1519. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Банда гуноҳни ёки қариндошлик риштасини узишни сўрамаса, модомики шошилмас экан, ижобат қилинаверади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, шошилиш нима?» дейишди. У зот: «Дуо қилдим, дуо қилдим, лекин дуоим ижобат қилинмаса керак деб ўйлайман», дейди ва тўхтаб, дуони ташлаб қўяди», дедилар».
Шарҳ: Ҳадиснинг юқоридаги икки ривояти бизларга муҳим бўлган дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуо қилганда шошилмаслик, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти деб ташлаб қўймасликни ўргатмоқда. Демак дуолар ҳамон қабул бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек қилган дуоларим қабул бўлмаяпти деб ташлаб қўймаслик керак. Модомики Аллоҳ «Менга дуо қилганларнинг дуоларини қабул қиламан» (Бақара сураси, 186-оят) деб ваъда қилган экан, қилинган дуолар кеч бўлсада муҳаққақ қабул бўлади. Ҳар бир нарсанинг вақти соати бор. Ҳеч бир нарса Аллоҳнинг тақдиридан қоча олмайди. Закарё алайҳиссаломнинг Жаноби Ҳақдан фарзанд сўраганида у зотга қирқ йилдан кейин берилган. (Марям сураси,7-8 оятлар). Дуоларнинг қабул бўлиши хусусида бу ўрнакни унутмаслигимиз керак.
Расули Акрамнинг «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади» деб айтган дуода диққат қилишимиз керак бўлган нарсалар келтирилган. Булар, гуноҳ бўлган нарсани сўраш, қариндошлик ришталарини узадиган нарсани сўраш ва шошилиш. Дуода шошилиш афсуски бизларнинг табиатимиздаги шошқолоқлик сабабли, тилакларимизнинг тезда қабул бўлишини ва бунинг бизлар учун хайрли эканини ўйлаймиз. Ҳақиқатда шундайми? Бизга яхшидек кўринган нарсалар бизлар учун ёмон ҳатто таҳликали бўлиши мумкин эмасми? Масаланинг бу тарафини мутлақо унутилмаслиги керак. Бу хусусни унутмаслик ва бўлиб ўтган нарсаларнинг бизлар учун яхшироқ эканлигини қабул қилишимиз керак.
Дуода шошилиш билан алоқали яна бир ҳолат мавжуд. Аллоҳга ҳамд ва Расулига саловот айтмасдан дуони бошлаш. Бундай кимса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу инсон шошилди» деб айтганлар. Шунинг учун дуога (Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн вас солату вас саламу ъала саййидинаа Муҳаммадин ва алиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн) деб ёки шунга ўхшаш ҳамд ва салавот билан бошлаш керак. Дуони шундай қилиб бошлаган инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаганлар.
1519 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُسْتَجَابُ لأَحَدِكُمْ مَا لَم يَعْجَلْ؛ «يَقُولُ: قَدْ دَعَوتُ رَبِّي، فَلَمْ يَسْتَجِبْ لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6340، م 2735/91].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «لَا يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلعَبْدِ مَا لَم يَدْعُ بإِثْمٍ، أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ، مَا لَمْ يَسْتَعْجِلْ» قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا الاسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: «يَقُولُ: قَدْ دَعَوْتُ، وَقَدْ دَعَوْتُ، فَلَمْ أَرَ يَسْتَجِيبُ لِي، فَيَسْتَحْسِرُ عِنْدَ ذَلِكَ، وَيَدَعُ الدُّعَاءَ» [2735/92].