَ كُلِّ رَجُلٍ مِنْهُمْ أُنَاسٌ، اللهُ أَعْلَمُ كَمْ مَعَ كُلِّ رَجُلٍ، فَأَكَلُوا مِنْهَا أَجْمَعُونَ.

وَفِي رِوَايَةٍ: فَحَلَفَ أَبُو بَكْرٍ لَا يَطْعَمُهُ، فَحَلَفَتِ الْمَرْأَةُ لَا تَطْعَمُهُ، فَحَلَفَ الضِّيفُ - أَوِ الأَضْيَافُ - أَلَّا يَطْعَمَهُ - أَوْ يَطْعَمُوهُ - حَتَّى يَطْعَمَهُ، فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: هَذِهِ مِنَ الشَّيْطَانِ!! فَدَعَا بِالطَّعَامِ، فَأَكَلَ وَأَكَلُوا، فَجَعَلُوا لَا يَرْفَعُونَ لُقْمَةً إِلَّا رَبَتْ مِنْ أَسْفَلِهَا أَكْثَرُ مِنْهَا، فَقَالَ: يَا أُخْتَ بَنِي فِرَاسٍ؛ مَا هَذَا؟ فَقَالَتْ: وَقُرَّةِ عَيْنِي؛ إِنَّهَا الآنَ لأَكْثَرُ مِنْهَا قَبْلَ أَنْ نَأْكُلَ فَأَكَلُوا، وَبَعَثَ بهَا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرَ أَنَّه أَكَلَ مِنْهَا [خ 6141].

وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ لِعَبْدِ الرَّحْمَنِ: دُونَكَ أَضْيَافَكَ؛ فَإنِّي مُنْطَلِقٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَافْرُغْ مِنْ قِرَاهُمْ قَبْلَ أَنْ أَجِيءَ، فَانْطَلَقَ عَبْدُ الرَّحْمَنِ، فَأَتَاهُمْ بِمَا عِنْدَهُ، فَقَالَ: اطْعَمُوا، فَقَالُوا: أَيْنَ رَبُّ مَنْزِلَنَا؟ قَالَ: اطْعَمُوا، قَالُوا: مَا نَحْنُ بِآكِلِينَ حَتَّى يَجِيىءَ رَبُّ مَنْزِلِنَا، قَالَ: اقْبَلُوا عَنَّا قِرَاكُمْ؛ فَإِنَّهُ إِنْ جَاءَ وَلَمْ تَطْعَمُوا لَنَلْقَيَنَّ مِنْهُ، فَأَبَوْا، فَعَرَفْتُ أَنَّهُ يَجِدُ عَلَيَّ، فَلَمَّا جَاءَ تَنَحَّيْتُ عَنْهُ، فَقَالَ: مَا صَنَعْتُمْ؟ فَأَخْبَرُوهُ، فَقَالَ: يَا عَبْدَ الرَّحْمَنِ؛ فَسَكَتُّ، ثُمَّ قَالَ: يَا عَبْدَ الرَّحْمَنِ؛ فَسَكتُّ، فَقَالَ: يَا غُنْثَرُ؛ أَقْسَمْتُ عَلَيْكَ إِنْ كُنْتَ تَسْمَعُ صَوتِي لَمَا جِئْتَ!! فَخَرَجْتُ، فَقُلْتُ: سَلْ أَضْيَافَكَ، فَقَالُوا: صَدَقَ، أَتَانَا بِهِ، فَقَالَ: إنَّمَا انْتَظَرْتُمونِي، وَاللهِ؛ لَا أَطْعَمُهُ اللَّيْلَةَ، فَقَالَ الآخَرونَ: وَاللهِ؛ لَا نَطْعَمُهُ حَتَّى تَطْعَمَهُ، قَالَ: وَيْلَكُم!! مَا لَكُمْ لَا تَقْبَلُونَ عَنَّا قِرَاكُمْ؟! هَاتِ طَعَامَكَ، فَجَاءَ بِهِ، فَوَضَعَ يَدَهُ، فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ، الأُولَى مِنَ الشَّيْطَانِ فَأَكَلَ وَأَكَلُوا. [خ 6140] مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 602، م 2057].

قَوْلُهُ: «غُنْثَرُ» بِغَيْنٍ مُعْجَمَةٍ مَضْمُومَةٍ، ثُمَّ نُونٍ سَاكِنَةٍ، ثُمَّ ثَاءٍ مُثَلَّثَةٍ، وَهُوَ: الغَبِيُّ الجَاهِلُ، وَقَولُهُ: «فَجَدَّعَ» أَيْ شَتَمَهُ، وَالجَدْعُ: القَطْعُ. قَوْلُهُ: «يَجِدُ عَلَيَّ» هُوَ بِكَسْرِ الجِيمِ، أَيْ: يَغْضَبُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1524. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан аввалги умматлар ичида сўз илқо қилинадиган (яъни, илҳом берилган) кишилар бўлган. Агар менинг умматим ичида ҳам бирорта шундай киши бўлса, у Умардир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги хадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳадисдаги «сўз илқо қилинган» деб ўгирилган ибора аслида «кимдир томонидан сўз айтиладиган» деган маънони ифодалайди. Уламолар бу сўзни бир-бирини тўлдирадиган, мазмунан яқин бўлган иборалар билан изоҳлашган. Кимдир: «Улар Аллоҳ барча ишларда қалбига тўғри фикрни соладиган кишилардир» деса, иккинчилари: «Улар Аллоҳ ҳақни тилларида жорий қилиб қўйган зотлардир», дейишади. Имом Бухорий ҳам ушбу иккинчи фикрни танлаган. Бошқа бир фикрга кўра, улар гумони тўғри чиқадиган, фаросатли одамлар ёки фаришталар йўл кўрсатиб турадиган, қалбига сўз етказадиган кишилардир. Аммо кўпчилик: «Улар Аллоҳ тарафидан қалбларига илҳом келадиган кишилардир», дейди. Бу сўз юқоридаги фикрларни ҳам қамрай олгани учун таржимада шу маъно танланди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ерда «илҳом» деганда шаръий маънодаги илҳом назарда тутилган. Уни уламолар қуйидагича таърифлайдилар: «Илҳом – кишининг қалбига файз ўлароқ тушадиган илм ва маълумотдир».

Имом Бухорийнинг Абу Ҳурайрадан, имом Муслимнинг эса Оишадан ривоят қилган бу ҳадисда зикр қилинган муҳаддас сўзи, юқорида айтилганидек мулҳам яъни илҳомланган демакдир. Расул ва набий бўлмаган ҳолда илҳом берилган, фақат ҳақиқатни гапирганлар олдинги умматларда ҳам бор эканлигини Пайғамбаримиз хабар бермоқдалар. Агар ўзининг уммати ичида улардан бўлса, албатта ўша киши Умар розияллоҳу анҳу эканини айтганлар.

