1525. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Куфа аҳли Саъд, яъни Ибн Абу Ваққоснинг устидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилган эди, уни ишдан олиб, ўрнига Амморни омил* қилиб тайинлади. Улар шикоятда: «Ҳатто намозни ҳам яхши ўқиб бермайди», дейишган эди. Шунда Умар унга одам юборди. Кейин: «Эй Абу Исҳоқ*, манавиларнинг даъво қилишича, сен намозни яхши ўқиб бермас экансан», деди.
Абу Исҳоқ: «Аллоҳга қасамки, уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ҳеч камайтирмай ўқиб берардим. Хуфтон намозини ўқир эканман, биринчи икки ракатда узоқроқ туриб, кейинги икки ракатини енгил қилар эдим», деди.
(Умар:) «Ўзи сен ҳақингдаги гумон шу, эй Абу Исҳоқ!» деди. Кейин унга қўшиб бир кишини [ёки бир неча кишини] Куфага юборди. У (юборилган одам Саъд) ҳақида Куфа аҳлидан бирон масжидни қолдирмай сўраб чиққан эди, уни яхши деб мақташди. Ниҳоят, Бану Абс масжидига кирганида уларнинг ичидан Абу Саъда куняли, Усома ибн Қатода исмли киши туриб: «Энди, биздан Аллоҳни ўртага қўйиб сўрар экансан, айтамизки, Саъд сарийя* билан бирга юришга бормайди, ўлжани баробар тақсимламайди ва ҳукм чиқаришда адолат қилмайди», деди.
Саъд бунга жавобан: «Аллоҳга қасамки, учта дуо қиламан: «Эй Аллоҳ, агар ушбу банданг ёлғончи бўлса-ю, лекин риё ва сумъа* учун қилган бўлса, умрини узоқ қил, фақирлигини ҳам зиёда қил ва уни фитналарга гирифтор эт», деди.
Кейинчалик (Усомадан) қачон ҳол сўралса, «Фитнага қолган кекса чолман, мени Саъднинг дуоси урди», дер эди.
Жобир ибн Самурадан ривоят қилган Абдулмалик ибн Умайр айтади: «Кейинроқ уни кўрганимда қартайганидан қошлари ўсиб, икки кўзи устига тушган экан. У кўчаларда чўриларнинг йўлини тўсиб, уларни чимчилаб юрар эди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Омил – маълум соҳа бўйича масъул раҳбар. Саъд розияллоҳу анҳу Куфада одамларга намоз ўқиб беришга масъул этиб тайинланган эди.
* Абу Исҳоқ – Саъд ибн Абу Ваққоснинг куняси.
* Сарийя – маълум мақсад билан сафарга отланган, сараланган жангчи гуруҳ.
* Риё - бир ишни бировлар кўрсин деб, хўжакўрсинга қилиш; сумъа – бировлар эшитсин учун амал қилиш.
Ҳадисдаги воқеанинг қаҳрамони Саъд ибн Абу Ваққос ҳазратлари Исломнинг илк даврида ўн етти ёшлик пайтларида қабул қилганлар. Ислом йўлида биринчи ўқ отган ва ҳатто мушриклар билан чиққан жанжалда бир мушрикнинг бошини ёрган ва шу билан ислом йўлида биринчи қон тўккан мусулмондир. Ҳали ҳаётда экан жаннат билан хушхабар этилган (ашъараи мубашшара) ўн бахтиёр саҳобалардан бири эди. Ироқни фатҳ қилиб, Сосонийя давлатини қулатган Ислом ўрдасининг бошчиси эди. Қуфа шаҳрининг қурувчиси ҳам эди.
