1520-ҳадис

1520. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо эшитиладиганроқ? дейилди. «Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ҳадисда Абу Умома ҳазратлари дуо ва ибодатлар энг мақбул бўлган вақтларни ўрганишни ҳоҳлагани ушбу ҳадисида аён бўлмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб айтадилар: «Аллоҳ таолонинг бандасига энг яқин бўлган вақти кечанинг сўнги соатларидир. Бажара олсанг ўша вақтларда Аллоҳни зикр қил!» (Термизий ва Насаий ривояти).

Демак, кечанинг охирги соатлари, бошқача айтганда кечанинг учдан бири, Жаноби Ҳақнинг «Менга дуо қиладиган йўқми, дуосини қабул қилай. Мендан бир нарса сўрайдиган йўқми, сўраган нарсасини берай» деб буюрган. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Фаришталар алмашиш учун тўпланган бир вақт бўлганлиги сабабли Жаноби Ҳақнинг розилигига эришиш учун энг тўғри вақтдир. Бу соатларда намоз ўқиш, Аллоҳга зикр қилиб дуо қилишнинг энг маъқул соатидир. Абдуллоҳ ибн Умар саҳар вақтигача намоз ўқир, кечанинг охирги учдан бирида дуоларнинг қабул бўлишини билганлари учун ўша соатларда дуо ва истиғфор қилар эдилар.

Дуолар энг кўп қабул бўлган бошқа бир вақт эса фарз намозидан кейинги вақтдир. Зеро ибодатларнинг энг каттаси фарз амаллардир. Намоздаги қиём, рукуъ ва сажда билан инсоннинг Роббига энг яқин бўлган ва Унга бўлган қуллигини энг чиройли шаклда ошкор қилган ҳолидир. Маҳсус вазифаларнинг адо қилиши туфайли пайдо бўлган яқинлик натижасида қилинган дуолар ҳам қабул бўлади.

1520 - وَعَنْ أَبي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الدُّعَاءِ أَسْمعُ؟ قَالَ: «جَوْفُ اللَّيْلِ الآخِرِ، وَدُبُرَ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3499].


Улашиш
|
|
Нусха олиш