Пайғамбаримизнинг бу сўзлари асло бир шубҳа ва тараддуд шаклида эмас. Чунки бошқа умматларда ҳам бўлган бундай инсоннинг Пайғамбаримизнинг умматида ҳам бўлиши табиий ҳолдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари тараддуд учун эмас, балки у инсоннинг муҳаққақ ўзининг умматида ҳам бор эканлигини билдиришдир. Яъни “Менинг бир дўстим бўлса у ҳам фалончидир” сўзи каби аниқлик ифода қилади. Бу ҳолатда Уммати Муҳаммаднинг ичида бўлган муҳаддаслар, яъни илҳом берилганлар расул ва набий бўлмаган ҳолда илҳом билан қувватлантирилган валиййуллоҳлардир.

Имом Муслимнинг саҳиҳида келган бир ривоятда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзидан ушбу ривоятни қилган: “Роббимга уч масалада мувофиқ бўлдим: Мақоми Иброҳимда, ҳижоб масаласида ва Бадр асирлари тўғрисида.” Бу масаладаги оятлар Умар розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодига мос бўлишига қарамасдан у зотнинг: “Мен Роббимга мувофиқ бўлдим”, деб айтиши у зотнинг одобидандир. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний: «Умар розияллоҳу анҳунинг уч масалани айтиши, улардан бошқа масалада мувофиқ эмаслигини билдирмайди. Зеро менинг исбот қилганларимга кўра, ўн беш масалада унинг ижтиҳодига мувофиқлик кўрилган”, деб айтган. 

Умар розияллоҳу анҳу юқорида айтган масалалардан ташқари, мунофиқларга жаноза намозини ўқилинмаслиги, ичкиликнинг ҳаром қилиниши каби масалаларда ҳам ўзининг ўйларига мос оятлар келган. Ҳатто у, Пайғамбарнинг аёлларидан узоқ туришга онт ичган воқеада қизи Ҳафса ҳам бор бўлган Пайғамбарнинг аёлларига, “Шояд Пайғамбар сизлардан ажрашса, сизнинг ўрнингизга Робби унга сиздан ҳам яхшироқ жуфтлар ато қилади” деган эди. Бу масалада таҳйир ояти дея билинган шу оят тушган (Аҳзоб сураси, 28-оят).

Гапирганида оғзидан ҳақиқатлар чиқадиган инсонлар бордир. Ваҳий олмаган ҳолда кўнглида бир нарсалар пайдо бўлган бу инсонлар сўзларида ҳақиқатни айталилар. Булар худди гапирган эмас, гапиртирилган кимсалардир. Худди уларнинг тилидан фаришталар гапираётгандек. Халқимизда “Айтилганга эмас, айттирганга қара” сўзи ҳам бу ҳолатни билдиради.

1524 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ كَانَ فِيمَا قَبْلَكُمْ مِنَ الأُمَمِ نَاسٌ مُحَدَّثُونَ، فَإِنْ يَكُ فِي أُمَّتِي أَحَدٌ فَإنَّهُ عُمَرُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَفِي رِوَايَتِهِمَا: قَالَ ابْنُ وَهْبٍ: «مُحَدَّثُونَ» أَي: مُلْهَمُونَ [خ 3689، م 2398].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1525. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Куфа аҳли Саъд, яъни Ибн Абу Ваққоснинг устидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилган эди, уни ишдан олиб, ўрнига Амморни омил* қилиб тайинлади. Улар шикоятда: «Ҳатто намозни ҳам яхши ўқиб бермайди», дейишган эди. Шунда Умар унга одам юборди. Кейин: «Эй Абу Исҳоқ*, манавиларнинг даъво қилишича, сен намозни яхши ўқиб бермас экансан», деди.

Абу Исҳоқ: «Аллоҳга қасамки, уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ҳеч камайтирмай ўқиб берардим. Хуфтон намозини ўқир эканман, биринчи икки ракатда узоқроқ туриб, кейинги икки ракатини енгил қилар эдим», деди.

(Умар:) «Ўзи сен ҳақингдаги гумон шу, эй Абу Исҳоқ!» деди. Кейин унга қўшиб бир кишини [ёки бир неча кишини] Куфага юборди. У (юборилган одам Саъд) ҳақида Куфа аҳлидан бирон масжидни қолдирмай сўраб чиққан эди, уни яхши деб мақташди. Ниҳоят, Бану Абс масжидига кирганида уларнинг ичидан Абу Саъда куняли, Усома ибн Қатода исмли киши туриб: «Энди, биздан Аллоҳни ўртага қўйиб сўрар экансан, айтамизки, Саъд сарийя* билан бирга юришга бормайди, ўлжани баробар тақсимламайди ва ҳукм чиқаришда адолат қилмайди», деди. 

Саъд бунга жавобан: «Аллоҳга қасамки, учта дуо қиламан: «Эй Аллоҳ, агар ушбу банданг ёлғончи бўлса-ю, лекин риё ва сумъа* учун қилган бўлса, умрини узоқ қил, фақирлигини ҳам зиёда қил ва уни фитналарга гирифтор эт», деди.

Кейинчалик (Усомадан) қачон ҳол сўралса, «Фитнага қолган кекса чолман, мени Саъднинг дуоси урди», дер эди.

Жобир ибн Самурадан ривоят қилган Абдулмалик ибн Умайр айтади: «Кейинроқ уни кўрганимда қартайганидан қошлари ўсиб, икки кўзи устига тушган экан. У кўчаларда чўриларнинг йўлини тўсиб, уларни чимчилаб юрар эди».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Омил – маълум соҳа бўйича масъул раҳбар. Саъд розияллоҳу анҳу Куфада одамларга намоз ўқиб беришга масъул этиб тайинланган эди.

* Абу Исҳоқ – Саъд ибн Абу Ваққоснинг куняси.

* Сарийя – маълум мақсад билан сафарга отланган, сараланган жангчи гуруҳ.

* Риё - бир ишни бировлар кўрсин деб, хўжакўрсинга қилиш; сумъа – бировлар эшитсин учун амал қилиш.


Ҳадисдаги воқеанинг қаҳрамони Саъд ибн Абу Ваққос ҳазратлари Исломнинг илк даврида ўн етти ёшлик пайтларида қабул қилганлар. Ислом йўлида биринчи ўқ отган ва ҳатто мушриклар билан чиққан жанжалда бир мушрикнинг бошини ёрган ва шу билан ислом йўлида биринчи қон тўккан мусулмондир. Ҳали ҳаётда экан жаннат билан хушхабар этилган (ашъараи мубашшара) ўн бахтиёр саҳобалардан бири эди. Ироқни фатҳ қилиб, Сосонийя давлатини қулатган Ислом ўрдасининг бошчиси эди. Қуфа шаҳрининг қурувчиси ҳам эди. 

Пайғамбаримиз жуда яхши кўрган Саъд барча ғазотларда иштирок этган ва ҳақиқатдан жуда катта фойда келтирган. Унинг Уҳуддаги боҳодирлигини унутиш мумкин эмас. Ислом аскарлари тарқлиб, қочган пайтда вужуди билан Пайғамбарни тўсиб, мушрикларга ўқ ёғдирган. Ўқ отган вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Камон ўқини от, ота онам сенга фидо бўлсин!» деб ташвиқ қилган ҳамда отиши учун ўқ олиб берганлар. Саъд камон ўқини отар экан: «Аллоҳим! Бу сенинг ўқинг, уни душманингга етказ» дер, суюкли Пайғамбаримиз ҳам: «Аллоҳим! Сенга дуо қилганида Саъднинг дуосини қабул қил. Эй Аллоҳим! Саъднинг ўқини нишонга теккиз, даъватини ижобат қил!» деб айтганларида дуо қабул бўлар эди.

