1511. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Я зал жалаали вал икром», сўзини канда қилмасдан айтиб юринглар, дедилар».
Маъноси: Эй улуғлик ва ҳурмат эгаси.
Имом Термизий ва Насаийлар Рабийъа ибн Омир асСаҳобийдан ривоят қилишди. Ҳоким исноди саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Зал жалоли вал икром, Аллоҳнинг 99 исмидан бири бўлиб, Қуръони каримнинг икки ўрнида келган. (Раҳмон сураси, 27, 78-оятлар).
Ёлғиз Жалол исми, буюк, улуғ ва ҳар турли нуқсонлардан пок ва муназзаҳ деганидир. Худди ал-Мунтақим, ал-Қаҳҳор, ал-Жаббор ва ал-Азиз исмлари каби илоҳий ғазабга далолат қилган исмлардандир. Ҳач қандай қаршиликсиз берган, эҳсон сўзининг илдизидан келган икром эса, Жаноби Ҳақнинг чексиз яхшилик ва карам соҳиби эканини ифода қилади. Ал-Карим, ас-Саттор, ар-Роуф, ал-Ғаффор каби Аллоҳнинг раҳматини билдирган исмларидандир. Зул жалоли вал икром исми энг муҳим улуҳият сифатларини ўз ичига олади. Зеро Жалол исми салбий сифатларнинг барчасини, Икром эса субутий сифатларнинг барчасини ўз ичига олади. Расули Акрамнинг «Зул жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар» деб айтганларининг ҳикмати ҳам шу ердадир.
1511 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلِظُّوا بِيَاذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، وَرَوَاهُ النَّسَائيُّ مِنْ رِوَايَةِ رَبِيعَةَ بْنِ عَامِرٍ الصَّحَابيِّ، قَالَ الحَاكِمُ: حَدِيثٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ [ت 3525، سك 7669، ك 1/498].
«أَلِظُّوا» بِكَسْرِ اللَّامِ وَتَشْدِيدِ الظَّاءِ الْمُعْجَمَةِ، مَعْنَاهُ: الْزَمُوا هَذِهِ الدَّعْوَةِ، وَأَكْثِرُوا مِنْهَا.