1499. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал-ъажзи, вал-касали, вал-бухли, вал-ҳароми, ва ъазаабил-қобр. Аллоҳумма, аати нафсии тақвааҳаа, ва заккиҳаа, анта хойру ман заккааҳаа, анта валийюҳаа ва мавлааҳаа. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъилмин лаа янфаъ, ва мин қолбин лаа яхшаъ, ва мин-нафсин лаа ташбаъ, ва мин даъватин лаа юстажаабу лаҳаа».
* Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қартайиб кетишдан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Нафсимга тақво бериб, уни поклагин, уни Ўзингдан афзал покловчи йўқ, Сен нафсимнинг валийси ва хожасисан. Аллоҳим! Фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Пайғамбаримиз бу дуога икки маротаба “Аллоҳим!” деб бошлаш ила Аллоҳга ёлвормоқдалар. Биринчи тур дуоларида ожизлик, ялқовлик, қартайиб кетишдан, қабр азобидан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрамоқдалар.
Иккинчи тур дуоларида эса, нафсиларига тақво беришини ва уни ҳар турли гуноҳлардан тозалашини тиламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзлари билан: “Ва нафс билан ва уни мукаммал қилиниши билан қасам. Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирдик” (Шамс сураси, 7-8-оятлар)ига ишора қилиб, Жаноби Ҳақдан нафсига тақво беришини, яъни уни ҳар доим Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга ва таъқиқлаган нарсаларидан узоқ туриши учун бошқаришини сўрамоқда. Чунки нафснинг эгаси У бўлиб, нафсни тўғри йўлга ва яхшиликка бурадиган ҳам Аллоҳдир.
Учинчи тур дуоларида эса, ҳар бири инсон учун фалокат бўлган тўрт нарсани айтиб, ундан паноҳ сўрамоқдалар.
Фойдасиз илм, инсоннинг аҳлоқини, сўз ва ҳаракатларини чиройли қилишга, динни Аллоҳ буюргандек яшашга ундамаган илмдир. Илм Жаноби Ҳақнинг сифатларидан бўлгани учун ёмонланмайди. Илмни ёмон ва фойдасиз қилган унсурлар бордир. Бу унсурлардан бири, уни ҳам инсонга ҳамда бошқаларга зарар беришидир. Мисол учун бахшилик ва фолчилик ҳам бир илмдир. Фақат бу ишни қилган кимса бошқаларга ёмонлик қилиш билан қолмайди, ўзига қилган энг катта ёмонлиги эса қийматли бўлган умрини бекорга сарфлаган бўлади.
Қўрқмайдиган қалбдан, Аллоҳнинг исми ва оятлари ўқилган вақтда тасирланмайдиган қалб ва шу сабабли тўғри йўлга кирмаган инсон демакдир. Пайғамбар алайҳиссалом “Аллоҳдан энг узоқ кимсаларнинг қалблари қотиб қолган” эканлигини ҳабар қилади. (Термизий ривояти).
Аллоҳ Таоло ўз ояти каримасида “..Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар” (Зумар сураси, 22-оят), деб айтган.
Тўймаган нафс, Аллоҳ берганларига рози бўлмаган, оч кўзлиги сабабли дунёвий нарсаларни бириктиришдан чарчамаган ёки еб ичганларига рози бўлмаган нафсдир. Бундай нафс шубҳасиз инсоннинг энг буюк душманидир.
Қабул бўлмаган дуо. Жаноби Ҳақнинг розичилигига эришишга лойиқ бўлмаганлиги туфайли оғзидан чиққан дуоларнинг қабул бўлмаслигидир. Буюк Роббимиз бизларни бундай ҳолатдан сақласин.
1499 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رضَي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ وَالهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2722].