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) Усмон шаҳид қилингандан кейин мусулмонар орасида чиққан низо ва ўзаро урушларда ҳеч қайси тарафга қўшилмаган. 

Саъд қаҳрамонлиги ва ўқ отишдаги маҳорати билан бирга, дуосининг қабул бўлиши билан ҳам машҳур бўлган буюк зот эди. Бу ҳадиси шариф илк аср муҳаддисларига кўра намоз билан алоқали бўлимларда келтирилиб, Саъднинг кароматини ҳам хабар қилганлиги учун муаллиф имом Нававий томонидан «Валийларнинг каромати» бўлимида келтирилган.

Кўфа волийси бўлганида баъзи Қуфаликларнинг шикояти туфайли юргизиладиган тадқиқотларнинг тўғри юргизилиши учун мансабидан олиб, уни Мадинага чақирган Халифа Умар унга қарши айтилган шикоятларнинг орасидан «Намоз ўқиб беришни ҳам билмайди» деган айбловни Саъддан сўраган ва «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозидек намоз ўқиб бераман» деган жавобни олгандан кейин «Зотан сендан сендан кутганим шу эди» деб Саъдга бўлган ишончини билдирган. Фақат янада масалани жойида таҳлил қилиш учун Муҳаммад ибн Маслама ва Абдуллоҳ ибн Арқамни жўнатган.

Муслимдаги бир ривоятга кўра Саъд: «Менга намозни бадавийлар ўргатадими?» деб айтган эди. Бундан у ўқиб берган намози Пайғамбар ўқиб бергандек ўқигани ҳақидаги ҳақиқатни ва унга бу айбловларни айтган кимсаларнинг эса жоҳил эканига далолат қилади.

Бу ерда икки масалани айтиш ўринли:

Биринчиси, ҳадисда келган воқеъанинг бундан кейинги қисми фақат Бухорийнинг ривоятида келган.

Иккинчиси Умар, Саъд ибн Абу Ваққосни ожизлиги ёки хиёнати туфайли унга айтилган айбловлар сабабли олган эмас. Кўфаликлар сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа фитналарни олдини олиш ва Саъдни Мадинага келишини хоҳлаганлиги шундай бир идоривий тизим юритганларининг бир кўринишидир. Шундай экан Умар (р.а.) ўзидан кейин халифа бўлиши учун танлаган олти саҳобий орасига Саъдни ҳам қўшган ва «Агар ҳалифалик Саъдга насиб бўлса қандай яхши эди! Ким халифа бўлса ҳам Саъддан ёрдам олсин», деб сўзлари билан буни очиқ шаклда ифода қилганлар.

Муҳаммад ибн Маслама (р.а.) Баний Абс масжидида юргизган сўраштирувида Абу Саъда куняси билан машҳур бўлган Усома ибн Қатоданинг «Сарийя билан бирга юришга бормайди, ўлжани баробар тақсимламайди ва ҳукм чиқаришда адолат қилмайди», деган айбловларига қаттиқ ҳафа бўлган Саъд ўша иғвогарнинг умрининг узун, фақирлигининг кўп бўлиши ва фитналарда қолиши учун дуоибад қилди. Саъднинг бу баддуоси Усомага таъсир қилган. Усома жуда оғир фақир, ахлоқсиз бўлиб, баъзи ривоятларга кўра кўзлари ҳам кўрмай қолган эди. Ўша ҳолатида ҳам бирор аёл кишининг овозини эшитса, унга кўз қисар ва разиллик чиқарар эди. Қайси ерда фитна ва фасод бўлса, Усома ўша ерда бўлар ва паришон ҳолатда: «Нима қилай, Саъднинг баддуоси сабаб шу ҳолга тушганман» деб айтар эди.

Саъднинг Аллоҳнинг ҳузурида дуосининг қабул бўлиши, кароматли инсон ва Аллоҳнинг дўсти эканлигини кўрсатади.

1525 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: شَكَا أَهْلُ الكُوفَةِ سَعْداً - يَعْنِي: ابْنَ أَبي وَقَّاصٍ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَعَزَلَهُ وَاسْتَعْمَلَ عَلَيْهِمْ عَمَّاراً، فَشَكَوْا حَتَّى ذَكَرُوا أَنَّهُ لَا يُحْسِنُ يُصَلِّي، فَأَرْسَلَ إلَيْهِ، فَقَالَ: يَا أَبَا إسْحَاقَ؛ إِنَّ هَؤُلَاءِ يزْعُمُونَ أَنَّكَ لَا تُحْسِنُ تُصَلِّي، فَقَالَ: أَمَّا أَنَا وَاللهِ؛ فَإنِّي كُنْتُ أُصَلِّي بِهِمْ صَلَاةَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، لَا أَخْرِمُ عَنْهَا: أُصَلِّي صَلَاةَ العِشَاءِ فَأَرْكُدُ فِي الأُولَيَينِ، وَأُخِفُّ فِي الأُخْرَيَيْنِ، قَالَ: ذَلِكَ الظَّنُّ بِكَ يَا أَبَا إسْحَاقَ، وَأَرْسَلَ مَعَهُ رَجُلًا - أَوْ رِجَالًا - إِلَى الكُوفَةِ يَسْأَلُ عَنْهُ أَهْلَ الكُوفَةِ، فَلَمْ يَدَعْ مَسْجِداً إِلَّا سَأَلَ عَنْهُ، وَيُثْنُونَ مَعْرُوفاً حَتَّى دَخَلَ مَسْجِداً لِبَني عَبْسٍ، فَقَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ يُقَالُ لَهُ: أُسَامَةُ بْنُ قَتَادَةَ، يُكْنَى أَبَا سَعْدَةَ، فَقَالَ: أَمَا إِذْ نَشَدْتَنَا فَإنَّ سَعْداً كَانَ لَا يَسِيرُ بِالسَّرِيَّةِ، وَلَا يَقْسِمُ بِالسَّوِيَّةِ، وَلَا يَعْدِلُ فِي القَضِيَّةِ. قَالَ سَعْدٌ: أَمَا وَاللهِ؛ لأَدْعُوَنَّ بِثَلَاثٍ: اللَّهُمَّ؛ إِنْ كَانَ عَبْدُكَ هَذَا كَاذِباً، قَامَ رِيَآءً وَسُمْعَةً فَأَطِلْ عُمُرَهُ، وَأَطِلْ فَقْرَهُ، وَعَرِّضْهُ للفِتَنِ، وَكَانَ بَعْدَ ذَلِكَ إِذَا سُئِلَ يَقُولُ: شَيْخٌ كَبِيرٌ مَفْتُونٌ، أَصَابَتْني دَعْوَةُ سَعْدٍ.

