1512. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра: Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик, дедик. Шунда у зот: «Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балаағу валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ», денглар», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўрайман. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўрайман. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ҳозирги ўқиётган «Дуолар» бўлими билан ундан олдинги «Зикрлар» бўлимида келган ҳадисларнинг барчаси теран маъноларни баён қилади. Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига қўйилгани билиниб турибди. Бу масаланинг бир тарафидир.
Бошқа тарафдан эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуоларининг барчасини ўрганишнинг, хусусан давримиздаги инсонларнинг ёд олиши осон эмас. Шунингдек, ўқиган сайин инсоннинг кўнглига ҳузур олиб келувчи бу дуоларни ўқиш замонамиз инсонлари учун ҳам бир эҳтиёждир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига ўргатган бу енгилликдан фойдаланиб, бу зикрни ҳар доим айтишимиз керак. Шунингдек, буларни ўқиган сари Аллоҳнинг севгисига етказадиган бошқа дуоларни ҳам унутмаслигимиз керак.
1512 - وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئاً؛ قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ دَعَوتَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئاً! فَقَالَ: «أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ؟ تَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ، وَعَلَيْكَ البَلاَغُ؛ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3521].