1513-ҳадис

1513. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳумма инний ас‘алука муужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, вассаламата мин кулли исмин вал ғониймата мин кулли биррин вал фавза билжаннати ван нажота минан наар» ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди.

Маъноси: Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва дўзахдан нажот топишни сўрайман. 

Имом Ҳоким Абу Абдуллоҳ ривояти. Бу ҳадис Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир.


Шарҳ: Бу ҳадис Ҳокимнинг китобида келган. Шунингдек, бу ҳадис Термизий билан Ибн Можанинг Сунанида «Хожат намози» бўлимидаги узун ривоятнинг ичида келган. Ҳадис уч китобда ҳам уч хил саҳобадан ривоят қилинган. Муаллифнинг бу ривоятни танлаганининг сабаби, балки у саҳобанинг ривоят масаласида энг даққатли саҳобалардан бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд томонидан ривоят қилинганлиги бўлиши мумкин.

Ҳожат намозида келган Термизий ва Ибн Можанинг ривоятларидан ўрганганимизга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан бир нарса хоҳласалар ёки инсонлар билан бир масалани битиришни истасалар, у инсоннинг таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиши ва юқоридаги дуодан ҳам узунроқ бўлган бир дуони ўқишни айтган.

Аллоҳнинг раҳматига мустаҳиқ бўладиган нарсалар санаб битира олмайдиган даражада кўпдир. Қуръонда ва ҳадисларда қилиниши керак бўлган ҳамма яхши амаллар, ҳар яҳши сўз, ҳар тўғри ҳаракат Жаноби Ҳақнинг раҳматига етказадиган амаллардир. «..Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир..» (Аъроф сураси, 156-ҳадис) ояти ҳам бунинг энг катта далилидир. Ҳар бир кун бизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган бир фурсатдир. Ундан фойдалана олмаслик ақлли инсоннинг ҳаракати эмас.

Бизларни Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирган ҳар турли гуноҳдан узоқ туришга ҳаракат қилиш, Унинг розилигига етишимизга сабаб бўлган ҳар турли яхши амалларни бажариш бизларнинг энг катта вазифамиздир. Бу йўлда энг катта душманимиз бўлган нафсимизни енгиш учун Жаноби Ҳақдан ёрдам сўрашга мажбурмиз. Буюк Роббимизнинг бизларга берган лутфи карами, дунё  имтиҳонидан ўтиб жаннатга етиш ва жаҳаннам азобидан қутилишдир.

1513 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالفَوْزَ بِالجَنَّةِ، وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ الحَاكِمُ أَبُو عَبْدِ اللهِ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [1/525].


Улашиш
|
|
Нусха олиш