قَالَ عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ عُمَيْرٍ الرَّاوِي عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ: فَأَنَا رَأَيْتُهُ بَعْدُ قَدْ سَقَطَ حَاجِبَاهُ عَلَى عَيْنَيْهِ مِنَ الكِبَرِ، وَإنَّهُ لَيَتَعَرَّضُ للجَوَارِي فِي الطُّرُقِ فَيَغْمِزُهُنَّ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 755، م 453، 2966].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1526. Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу билан Арво бинти Авс хусуматлашиб, Марвон ибн Ҳакам ҳузурига келишди. У аёл еридан бир парчасини Саид ибн Зайд олганини даъво қилди. Саид: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунинг ёмонлиги ҳақида эшитганимдан кейин ҳам еридан бир парча олармидим?» деганида, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима эшитгансан?» деди Марвон. Шунда Саид: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки зулм билан ердан бир қаричига эга бўлиб олса, етти (қават) ерга ўралади», деганларини эшитганман», деди. Буни эшитган Марвон: «Бундан кейин сендан далил-исбот сўрамайман», деди. Саид эса: «Аллоҳим, агар бу аёл ёлғончи бўлса, кўзини кўр қилиб, ўз ерида ўлдиргин», деди. Айтишларича, бу аёлнинг кўзи ўлишидан олдин кўр бўлиб, ўз ерида кета туриб, бир чуқурга тушиб вафот этди.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслим Муҳаммад ибн Зайд ибн Абдуллоҳ ибн Умардан шу маънода ривоят қилдилар. Унда: «Ўша аёлни кўзи кўр ҳолда кўрдилар, у деворларни ушлаб пайпаслаб юрарди. У: Менга Саъийднинг дуоси теккан”, дер эди. У хусуматлашга ўша ҳовлисидаги қудуқ ёнидан ўта туриб, унга қулади. Ўша қудуқ унга қабр бўлди», дейилган.


Шарҳ: Саид ибн Зайд (р.а.) олдинги ҳадисда айтилган Саъд ибн Абу Ваққос каби ашъараи мубашшарадан, яъни ҳаётлик пайтида жаннат башорат қилинган ўн бахтиёр саҳобадан бири эди. Илк муҳожирлардан бўлган Саид бадр ғазотидан бошқа бутун ғазотларга қатнашган. Бадрда бўлмаса ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳисса ажратганлар. Ундан қирқ саккиз ҳадис ривоят қилинган.

Ҳадисдаги «бир қарич ер» сўзи оз миқдорга далолат қилади. Бўлмаса бир қарич учун шунча жазо, ундек кўп ерларнинг тортиб олинса жазоларнинг янада каттароқ бўлишига далолат қилиб қолар эди.

Мамлакатлараро чегара талашларида қон тўкишгача борадиган муаммоларни ҳал қилишда бу ҳадис асқотади.

Шу ва олдинги ҳадисда ҳар икки саҳобанинг ҳам дуоибадлари қабул бўлганлигини кўрмоқдамиз. Уларнинг дуолари ҳам дуоибадлари ҳам қабул  бўлган. Ҳар ҳолда муаллиф имом Нававий Аллоҳ дўстларига бўлган душманликнинг оқибати яхши бўлмаслигига ишора қилмоқчи бўлганлар.

 1526 - وَعَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ: أَنَّ سَعِيدَ بْنَ زَيْدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ نُفَيْلِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ خَاصَمَتْهُ أَرْوَى بِنْتُ أَوْسٍ إِلَى مَرْوَانَ بْنِ الحَكَمِ، وَادَّعَتْ أَنَّهُ أَخَذَ شَيْئاً مِنْ أَرْضِهَا، فَقَالَ سَعِيدٌ: أَنَا كُنْتُ آخُذُ مِنْ أَرْضِهَا شَيْئاً بَعْدَ الَّذِي سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟! قَالَ: مَاذَا سَمِعْتَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ أَخَذَ شِبْراً مِنَ الأَرْضِ ظُلْماً طُوِّقَهُ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ» فَقَالَ لَهُ مَرْوَانُ: لَا أَسْأَلُكَ بَيِّنَةً بَعْدَ هَذَا، فَقَالَ سَعِيدٌ: اللَّهُمَّ إِنْ كَانَتْ كَاذِبِةً فَأَعْمِ بَصَرَهَا، وَاقْتُلْهَا فِي أَرْضِهَا. قَالَ: فَمَا مَاتَتْ حَتَّى ذَهَبَ بَصَرُهَا، وَبَيْنَمَا هِيَ تَمْشِي فِي أَرْضِهَا إِذْ وَقَعَتْ فِي حُفْرةٍ فَمَاتَتْ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3198، م 1610/139].

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ عَنْ مُحمَّدِ بْنِ زَيْدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بِمَعْنَاهُ، وَأَنَّهُ رَآهَا عَمْيَاءَ تَلْتَمِسُ الجُدُرَ تَقُولُ: أَصَابَتْني دَعْوَةُ سَعِيدٍ، وَأَنَّها مَرَّتْ عَلَى بِئْرٍ فِي الدَّارِ الَّتِي خَاصَمَتْهُ فِيهَا، فَوَقَعَتْ فِيهَا، وَكَانَتْ قَبْرَهَا [م 1610/138].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1527. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Уҳуд куни кечаси отам мени чақириб: «Гумонимча бугун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари ичида биринчи ўлдирилган киши мен бўлсам керак. Ўзимдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳисобга олмаганда сендан кўра азизроқ киши йўқдир. Албатта менинг бўйнимда қарзларим бордир. Сен уларни узгин. Ака-укаларингга яхши муомалада бўлгин», дедилар. Ҳақиқатда ўша куни биринчи ўлдирилган киши отамиз бўлдилар. Мен отамни бир кишига қўшиб қабрга дафн этдим. Кейин бу қилган ишимдан кўнглим таскин топмади. Олти ой ўтгандан кейин қайта қазиб олдим. Отам қабрга қўйган кунимдагидек қулоқларидан бошқа аъзолари ўзгармаган ҳолатда турибдилар. Мен алоҳида ўзларини қабрга қўйдим».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Жобирнинг отасини исми Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳарром эди. Ҳоким Нособурийнинг ал-Мустадрак китобида Воқидийдан нақл қилинишича, Абдуллоҳ Бадр шаҳидларидан Мубашшир ибн Абдулмунзирни тушида кўрган, Мубашшир унга: «Сен шу кунларда бизга қўшиласан», деган. У ҳам тушини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган, Расулуллоҳ эса: «Бу шаҳидликдир», деб таъбир қилганлар. Шу ҳодиса асосида Абдуллоҳ ўғлига уҳуддаги биринчи шаҳидлардан бўлишини айтган бўлиши мумкин. Муҳими, қандай сабаб билан бўлишидан қатъий назар, айтганларининг ҳақиқат бўлишидир. Бу Абдуллоҳнинг биринчи кароматидир.

Жобир отасининг васиятини бажариб, қарзларини тўлаган ва яқинларига оталик қилган. Отасининг бир қулоғи кесилган ҳолатда, отасининг поччаси бўлган Амр ибн Жамуҳ билан бир қабрга дафн қилинган. Зотан бутун Уҳуд шаҳидлари вақт озлиги учун ва имконсизлиги сабабидан Пайғамбарнинг буйруғи билан кийимлари билан ва ювилмасдан иккита- иккидан дафн қилинган. Кейинчалик Жобир ўртача ҳисоб билан олти ой оралиғида отасини бошқа қабрга алоҳида қилиб кўмган. Фақат уни олти ойдан кейин ҳайратга солган манзара,  Уҳуд шаҳидларининг олти ойдан кейин ҳам кеча дафн қилинган каби турганлигидир. Бу эса Абдуллоҳнинг иккинчи каромати эди. 

