1530-ҳадис

1530. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу бирор нарса ҳақида, гумонимча бундай бўлса керак десалар, албатта ўйлаганларидек бўлар эди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: 1524-рақамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб ҳақларида мақтаган ҳадис келган. 

Бу ерда яна бир бор Умарнинг таҳмин ва ўйлари ҳамда олдиндан билиш қобилиятлари борлиги ва каромат соҳиби эканларини кўрмоқдамиз. 

Баъзан инсонлар «ичимдан ҳис қиляпман» деб бир масалада фикрларини баён қилади. Воқеа ҳам худди шу киши айтгандай бўлади. Барча инсонда бўлиши мумкин бўлган бу ҳодиса иймон ва тақво эгаларида кўпроқ кузатилиши мумкин. Шунингдек, Умарнинг барча масалада тўғрини таҳмин қилиши Аллоҳнинг унга берган икром ва лутфидир.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

–Валийларнинг каромати ҳақдир.

–Умар ибн Хаттоб таҳминларининг тўғри чиқиши билан машҳур бўлган саҳоба эди.

1530 - وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَا سَمِعْتُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ لِشَيءٍ قطُّ: إِنِّي لأَظُنَّهُ كَذَا إلَّا كَانَ كَمَا يَظُنُّ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3866].


Улашиш
|
|
Нусха олиш