Пайғамбаримиз жуда яхши кўрган Саъд барча ғазотларда иштирок этган ва ҳақиқатдан жуда катта фойда келтирган. Унинг Уҳуддаги боҳодирлигини унутиш мумкин эмас. Ислом аскарлари тарқлиб, қочган пайтда вужуди билан Пайғамбарни тўсиб, мушрикларга ўқ ёғдирган. Ўқ отган вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Камон ўқини от, ота онам сенга фидо бўлсин!» деб ташвиқ қилган ҳамда отиши учун ўқ олиб берганлар. Саъд камон ўқини отар экан: «Аллоҳим! Бу сенинг ўқинг, уни душманингга етказ» дер, суюкли Пайғамбаримиз ҳам: «Аллоҳим! Сенга дуо қилганида Саъднинг дуосини қабул қил. Эй Аллоҳим! Саъднинг ўқини нишонга теккиз, даъватини ижобат қил!» деб айтганларида дуо қабул бўлар эди.
Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) Усмон шаҳид қилингандан кейин мусулмонар орасида чиққан низо ва ўзаро урушларда ҳеч қайси тарафга қўшилмаган.
Саъд қаҳрамонлиги ва ўқ отишдаги маҳорати билан бирга, дуосининг қабул бўлиши билан ҳам машҳур бўлган буюк зот эди. Бу ҳадиси шариф илк аср муҳаддисларига кўра намоз билан алоқали бўлимларда келтирилиб, Саъднинг кароматини ҳам хабар қилганлиги учун муаллиф имом Нававий томонидан «Валийларнинг каромати» бўлимида келтирилган.
Кўфа волийси бўлганида баъзи Қуфаликларнинг шикояти туфайли юргизиладиган тадқиқотларнинг тўғри юргизилиши учун мансабидан олиб, уни Мадинага чақирган Халифа Умар унга қарши айтилган шикоятларнинг орасидан «Намоз ўқиб беришни ҳам билмайди» деган айбловни Саъддан сўраган ва «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозидек намоз ўқиб бераман» деган жавобни олгандан кейин «Зотан сендан сендан кутганим шу эди» деб Саъдга бўлган ишончини билдирган. Фақат янада масалани жойида таҳлил қилиш учун Муҳаммад ибн Маслама ва Абдуллоҳ ибн Арқамни жўнатган.
Муслимдаги бир ривоятга кўра Саъд: «Менга намозни бадавийлар ўргатадими?» деб айтган эди. Бундан у ўқиб берган намози Пайғамбар ўқиб бергандек ўқигани ҳақидаги ҳақиқатни ва унга бу айбловларни айтган кимсаларнинг эса жоҳил эканига далолат қилади.
Бу ерда икки масалани айтиш ўринли:
Биринчиси, ҳадисда келган воқеъанинг бундан кейинги қисми фақат Бухорийнинг ривоятида келган.
Иккинчиси Умар, Саъд ибн Абу Ваққосни ожизлиги ёки хиёнати туфайли унга айтилган айбловлар сабабли олган эмас. Кўфаликлар сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа фитналарни олдини олиш ва Саъдни Мадинага келишини хоҳлаганлиги шундай бир идоривий тизим юритганларининг бир кўринишидир. Шундай экан Умар (р.а.) ўзидан кейин халифа бўлиши учун танлаган олти саҳобий орасига Саъдни ҳам қўшган ва «Агар ҳалифалик Саъдга насиб бўлса қандай яхши эди! Ким халифа бўлса ҳам Саъддан ёрдам олсин», деб сўзлари билан буни очиқ шаклда ифода қилганлар.
Муҳаммад ибн Маслама (р.а.) Баний Абс масжидида юргизган сўраштирувида Абу Саъда куняси билан машҳур бўлган Усома ибн Қатоданинг «Сарийя билан бирга юришга бормайди, ўлжани баробар тақсимламайди ва ҳукм чиқаришда адолат қилмайди», деган айбловларига қаттиқ ҳафа бўлган Саъд ўша иғвогарнинг умрининг узун, фақирлигининг кўп бўлиши ва фитналарда қолиши учун дуоибад қилди. Саъднинг бу баддуоси Усомага таъсир қилган. Усома жуда оғир фақир, ахлоқсиз бўлиб, баъзи ривоятларга кўра кўзлари ҳам кўрмай қолган эди. Ўша ҳолатида ҳам бирор аёл кишининг овозини эшитса, унга кўз қисар ва разиллик чиқарар эди. Қайси ерда фитна ва фасод бўлса, Усома ўша ерда бўлар ва паришон ҳолатда: «Нима қилай, Саъднинг баддуоси сабаб шу ҳолга тушганман» деб айтар эди.