Турли вақт ва ерларда бундай вафот этгандан кўп вақт ўтгандан кейин ҳам чиримаган жасадлар ҳақида эшитиб қоламиз. Баъзилар буларга ишонишади, баъзилар эса “бундай нарса бўлиши мумкинми?” деб ҳайратланади. Саҳобанинг ўғли Жобир (р.а.)  бу хабарни: “Чиримаган жасадлар” ҳақиқатига ҳеч бир эътироз билдирмайдиган тарзда очиқ баён қилган. Замон ва маконни яратган Аллоҳ хоҳласа уларга каромат, бизларга эса ибрат олишимиз учун баданларини чиритмайди. Бу ҳадис бунинг бир ўрнагидир. 

1527 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا حَضَرَتْ أُحُدٌ دَعَانِي أَبِي مِنَ اللَّيْلِ فَقَالَ: مَا أُرَانِي إلَّا مَقْتُولًا فِي أَوَّلِ مَنْ يُقْتَلُ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَإِنِّي لَا أَتْرُكُ بَعْدِي أَعَزَّ عَلَيَّ مِنْكَ غَيْرَ نَفْسِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَإِنَّ عَلَيَّ دَيْناً فَاقْضِ، وَاسْتَوْصِ بِأَخَوَاتِكَ خَيْراً. فأَصْبَحْنَا، فَكَانَ أَوَّلَ قَتِيلٍ، وَدَفَنْتُ مَعَهُ آخَرَ فِي قَبْرِهِ، ثُمَّ لَمْ تَطِبْ نَفْسِي أَنْ أَتْرُكَهُ مَعَ آخَرَ، فَاسْتَخْرَجْتُهُ بَعْدَ سِتَّةِ أَشْهُرٍ، فَإِذَا هُوَ كَيَوْمَ وَضَعْتُهُ غَيْرَ أُذُنِهِ، فَجَعَلْتُهُ فِي قَبْرٍ عَلَى حٍدَةٍ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1351، 1352].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1528. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан иккиталари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан зулумат кечасида чиқишганида олдиларида чироқ каби иккита нур бор эди. Қачонки ҳар иккилари бир-бирларидан алоҳида бўлишган эди, ўша нур ҳам алоҳида бўлиб иккига бўлинди. Хаттоки икковлари уйларига нур билан боришди».

Имом Бухорий ривояти.

Бу икки саҳобанинг бирларининг исми Усайд ибн Ҳузайр, иккинчисининг исмлари Аббод ибн Бишрдир. 


Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафлари ила содир бўладиган кўплаб оддий мўъжизалардан бири ҳақида сўз кетмоқда.

Саҳобалардан икки киши: Усайд ибн Ҳузайр ва Уббод ибн Бишр розияллоҳу анҳулар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кечгача қолиб, зулматли кечада кўчага чиқиб, уйларига кетаётганларида уларнинг йўлларини иккита чироққа ўхшаш нарса ёритиб кетибди. Улар ажралиб, ўз уйлари томон юрганларида ҳалиги йўл ёритгичлар ҳам ажралиб, уйларига етиб боргунларича саҳобаларнинг йўлларини ёритиб борибди. Бу саҳобаи киромлар учун оддий бир нарсадир. Улар (розияллоҳу анҳум) соат сайин шунга ўхшаш мўъжизаларнинг гувоҳи бўлар эдилар.

Фаришталар саҳобаи киромларнинг орасида аралашиб юрар ва у зотлар бундан сал бўлса ҳам ажабланишмас эди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юрганларида ҳайвонлар, тоғу тошлар ва дарахтларнинг гапирганларига гувоҳ бўлишар ва заррача ажабланмай кетаверар эдилар.

Саҳобаи киромлар сувсиз саҳронинг ўртасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари орасидан чиққан сувдан тўйиб ичиб, таҳорат қилиб, ҳайвонларини суғориб, ҳатто идишларини тўлдириб олиб, одатдаги иш бўлиб ўтгандек кетаверар эдилар. Улар бу нарсаларнинг ҳаммаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарофатлари билан бўлаётганини яхши билар эдилар. Усайд ибн Ҳузайр ва Уббод ибн Бишр розияллоҳу анҳулар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида кеч қолиб, зулматли кечада кўчага чиқиб, уйларига кетаётганларида уларнинг йўлларини иккита чироққа ўхшаш нарса ёритиб кетиши уларнинг Усайд ибн Ҳузайр ёки Уббод ибн Бишр бўлганликлари учун эмас, балки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари эканликлари учун содир бўлганлигини ҳам ҳамма яхши билар эди. Шунинг учун улар саҳобаликнинг қадрига етар эдилар.

1528 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلَيْنِ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَا مِنْ عِنْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي لَيْلَةٍ مُظْلِمَةٍ وَمَعَهُمَا مِثْلُ الْمِصْبَاحَينِ بَيْنَ أَيْدِيهِمَا، فَلَمَّا افْتَرَقَا صَارَ مَعَ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا وَاحِدٌ حَتَّى أَتَى أَهْلَهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ مِنْ طرُقٍ؛ وَفِي بَعْضِهَا: أَنَّ الرَّجُلَيْنِ: أُسيْدُ بنُ حُضَيرٍ، وَعَبَّادُ بْنُ بِشْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا [465، 3805].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1529. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн кишилик гуруҳни айғоқчи сарийя қилиб юбордилар. Уларга Осим ибн Собит Ансорийни бошлиқ этиб тайинладилар. Улар йўлга чиқиб, Макка билан Усфон оралигидаги Ҳадъа номли жойда кетишаётганда Ҳузайл қабиласидан бўлган Бани Лиҳён деб аталувчи кишиларга буларнинг кетишаётгани маълум бўлди. Улар юзга яқин чавандозлар билан ахтариб изларидан тушишди. Қачонки Осим ва унинг биродарларига Бани Лиҳённинг изидан тушгани хабари етиб келганда, улар бир маконга қочиб чиқишди. Бани Лиҳён эса уларни ўраб олди ва «Пастга тушинглар, қўлларингизни беринглар. Биз сизлардан бирортангизни ўлдирмасликка аҳд берамиз», дейишди. Осим ибн Собит: «Эй қавм мен, кофирнинг аҳдига (ишониб) пастга тушмайман. Аллоҳим биз ҳақимизда Набиййинг соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бер», дедилар. Душманлар камондан ўқ уза бошлашди ва Осимни ўлдиришди. Улардан уч нафари душманнинг аҳдига ишониб (пастга) тушишди. Улар Ҳубайб, Зайд ибн Дасина ва бошқа бир киши (унинг исми Абдуллоҳ ибн Ториқ) эди. Қачонки, душман қўлга туширишингиздан кейин камонлари ипини ечиб, уларни боғлай бошлади. Бу ҳолатни кўрган учинчи киши, мана шу биринчи хиёнатдир. Аллоҳ номига қасамки, мен сизлар билан бирга кетмайман. Балки ўлганларга иқтидо қиламан, деди. Душманлар уни тортиб судрашди. Бу (яъни Абдуллоҳ ибн Ториқ) бирга юришдан бош тортган эди, душманлар ўлдириб юборишди. Лекин Ҳубайб ва Зайд ибн Дасиналарни олиб бориб, Маккада сотиб юборишди. Ҳубайбни, Хорис ибн Омир ибн Навфал болалари сотиб олишди. Чунки ҳубайб Бадр куни Хорисни қатл этган эди. Ҳубайб уларнинг хузурида асир бўлиб қолди. Ҳорисни болалари уни ўлдиришга келишиб олишди. Кунларнинг бирида Ҳубайб покланиш учун Ҳорис қизларининг биридан устара сўради. У хотин устара келтирди. Ўша хотиннинг бир ёш боласи ўйнаб-ўйнаб, онаси бехабар қолиб, Ҳубайбнинг олдига келиб қолди. Онаси қараса, боласи Ҳубайбнинг тиззасида турибди. Қўлида эса ҳалиги устара. Онаси қаттиқ қўрқиб кетди. Ҳубайб эса, онаси қўрқиб кетганини кўриб: «Боламни ўлдиради деб қўрқяпсанми? Харгиз бундай қилмайман», деди. Шунда у хотин: «Аллоҳ номига қасамки, Хубайбдан кўра яхшироқ асир кўрмаганман. Ва яна Аллоҳ номига қасамки, мен унинг қўлида бир шингил узум кўрдим. Қўллари темир билан боғлиқ бўлиб, ундан тановул қилаётган эди. Ўша кунларда Маккада мева йўқ эди. Бу хотин: «Бу, Аллоҳнинг Хубайбга ато қилган ризқи эди», деб айтди.

