1522-ҳадис

1522. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш етганда «Лаа илааҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

* Маъноси: «Азим ва Ҳалим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муаззам Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби, ернинг Робби ва мукаррам Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Дунё бир имтиҳон еридир. Шунинг учун инсон турли хил қийинчиликлар ва ёмонликлар  билан синалади. Қийинчилик давом этган сари хафа бўлиш ҳам давом этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ўрганганимизга кўра, яхши инсоннинг маҳзунлиги кўпроқ бўлади. Ҳатто энг катта дардлар ва қийинчиликлар Пайғамбарларга келади. Кейин эса, даражами даража озайиб кетади. (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бемор бўлишлари бошқа инсонлардан икки мисли кўпроқ изтироб чекишлари ҳам ҳам шу сабабдандир. (Имом Бухорий)

Изтиробларнинг қаршисида инсонларнинг муомаласи ҳам бошқача бўлади. Кимдир сабрли бўлса, қийинчиликларни ичига ютади. Кимнидир эса, дунё бошига йиқилгандек фарёдлари осмонларда янграйди. Шунда бир ерларга таяниш ва изтиробларини енгиллатишни хоҳлайди. Ҳудди шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга бир йўл кўрсатмоқдалар.

Дуодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳдан бир нарса сўрамаганлари тушунилиши мумкин. Роббидан бир нарса сўрашдан олдин Роббига бўлган ишончини ошкоралаш моҳиятида бу зикрларни айтиши, кейин эса дардини айтиши ва булардан қутилишни сўраши яхшироқ бўлади. Бу бир йўлдир, хоҳлаган бу йўлдан кетиши мумкин. Яна бошқа кимсалар эса, менинг ҳолимни Аллоҳ мендан яҳши билади, деб зикр қилишда давом этади. Бундай кимсаларнинг ҳоли ушбу қудсий ҳадисда келтирилган: «Бир кимса мендан бир нарса сўрамасдан Қуръон ўқиш ва зикр қилиш билан машғул бўлса, сўраганлардан ҳам кўпроғини бераман» (Имом Термизий ва Доримий ривояти). Шундай экан ҳар ким ўзи бир йўл танлаши керак.

Ҳадис китобларида бир золимнинг зулмига учраган вақтда бу дуони ўқиб омонда қолган кишилар айтилган. Улардан бири Ҳасан Басрий ҳазратларидир. Тобеъинлардан бўлган бу машҳур илмли ва зоҳид инсоннинг айтишига кўра, Умавийларнинг машҳур волийси Ҳажжож золим ёнига келиши учун хабарчини жўнатади. Ҳажжожнинг қандай золим эканлигини билган Ҳасан Басрий бу дуони ўқиганидан кейин унинг ёнига боради. Золим Ҳажжож у зотга: «Ҳузуримга келишингни амр қилар эканман, сени ўлдиришни истаган эдим, фақат ҳозир сен менга фалончи ва фалончилардан ҳам яҳшироқсан», деди. 

Ҳадисда келган Улуғ арш, маъносини билдирган «Роббул ъаршил ъазийм» сўзи (Тавба сураси, 129-оят), (Мўъминун сураси, 86-оят,), мукаррам арш маъносида келган роббул ъаршил карийм (Мўъминун сураси, 116-оят) сўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондан олганлар. 

1522 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الكَرْبِ: «لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، ورَبُّ العَرْشِ الكَرِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш