1862-ҳадис

1862. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Мадинани энг яхши ҳолида ташлаб кетадилар. Унга фақат талабгорлар – ризқ ва омонлик талабидаги йиртқич ҳайвонлар ва қушларни назарда тутмоқдалар – келишади. Энг охирги ҳашр қилинадиганлар музайналик икки чўпондир. Улар қўйларини ҳайдаб, Мадинани кўзлаб келишади ва уни кимсасиз ҳолда топишади. Ниҳоят, Санийятул вадоъга* етганларида, юзтубан йиқилишади».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: «Санийятул вадоъ» – «видолашув довони» деганидир. У Мадинадан Шом тарафга чиқиш йўлидаги тепалик, йўл, довон. Одатда мадиналиклар ўзларининг бирор яқинларини сафарга кузатиб чиқадиган бўлишса, у билан шу ерда хайрлашишар эди. Шунинг учун бу жой мазкур ном билан аталиб қолган.

1862 - وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يَتْرُكُونَ الْمَدينَةَ عَلَى خَيْرٍ مَا كَانَتْ، لَا يَغْشَاهَا إِلَّا الْعوَافي - يُرِيدُ عَوَافي السِّباعِ وَالطَّيْرِ - وَآخِر مَنْ يُحْشَرُ رَاعِيَانِ مِنْ مُزَيْنَةَ يُريدَانِ الْمَدينَةَ يَنْعِقَانِ بِغَنَمِهِمَا فَيَجدَانِهَا وُحُوشاً، حَتَّى إِذَا بَلَغَا ثَنِيَّةَ الْوَدَاعِ خَرَّا عَلَى وُجُوهِهمَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1874، م 1389/499].

Улашиш
|
|
Нусха олиш