Қачонки Ҳубайбни Ҳарамнинг чегарасидан ташқаридаги Ҳилга* ўлдириш учун олиб чиқишганда, икки ракъат намоз ўқигунча ҳоли қўйишларини сўради. Холи қўйишганда икки ракъат намоз ўқиб: «Аллоҳ номига қасамки, сизлар мени қўрқганимдан намозимни узун қилди, деб гумон қилмаганингларда эди, бундан ҳам зиёда қилган бўлар эдим. Аллоҳим! Буларни битта қўймай битиргин! Аллоҳим, бирорта қолдирмасдан барчаларини ҳалок қилгин», деб қуйидаги байтни айтди.

Ўлдирилсам муслимона, чиқса жон Аллоҳ учун,

Қилмагум парво, бу жонсиз жисм қай ёнла қулар!

Буки бўлди ҳақ Илоҳ йўлида, бас, У хоҳласа,

Парчапарча гўштбўғинларга мубораклик берар!»

Ҳубайб ҳар бир шаҳид этилган мусулмон учун қатлдан олдин икки раъат намоз ўқишни суннат қилиб кетган эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буларга етган мусибат хабарини саҳобаларига хабар бердилар.

Қурайшликлар Осим ибн Собитни ўлганларини эшитиб, бирор аъзоси бўлса ҳам олиб келиш учун бир неча одам юборишди. Чунки Осим Қурайшнинг катталаридан бирини қатл этган эди. Аллоҳ Таоло Осим мурдасига соя каби асал арини юборди. Улар Осимнинг мурдасини (душманлар етказиши мумкин бўлган зарардан) ҳимоя қилишди Душманлар бирор аъзосини кесишга қодир бўлишмади.

Имом Бухорий ривояти.


Бу бобга тегишли саҳиҳ ҳадислар ушбу китобнинг кўп ўринларида ўтди.

Масалан: Роҳиб билан сеҳргар ўртасида қатновчи бола воқеъаси, Журайж воқеъаси, ғорнинг оғзи харсанг тош билан ёпилиб қолган воқеъа ва бир кишининг булутдан: «Фалон кишининг боғини судрагин», дейилган овозни эшитгани воқеъаси каби ва бунга ўхшаш ҳадислардир.



Шарҳ: * Ҳилл – Ҳарам ҳудудидан ташқари жойлар. Ҳарам ҳудудида маълум ишлар ҳаром қилингани учун у ер «ҳарам» дейилган бўлса, унинг ташқарисида мазкур ҳаром қилинган ишлар ҳалол бўлгани учун у ерлар «ҳилл», яъни «ҳалол» деган номни олган.

Пайғамбар алайҳисалом Маккалик мушриклардан ҳабар тўплаш учун айғоқчиликка учун кўнгиллиларни тўплаган эдилар. Шу вақтларда Лиҳён ўғилларининг ҳаракати ва ташвиқи билан Адал ва Қаро қабилалари Мадинага одам жўнатиб, мусулмон бўлганликларини айтиб, динни уларга ўргатиши учун одам жўнатишларини сўрашади. Пайғамбаримиз кўнгиллилардан тузилган бу ўн кишилик жамоани у ерга жўнатдилар. Уларга Осим ибн Собитни бошлиқ қилдилар. Жамоат кечалари юриб, кундузлари дам олиб, Ҳузайл қабиласининг маконига келиб, Ражеъ деб аталган сув бошига бордилар. Шу ерда дам олиб Мадинага хос бўлган ажва хурмоларидан еб, данакларини отдилар. Хурмо данакларидан Мадиналикларнинг келганидан хабар топган бир чўпон Лиҳён ўғилларини хабардор қилди.

Лиҳён ўғилларидан юзга яқин ўқчи силоҳларини олиб, мусулмон жамоатининг ортидан тушди. Ва уларни яширинган тоғнинг тепасини ўраб олдилар. Таслим бўлишса уларга тегмасликларини айтишди. Мусулмонлар биринчи ўзаро музокара қилишди. Кейин Осим ибн Собитнинг ҳам фикр бирлиги билан мушрикларги ишонмасликларини, уларга асло бўйин эгмасликларини, мушриклар билан ҳеч қачон битим тузмасликларини айтиб тўқнашишни танладилар. Бўлиб ўтган шиддатли тўқнашув натижасида Осим ибн Собит бош бўлган етти мусулмон шаҳид қилинди. 

Осим Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашган ва жуда фойда кўрсатган ғозийлардан ва маҳоратли ўқчи ҳам эди. Осим жанг қарорини олгач: «Аллоҳим! Ҳолатимизни Пайғамбарингга билдир» деган ва яраланганида «Аллоҳим куннинг бошида мен Сенинг динингни қўридим, куннинг сўнггида эса, Сен менинг жасадимни сақла» деб дуо қилган эди. 

Уҳуд жангида икки ўғлини ўлдиргани учун унинг бошини олиб келганга юз туя беришини айтган аёлдан Осимнинг жасадини ари тўдаси ҳимоялаб турар эди. Оқшом тушиб ариларни кетишини кутган душман ҳеч кутилмаган ҳодиса билан юзма-юз эди. Бирдан ёмғир ёғиб, селга айланди ва бу аснода Осимнинг жасади йўқ бўлди. Шундан сўнгра Осим арилар ҳимоялаган саҳоба деб эсланди.

