1507. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг оталари Ҳусойнга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.
(Маъноси: Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан менга паноҳ бергин.)
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Юқоридаги ҳадисни ривоят қилган Имрон ибн Ҳусойн машҳур саҳобалардан эди. Отаси ҳали мусулмон бўлмай туриб бир кун Расули Акрамга йўлиқди. Аллоҳнинг Расули билан шундай деб гаплашишди.
Ҳусойн! Бугун қанча илоҳга сиғинасан?
Олтитаси ерда, бири кўкда, жами етти илоҳга сиғинаман.
Бошингга бир ёмонлик келган вақтда улардан қайси бирига сиғинасан?
Осмондагисига.
Ҳусойн! Исломни қабул қилсанг мен сенга жуда фойдали бўлган икки жумлани ўргатсам қандай яхши бўлар эди.
Кейинчалик Исломни қабул қилгандан кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнига келди ва: «Ё Расулуллоҳ! Менга ваъда қилган у икки жумлангизни ўргатинг», деди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ушбу дуони ўргатдилар. (Имом Термизий ривояти)
Тўғри йўлни топиш ва у йўлда юриш; Аллоҳ рози бўладиган хайрли ва яхши амалларни рўёбга чиқариш, ҳар турли хато ва камчиликлардан сақланишдир. Нафснинг ёмонлигидан сақланиш эса, нафснинг ҳар доим чорлайдиган хато ва ёмон нарсалардан сақланишдир. Жаноби Ҳақ кўрсатган тўғри йўлда юрган, нафс ва шайтон кўрсатган ёмон амаллардан сақланган кимса дунёда ҳамда охиратда бахтли бўлади.
1507 - وَعَنْ عِمْرَانَ بْنِ الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَّمَ أَبَاهُ حُصَيْناً كَلِمَتَيْنِ يَدْعُو بِهِمَا: «اللَّهُمَّ أَلْهِمْنِي رُشْدِي، وَأَعِذْنِي مِنْ شَرِّ نَفْسِي». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3483].