1504-ҳадис

1504. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййи‘ил асқом», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.


Шарҳ: Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонни тоат ибодатдан ва бошқа инсонлардан узоқлаштирган баъзи касалликларни айтиб, буларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиламоқдалар. Бу касалликлардан бири пес касаллиги бўлиб, у терида пайдо бўладиган олаликдир. Олдинги даврда бу касалликнинг давоси бўлмагани учун Аллоҳ таоло бу касалликни даволаш мўжизасини Исо алайҳиссаломга берган. Мохов касаллиги шиддатлашса қулоқ ва бурунларнинг тушиб қолишига йўл очувчи таҳликали касалликдир. Олдин бу касалликнинг давоси бўлмагани учун бундай касаликка йўлиққан кимсалар жамиятдан узоқлаштирилар эди. 

Жиннилик, инсонни мукаллафликдан, Аллоҳга ибодат қилишдан, шунингдек инсонлар ёнида кераксиз ва паст қилгани учун Аллоҳдан паноҳ тиланиши керак бўлган касалликлардандир.

Пайғамбаримизнинг бошқа ёмон касалликлар деб айтганлари, инсонни узун пайт тўшакка михлаган, давоси йўқ ва ҳатто кишининг бу касалликдан кўра ўлимни афзалроқ кўрган беморликдир. Инсоннинг юқорида айтилган ва айтилмаган касалликларга сабр қилиши, мукофотини ортиради. Инсон баъзи касалликлар асносида ўзи хоҳламаган тақдирда ҳам норози бўлиб гуноҳ ортириши мумкин. Шунинг учун ҳар турли касалликардан паноҳ сўраб, Аллоҳга дуо қилиши зарур.

1504 - وَعَن أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ، وَالجُنُونِ، وَالجُذَامِ، وَسَيِّءِ الأَسْقَامِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1554].


Улашиш
|
|
Нусха олиш