1495. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг», деди. «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм»*, дегин», дедилар».
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Уйимда», деган сўз ҳам бор. «Кўп зулм» ўрнида «улкан зулм» бўлиб келган. Икковининг орасини жамлаб: «Кўп, улкан», деб айтиш лозим.
Шарҳ: Инсон гуноҳ иш қилишга мойил бўлувчи кимсадир. Ҳар доим хато қилиши мумкин, хато қилиб гуноҳ содир этган вақтда нафсига зулм қилган бўлади. Бундай ҳолатдаги кимса нима қилиши керак? Улуғ Роббимиз бизларга буни ўргатиб, тақво соҳибларининг ҳаракатини мисол қилмоқда:
«Ҳа улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар….» (Оли Имрон сураси, 3-оят).
Муҳими хато қилмаслик эмас, хато қилган вақтда ёлғиз Роббини эслаб Ундан мағфират сўрашдир.
Инсон қандай қилиб ўзига зулм қилади? Инсоннинг энг катта душмани ўзининг нафсидир. Нафс инсонга давомли ўлароқ Аллоҳнинг тақиқлаган амалларини бажо келтиришга ва қилишни буюрган амалларни эса бажармасликка ундайди. Агар нафсига ҳукм қила олмаса, демак нафс у инсоннинг устидан ҳукм қилади. Мисол учун Аллоҳнинг буйруғи бўлган намоз вақти келганда, ҳали вақт бор деб, у буйруқни қилмасликка сабаб бўлади. Шунинг учун нафсига бўйинсунган кимса ўзига зулм қилган бўлади.
Инсонлар қилиши мумкин бўлган яхшилик чегараланган. Туганмас лутф ёлғиз Аллоҳ таолонинг измидадир. У инсонларга раҳмат қилдими, инсон бутун гуноҳларидан қутулиб бахтиёрликнинг чўққисига кўтарилади.
Абу Бакр каби «сиддийқ» даражасида бўлса ҳам, Жаноби Ҳақнинг олдида хоҳламаган ҳолатда қилган ҳатолари ва камчиликлари бўлади. Шунинг учун ҳар инсон Аллоҳдан афв ва мағфират тилаши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга намозларда, баъзи ривоятларга кўра уйида ўқишлиги учун ўргатган бу дуони, ҳар ерда ва ҳар вақтда ўқиш керак. Инсон бу дуо орқали гуноҳларини тан олади ва Роббисидан кечирим сўраб, Унга бўлган муҳтожлигини баён қилади.
Бу дуони намозда ўқишни хоҳлаганлар, ташаҳҳуд ва салавотдан кейин, салом беришдан олдин ўқиш керак.
Абу Бакрнинг «номозимда ўқий» сўзи баъзи ривоятларда «уйимда ўқий» деб келган. (Имом Муслим ривояти).
Ҳадисдаги «зулман касийрон» сўзи баъзи ривоятларда «зулман кабийрон» шаклида келган. (Имом Муслим ривояти). Демак, иккала шаклда ҳам ўқиса бўлади.
1495 - وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: عَلِّمْنِي دُعَاءً أَدْعُو بِهِ فِي صَلَاتِي، قَالَ: قُلْ : اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْماً كَثِيراً، وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي؛ إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 834، م 2705].
وَفِي رِوَايَةٍ: «وَفي بَيْتِي» وَرُوِيَ: «ظُلْماً كَثِيراً» وَرُوِيَ «كَبِيراً» بِالثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ وَبِالبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ، فَيَنْبَغِي أَنْ يُجْمَعَ بَيْنَهُمَا، فَيُقَالُ: كَثيراً كَبيراً.