1493-ҳадис

1493. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳуммаҳдиний ва саддидний» («Аллоҳим, мени ҳидоят қилгин ва тўғри йўлга йўллагин»), деб айт, дедилар. 

Бошқа бир ривоятда: «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда вассадода» бўлиб келган.

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан ҳидоят ва тўғри йўлга йўлланишни сўрайман».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Аллоҳим, мени ҳидоят қилгин ва тўғри йўлга йўллагин», дегин. Ҳидоят деганда сени ҳақ йўлга бошлашини, тўғри йўлга йўллагин деганда эса ўқнинг нишонга тегиши (каби асл мақсадга етказиши)ни назарда тутгин». (Имом Муслим ривояти).

1493 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قُلْ: اللَّهُمَّ اهْدِنِي، وَسَدِّدْنِي».

وَفِي رِوَايةٍ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالسَّدَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2725].


Улашиш
|
|
Нусха олиш