Саъднинг Аллоҳнинг ҳузурида дуосининг қабул бўлиши, кароматли инсон ва Аллоҳнинг дўсти эканлигини кўрсатади.
1525 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: شَكَا أَهْلُ الكُوفَةِ سَعْداً - يَعْنِي: ابْنَ أَبي وَقَّاصٍ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَعَزَلَهُ وَاسْتَعْمَلَ عَلَيْهِمْ عَمَّاراً، فَشَكَوْا حَتَّى ذَكَرُوا أَنَّهُ لَا يُحْسِنُ يُصَلِّي، فَأَرْسَلَ إلَيْهِ، فَقَالَ: يَا أَبَا إسْحَاقَ؛ إِنَّ هَؤُلَاءِ يزْعُمُونَ أَنَّكَ لَا تُحْسِنُ تُصَلِّي، فَقَالَ: أَمَّا أَنَا وَاللهِ؛ فَإنِّي كُنْتُ أُصَلِّي بِهِمْ صَلَاةَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، لَا أَخْرِمُ عَنْهَا: أُصَلِّي صَلَاةَ العِشَاءِ فَأَرْكُدُ فِي الأُولَيَينِ، وَأُخِفُّ فِي الأُخْرَيَيْنِ، قَالَ: ذَلِكَ الظَّنُّ بِكَ يَا أَبَا إسْحَاقَ، وَأَرْسَلَ مَعَهُ رَجُلًا - أَوْ رِجَالًا - إِلَى الكُوفَةِ يَسْأَلُ عَنْهُ أَهْلَ الكُوفَةِ، فَلَمْ يَدَعْ مَسْجِداً إِلَّا سَأَلَ عَنْهُ، وَيُثْنُونَ مَعْرُوفاً حَتَّى دَخَلَ مَسْجِداً لِبَني عَبْسٍ، فَقَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ يُقَالُ لَهُ: أُسَامَةُ بْنُ قَتَادَةَ، يُكْنَى أَبَا سَعْدَةَ، فَقَالَ: أَمَا إِذْ نَشَدْتَنَا فَإنَّ سَعْداً كَانَ لَا يَسِيرُ بِالسَّرِيَّةِ، وَلَا يَقْسِمُ بِالسَّوِيَّةِ، وَلَا يَعْدِلُ فِي القَضِيَّةِ. قَالَ سَعْدٌ: أَمَا وَاللهِ؛ لأَدْعُوَنَّ بِثَلَاثٍ: اللَّهُمَّ؛ إِنْ كَانَ عَبْدُكَ هَذَا كَاذِباً، قَامَ رِيَآءً وَسُمْعَةً فَأَطِلْ عُمُرَهُ، وَأَطِلْ فَقْرَهُ، وَعَرِّضْهُ للفِتَنِ، وَكَانَ بَعْدَ ذَلِكَ إِذَا سُئِلَ يَقُولُ: شَيْخٌ كَبِيرٌ مَفْتُونٌ، أَصَابَتْني دَعْوَةُ سَعْدٍ.
قَالَ عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ عُمَيْرٍ الرَّاوِي عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ: فَأَنَا رَأَيْتُهُ بَعْدُ قَدْ سَقَطَ حَاجِبَاهُ عَلَى عَيْنَيْهِ مِنَ الكِبَرِ، وَإنَّهُ لَيَتَعَرَّضُ للجَوَارِي فِي الطُّرُقِ فَيَغْمِزُهُنَّ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 755، م 453، 2966].