Тирик қолган уч киши мушрикларнинг сўзига ишониб хабар тўплаш вазифаларини бажаришлари мумкин эканлигини ўйлаб таслим бўлишди. Булар Хубайб ибн Адий, Зайд ибн Дасина ва Абдуллоҳ ибн Ториқ эдилар. Абдуллоҳ мушриклар билан курашишда давом этди ва мушриклар уни Макка йўлида шаҳид қилди.

Ҳубайб ва Зайдни Маккага олиб бориб, асир қатори сотиб юборишди. Бадр жангида Ҳубайб томонидан ўлдирилган Ҳорис ибн Омирнинг ўғиллари оталарининг ўрнига ўлдириш учун Ҳубайбни сотиб олишди. Зайдни эса Саффон ибн Умаййа сотиб олди. Чунки Бадрда Зайд унинг отаси Умайяни ўлдирган эди. Унинг ўрнига ўлририш учун Зайдни сотиб олди. Шундай қилиб бу икки мусулмон учун асирлик даври бошланди. 

Шу асирлик вақтларида Ҳубайбни ўша ердаги аёл мавсуми бўлмаган ҳолда узум еганини кўрганини айтди. Аёл Бу нарса Ҳубайбга Аллоҳнинг бир икроми эканлигига ишонди.

Ҳубайбнинг унга устара олиб келган болани қўлига олганига қарамасдан уни гаров қатори қўлланишга ҳаракат қилмаганлиги, уни қўриқлаётган аёлни хурсанд қилди. Ҳубайб аёлга: «Менга ичгани тоза сув бер ва мени ўлдиргани қарор қилишганда хабардор қил деб айтди. Ҳубайб мушриклар сўйган гўштидан ва тайёрлаган таомдан емасликка ҳаракат қилар эди. 

Бошқа тарафдан Зубайд ибн Дасимий ҳам асирлик кунларини рўза тутиб ўтказаётган эди. Зубайд Саффон ибн Умаййадан агар берса фақат сут беришини, бошқа нарса истамаслигини айтган эди. 

Ҳарам ойларининг охирида мушриклар бу икки мусулмонни Макканинг ҳарам соҳасидан олисдаги Танъим деган жойда қатл қилишга қарор бердилар. Аёллар, болалар бу қатлни кўриш учун Танъимда тўпландилар. Қатлга олиб кетилаётганда бир-бирларини бир маротаба кўришларига рухсат берилган бу икки мусулмон қисқа учрашувларида бир-бирларига сабрни тавсия қилишди ва охиригача сабр-бардошли бўлишга чақиришди. 

Аввал Ҳубайбни дорни олдига олиб келишди. Ҳубайб бу ерда икки ракат намоз ўқиб олишни сўради. У: «Ўлимдан қўрқади деб ўйлашмаганингизда эди намозимни узунроқ ўқир эдим», деди. Қатл қилинадиган кимсанинг икки ракат намоз ўқиши Ҳубайб бошлаган одат бўлиб қолди. Ҳубайб унга қилинган тавсия ва динидан қайтса қўйиб юборилиши ҳақидаги сўзларга асло қулоқ солмади. Пайғамбарга содиқ эканлигини айтди. Бир вақт: «Аллоҳим! Сен бизга Расулингни пайғамбарлигини етказдинг. Бизга қилинган бу ҳолатни ҳам расулингга етказ!» деб дуо қилди. Пайғамбар Мадинада асҳоби билан ўтирар экан: «Ва алайҳиссалам, (Унга ҳам салом бўлсин)», дедилар. Бошқа ривоятга кўра “Ва алайҳимассалам (У иккисига ҳам салом бўлсин)”, деб айтдилар.

Саҳобаларнинг саволига Пайғамбаримиз Ҳубайб ва Зайднинг шаҳид қилинганини, уларнинг айтган саломига жавоб қайтарганларини айтдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Ҳубайб қатл қилинишидан олдин мушрикларни дуоибад қилган эди. Ўша кун ўша ердаги мушриклар Ҳубайбнинг баддуосидан сақланиш учун ўқдан қочгандай ўзини ерга отган, қулоқларини ёпган, бир дарахт ёки инсонларнинг орқасига яширинган эдилар. 

Осим ибн Собитнинг жасадини биринчи арилар қўриқлаши, кейин эса сел сувларининг олиб кетиши, душманларининг унга тега олмаслиги, Ҳубайб эса, мавсуми бўлмаган ҳолда узум ейиши, саломини ва аҳволини ўша вақтдаёқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиши, Расулуллоҳнинг мўъжизалари ва бу мужоҳидларнинг каромати эди.

 1529 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَشَرَةَ رَهْطٍ عَيْناً، وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ عَاصِمَ بْنَ ثَابِتٍ الأَنْصَارِيَّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَانْطَلَقُوا حَتَّى إِذَا كَانُوا بِالهَدْأَةِ بَيْنَ عُسْفَانَ وَمَكَّةَ ذُكِرُوا لَحِيِّ مِنْ هُذَيْلٍ يُقَالُ لَهُمْ: بَنُوا لِحيَانَ، فَنَفَرُوا لَهُمْ بِقَرِيبٍ مِنْ مِئَةِ رَجُلٍ رَامٍ، فَاقْتَصُّوا آثَارَهُمْ، فَلَمَّا أَحَسَّ بهِمْ عَاصِمٌ وَأَصْحَابُهُ لَجَؤُوا إِلَى مَوْضِعٍ، فَأَحَاطَ بِهِمُ القَوْمُ، فَقَالُوا: انْزِلُوا فَأَعْطُوا بِأَيْدِيكُمْ، وَلَكُمُ العَهْدُ وَالْمِيثَاقُ أَلَّا نَقْتُلَ مِنْكُمْ أَحَداً، فَقَالَ عَاصِمُ بْنُ ثَابِتٍ: أَيُّهَا القَومُ؛ أَمَّا أَنَا فَلَا أَنْزِلُ عَلَى ذِمَّةِ كَافِرٍ، اللَّهُمَّ أَخْبِرْ عَنَّا نَبِيَّكَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. فَرمَوْهُمْ بِالنَّبْلِ فَقَتَلُوا عَاصِماً، وَنَزَل إِلَيْهِمْ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ عَلَى العَهْدِ وَالْمِيثَاقِ، مِنْهُمْ: خُبيْبٌ، وَزَيْدُ بْنُ الدَّثِنَةِ، وَرَجُلٌ آخَرُ، فَلَمَّا اسْتَمْكَنُوا مِنْهُمْ أَطْلَقُوا أَوْتَارَ قِسِيِّهِمْ، فَرَبَطُوهُمْ بِهَا. قَالَ الرَّجُلُ الثَّالِثُ: هَذَا أَوَّلُ الغَدْرِ، وَاللهِ؛ لَا أَصْحَبُكُمْ، إِنَّ لِي بِهَؤُلَاءِ أُسْوَةً - يُريدُ القَتْلَى - فَجَرُّوهُ وَعَالَجُوهُ، فَأَبَي أَنْ يَصْحَبَهُمْ، فَقَتَلُوهُ، وَانْطَلَقُوا بِخُبَيْبٍ وَزَيْدِ بْنِ الدَّثِنَةِ، حَتَّى بَاعُوهُمَا بِمَكَّةَ بَعْدَ وَقْعَةِ بَدْرٍ؛ فَابْتَاعَ بَنُو الحَارِثِ ابْنِ عَامِرِ بْنِ نَوْفَلِ بْنِ عَبْدِ مَنَافٍ خُبَيْباً، وَكَانَ خُبَيبُ هُوَ قَتَلَ الحَارِثَ يَوْمَ بَدْرٍ، فَلَبِثَ خُبيْبٌ عِنْدَهُمْ أَسِيراً حَتَّى أَجْمَعُوا عَلَى قَتْلِهِ، فَاسْتَعَارَ مِنْ بَعْضِ بَنَاتِ الحَارِثِ مُوسَى يَسْتَحِدُّ بِهَا فَأَعَارَتْهُ، فَدَرَجَ بُنَيٌّ لهَا وَهِيَ غَافِلَةٌ حَتَّى أَتَاهُ، فَوَجَدَتْهُ مُجْلِسَهُ عَلَى فَخِذِهِ وَالْمُوسَى بِيَدِهِ، فَفَزِعَتْ فَزْعَةً عَرَفَهَا خُبَيْبٌ، فَقَالَ: أتَخْشَيْنَ أَنْ أَقْتُلَهُ؟! مَا كُنْتُ لأَفْعَلَ ذَلِكَ، قَالَتْ: وَاللهِ؛ مَا رَأَيْتُ أَسِيراً خَيْراً مِنْ خُبَيبٍ، فَوَاللهِ؛ لَقَدْ وَجَدْتُهُ يَوْماً يَأَكُلُ قِطْفاً مِنْ  عِنَبٍ فِي يَدِهِ وَإنَّهُ لَمُوثَقٌ بِالحَدِيدِ وَمَا بِمَكَّةَ مِنْ ثَمَرَةٍ، وَكَانَتْ تَقُولُ: إنَّهُ لَرِزْقٌ رَزَقَهُ اللهُ خُبَيباً.


