1503-ҳадис

1503. Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир дуо ўргатсангиз», дедим. У зот шундай дедилар: 

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басорий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййии», деб айтгин, дедилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан қулоғимнинг ёмонлигидан, кўзимнинг ёмонлигидан, тилимнинг ёмонлигидан, қалбимнинг ёмонлигидан ва маниййимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Саҳобанинг Расули Акрамдан бундай чиройли савол сўраши, маъноси теран бўлган бу ажойиб дуони ўрганишимизга сабаб бўлди. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.

Қулоқнинг ёмонлиги деганда, ёлғон сўз, ғийбат, инсонни гуноҳга чорлайдиган суҳбатларнинг эшитилишидир. Энг ёмони ҳақ ва тўғри ҳамда Аллоҳ ва Расулининг сўзига қулоқ тутмасликдир.

Кўзнинг ёмонлиги деганда, ҳаром нарсаларга қараш, Аллоҳнинг қулларини паст даражада кўриш ва уларга паст назар билан боқиш, бошқа тарафдан Жаноби Ҳақнинг коинотдаги такрорсиз ва мукаммал санъатларидаги қудратини кўрмаслик.

Тилнинг ёмонлиги деганда, динда тақиқланган ёмон нарсаларни гапириш, ўзи билан алоқали бўлмаган, вазифаси бўлмаган нарсаларни гапириш, инсонларнинг қалбини ранжитиш, шу билан бирга бир ҳақиқатни айтиши керак бўлган ерда ҳақни гапирмаслик.

Қалбнинг ёмонлиги деганда, қалби Аллоҳ ва диннинг буйруқлари билан машғул бўлиш ўрнига Аллоҳдан олислатадиган нарсалар билан машғул бўлиши. 

Жинсий аъзонинг ёмонлиги деганда, уни ҳаром ва гуноҳ йўлда фойдаланиш.

Инсоннинг бутун аъзолари Жаноби Ҳақ тўсган ҳаром йўлларда фойдаланган вақтда, инсоннинг бошига олиб келадиган ёмониклардан Аллоҳ номи билан паноҳ тилаши керак. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу аъзоларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрамоқдалар. Ояти каримада шундай келтирилган; «Ўзинг билмаган нарсаларга эргашма! Албатта қулоқ, кўз ва тил-ана ўшалар масъулдирлар». (Исро сураси, 36-оят).

1503 - وَعَنْ شَكَلِ بْنِ حُمَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ؛ عَلِّمْنِي دُعَاءً. قَالَ: «قُلِ: اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1551، ت 3492].


Улашиш
|
|
Нусха олиш