فَلَمَّا خَرَجُوا بِهِ مِنَ الحَرَمِ لِيَقْتُلُوهُ فِي الحِلِّ قَالَ لَهُم خُبيبُ: دَعُوني أُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ، فَتَرَكُوهُ، فَرَكَعَ رَكْعَتَيْنِ فَقَالَ: وَاللهِ لَوْلَا أَنْ تَحْسَبُوا أَنَّ مَا بِي جَزَعٌ لَزِدْتُ، اللَّهُمَّ أَحْصِهِمْ عَدَداً، وَاقْتُلْهُمْ بَدَداً، وَلَا تُبْقِ مِنْهُم أَحَداً. وَقَالَ:

فَلَسْتُ أُبَالِي حِينَ أُقْتَلُ مُسْلِماً عَلَى أَيِّ جَنْبٍ كَانَ للهِ مَصْرَعِي

وَذَلِكَ فِي ذَاتِ الإِلَهِ وَإِنْ يَشَأْ يُبَارِكْ عَلَى أَوْصَالِ شِلْوٍ مُمَزَّعِ  

وَكَانَ خُبيْبٌ هُوَ سَنَّ لِكُلِّ مُسْلِمٍ قُتِلَ صَبْراً الصَّلَاةَ، وَأَخْبَرَ - يَعْنِي النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - أَصْحَابَهُ يَوْمَ أُصِيبُوا خَبَرَهُمْ، وَبَعَثَ نَاسٌ مِنْ قُريْشٍ إِلَى عَاصِمِ بْنِ ثَابِتٍ حِينَ حُدِّثُوا أَنَّهُ قُتِلَ أَنْ يُؤْتَوا بِشَيءٍ مِنْهُ يُعْرفُ، وَكَانَ قَتَلَ رَجُلًا مِنْ عُظَمَائِهِمْ، فَبَعَثَ اللهُ لِعَاصِمٍ مِثْلَ الظُّلَّةِ مِنَ الدَّبْرِ، فَحَمَتْهُ مِنْ رُسُلِهِمْ، فَلَمْ يَقْدِرُوا أَنْ يَقْطَعُوا مِنْهُ شَيْئاً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3989]. 

قَولُهُ: (الهَدْأَةُ): مَوْضِعٌ، وَ(الظُّلَّةُ): السَّحَابُ، (الدَّبْرُ): النَّحْلُ.

وَقَوْلُهُ: «اقْتُلْهُمْ بِدَداً» بِكَسْرِ البَاءِ وَفَتْحِهَا، فَمَنْ كَسَرَ قَالَ: هُوَ جَمْعُ (بِدَّةٍ) بِكَسْرِ البَاءِ، وَهِيَ: النَّصِيبُ، وَمَعْنَاهُ: اقْتُلْهُـمْ حِصَصاً مُنْقَسِمَةً؛ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ نَصِيبٌ، وَمَنْ فَتَحَ قَالَ: مَعْنَاهُ: مُتَفَرِّقِينَ فِي القَتْلِ وَاحِداً بَعْدَ وَاحِدٍ؛ مِنَ التّبْدِيدِ.

وَفيِ البَابِ أَحَادِيثٌ كَثِيرَةٌ صَحِيحَةٌ سَبَقَتْ فِي مَوَاضِعِهَا مِنْ هَذَا الكِتَابِ، مِنْهَا: حَدِيثُ الغُلَامِ الَّذِي كَانَ يَأْتِي الرَّاهِبَ وَالسَّاحِرَ [برقم 35] وَمِنْهَا: حَدِيثُ جُرَيجٍ [برقم 226]، وَحَدِيثُ أَصْحَابِ الغَارِ الَّذِينَ أَطْبقَتْ عَلَيْهِمُ الصَّخْرةُ [برقم 17]، وَحَدِيثُ الرَّجُلِ الَّذِي سَمِعَ صَوتاً فِي السَّحَابِ يَقُولُ: اسْقِ حَدِيقَةَ فُلَانٍ [برقم 574]، وَغَيْرُ ذَلِكَ.

وَالدَّلَائِلُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَشْهُورةٌ، وَبِاللهِ التَّوْفِيقُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1530. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу бирор нарса ҳақида, гумонимча бундай бўлса керак десалар, албатта ўйлаганларидек бўлар эди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: 1524-рақамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб ҳақларида мақтаган ҳадис келган. 

Бу ерда яна бир бор Умарнинг таҳмин ва ўйлари ҳамда олдиндан билиш қобилиятлари борлиги ва каромат соҳиби эканларини кўрмоқдамиз. 

Баъзан инсонлар «ичимдан ҳис қиляпман» деб бир масалада фикрларини баён қилади. Воқеа ҳам худди шу киши айтгандай бўлади. Барча инсонда бўлиши мумкин бўлган бу ҳодиса иймон ва тақво эгаларида кўпроқ кузатилиши мумкин. Шунингдек, Умарнинг барча масалада тўғрини таҳмин қилиши Аллоҳнинг унга берган икром ва лутфидир.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

–Валийларнинг каромати ҳақдир.

–Умар ибн Хаттоб таҳминларининг тўғри чиқиши билан машҳур бўлган саҳоба эди.

1530 - وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَا سَمِعْتُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ لِشَيءٍ قطُّ: إِنِّي لأَظُنَّهُ كَذَا إلَّا كَانَ كَمَا يَظُنُّ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3866].


Улашиш
|
|
Нусха олиш